Сурхондарёда ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда

Сурхондарёда ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда

Вилоят марказидаги "Муҳташам" тантаналар мажмуасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти таьлим муассасалари мутасаддилари, энг илғор ўқитувчилар, тизимда самарали меҳнат қилаётган фахрий устоз-мураббийлар иштирок этди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Тўра Боболов ўқитувчи-мураббийларни байрам билан самимий табриклаб, Президентимизнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Тантанали маросимда бир гуруҳ фидойи устоз ва мураббийларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди. 

Қизиқарли концерт дастури ташкил этилиб, элимиз суйган санъаткор томонидан куй-қўшиқлар, сахналаштирилган чиқишлар устозлар учун ажойиб байрам кайфияти улашди.

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

 

 

 

4 izoh

Izoh qoldirish

So‘rovnoma
Surxondaryo viloyati hokimligi faoliyatini qanday baholaysiz?

Bog'lanish
Sayt Surxondaryo viloyati hokimligi huzuridagi, Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi mutaxassislari tomonidan yaratilgan.