«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди

В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг 8-синф ўқувчиси Аюбжонов Асадбек Ўлмасович ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси Муродуллоев Маъруфжон Файзулло ўғли Президентимиз томонидан «Мард ўғлон» мукофотига лойиқ кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.