Тўра Боболов: Бахшичилик – Сурхон элининг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланиши керак
Мулоқотда Сурхон элининг ўзига хос бахшичилик йўналиши, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, бахши-шоирлар ва шу йўналишда иқтидори бор ёшларни қўллаб-қувватлаш, бу нодир санъатнинг сара намуналарини тўплаш ва фондини яратиш, уни юртимизда ва дунёда кенг тарғиб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Соҳа ривожи учун зарур таклиф ва тавсиялар билдирилди.
– Сурхондарё, хусусан, Шеробод достончилик мактаби бутун минтақамизда маълум ва машҳур. Уни асраб-авайлаш ва миллий маданиятимизнинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айлантириш учун барча шароитларни яратамиз, – деди вилоят ҳокими.