Тўра Боболов: Фойдаланишга топширилаётган ҳар бир объект сифати талаб даражасида бўлиши шарт!

Видеоселектор тарзида ўтаётган йиғилишда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, (https://t.me/axborot_xizmati/9892) капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, жорий йилги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" ҳамда Инвестиция дастурларидаги фойдаланишга топширилмаган объектларнинг қурилиш пудрат ташкилотлари раҳбарлари, алоқадор бошқармалар раҳбарлари иштирок этмоқда. Шаҳар ва туман студияларидан ҳокимлар ва вилоят бошқармаларнинг тумандаги вакиллари қатнашмоқда.

Вилоят ҳокими ҳудудларда фойдаланишга топширилмаган барча объектларнинг қурилиш пудрат ташкилотлари раҳбарлари ва жойлардаги масъуллар билан бирма-бир гаплашиб объектларнинг қурилиши якунланмаслигига сабаб ва тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганмоқда.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан шу ернинг ўзида масъулларга аниқ кўрсатмалар берилмоқда.