"Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.
Унда Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан секторлар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари, алоқадор бошқарма ва уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ҳам иштирок этмоқда.
Сиёсий-маърифий соатда спикерлар томонидан Ўзбекистон-Корея: мустаҳкам дўстлик ва алоҳида стратегик шерикликмуносабатлари, Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари ҳамда ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтилмоқда.