Тожикистоннинг Хатлон вилояти делегацияси Сурхондарёга келади

Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода бошчилигидаги Тожикистон делегацияси таркибида вилоят ижроия мақомоти раҳбар ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар бошлиқлари, Кўлоб шаҳри ҳамда Восеъ, Данғара, Дўсти, Ёвон, Жайҳун, Кушониён, Носири Хусрав, Хуросон, Шаҳритуз, Қубодиён ноҳиялари раислари, шунингдек, қатор ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ва хусусий тадбиркорлар бор.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – ҳудудлараро савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кучайтириш, меҳмон давлат вакилларини вилоятимиздаги бир қатор объектлар билан таништириш ва тажриба алмашишдан иборат.

Ташриф доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

Izoh qoldirish

So‘rovnoma
Surxondaryo viloyati hokimligi faoliyatini qanday baholaysiz?

Bog'lanish
Sayt Surxondaryo viloyati hokimligi huzuridagi, Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi mutaxassislari tomonidan yaratilgan.