Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Кўп бериладиган саволлар бўйича маълумотлар

Маҳалла ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфальтлаш қандай амалга оширилади?

Жавоб: Ички автомобил йўлларини таъмирлаш бўйича маҳалла фаоллари томонидан Openbudget.uz ахборот порталига тегишли мавсумларда таклифлар киритилиши, таклифлар маъқуллангандан сўнг ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар томонидан берилган овозлар натижасига кўра шаҳар учун ажратиладиган лимитларни тақсимлашда энг юқори овоз тўплаб, ғолиб бўлган таклифларга зарур маблағлар ажратилиши белгиланган.

Ўз навбатида, Openbudget.uz ахборот портали орқали маҳалла фаоллари билан келишган ҳолда, ички автомобил йўлларини таъмирлаш таклифини киритиши мақсадга мувофиқ.

 

Ер майдони (участкаси) ажратиш сўровлари қандай амалга оширилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги  ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2022 йил 14 февралда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги 71-сонли қарор низом талаблари асосида жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш  “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон ауксион орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган

 

Уй-жой билан таъминлаш сўрови қандай амалга оширилади?

Жавоб: Уй-жой берилиши тартибига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сонли қарорининг 1-иловасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида, қарз олувчиларнинг мувофиқлик мезонлари белгиланган. Мазкур бобнинг, 16-бандида қарз олувчилар қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозимлиги ва б) қисмида доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёҳуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши кўрсатилиб ўтилган.

 

Алоҳида уйнинг турар жой мулкдори ширкати таркибидан чиқса ушбу уйга ширкат маблағларидан улуш бериладими?

Ҳа, бу уйнинг турар-жой мулкдорларидан таъмирлашга йиғилган маблағлардан берилади. Агарда алоҳида кўп квартирали уй турар жой мулкдорлари Ширкат таркибидан чиққан тақдирда турар жой мулкдорлари томонидан ушбу уйни мукаммал таъмирлаш учун тўплаган мақсадли жамғармаси ҳисобига шаклланадиган пул маблағлари белгиланган тартибда янги тузилаётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига берилиши керак.

 

Агар жой мулкдори умумий мол-мулкига кўрсатилаётган хизматдан қониқмаса мажбурий бадалларни тўламасликга ҳуқуқи борми?

Йўқ, агарда мулкдор уйга кўрсатилаётган хизматдан қониқмаса, у бу масалани ширкатнинг бошқарувини, бошқарув раисини сайлаш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ваколатига эга ширкат аъзолари умумий йиғилишига киритиши керак.

 

Ванна хонасидаги батарея 24-соат мобайнида ишлаши керак ми? Иситиш батареяси бизларда фақат иситиш мавсумида ишлайди? 

Тўғри номи-радиатор. У иситиш учун мўлжалланган. Иссиқлик билан таъминлаш шартномасига кўра иссиқ сув билан таъминлаш йил давомида узлуксиз 24-соат мобайнида таъминланиши керак. Иситиш эҳтиёжлари фақат иситиш мавсумида таъминланади. Иситиш етказиб берувчи ташкилот истеъмолчига хизмат кўрсатилиш сифати ўрнатилган нормативларга мос келишига жавоб беради: Иситиш бўйича хона ҳарорати иситиш мавсумида 20°С кам бўлмаслиги керак (ШНК 2.08.01-05 «Жилые здания» қоидасига кўра). Иссиқ сув таъминоти бўйича Ўзбекистон шароитидаги марказий иссиқ сув таъминоти тизимининг назорати тўғрисидаги санитар қоидаларга кўра (ШНК 2.08.01-05 «Жилые здания» қоидасига кўра) сув тақсимлаш жойидаги иссиқ сув ҳарорати 50-75°С гача бўлиши керак.

Мен яшаётган квартирадан ўтган совуқ сув қувурини ўз хисобимдан алмаштирдим. Ширкат мен қилган сарф-харажатларни коммунал хизмат тўловларига ўтказишни истамаяпти. Сиз қандай маслахат берасиз.?

Юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш юзасидан аризаларни кўриб чиқиш тартибини тушунтиринг?

ЙҲХХ органларида юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари эгаси корхона ёки ташкилотнинг ёзма аризаси фуқаролар учун шахсий паспорт ёки унинг ўрнига берилган ҳужжат, транспорт воситасини қонуний сотиб олинганлигини, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.
Юридик шахслар транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этадилар.
Транспорт воситалари уларни қайд этишдан олдин ҳудудий мудофаа ишлари бўйича бўлимларда рўйхатдан ўтказилади ёки рўйхатдан чиқарилади.
Янги ташкил этилган ташкилот ва корхоналарни автохўжаликларни рўйхатдан ўтказиш вақтида транспорт воситаларини сақлаш учун етарли жой майдони (гараж, автосарой) мавжудлиги ёки бундай жой ижарага олинганлиги ҳақидаги шартномадан нусха, ҳудудий ЙҲХХ органи томонидан шу жойнинг кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги далолатнома тақдим этилади.
Транспорт воситалари ушбу ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади:
Транспорт воситаларининг турар-жой ёки эгасининг яшаш жойи ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
• белгиланган тартибда ариза;
• техник ҳужжат (қайд этиш гувоҳномаси, техник паспорт, техник талон);
• корхона ва ташкилотлар транспорт воситаларининг турган ўрни ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (буйруқ, ижара шартномаси, ҳокимлик қарори);
• транспортларнинг турган ўрнини ҳудудлардаги ЙҲХБ органлари томонидан кўрикдан ўтказганлиги ҳақидаги далолатнома;
• Ташкилотнинг номи, эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
• белгиланган тартибда ариза;
• исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ, фармойиш, қарор);
• фуқаролар учун шахсий паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик ҳолатини далолатномаларини қайд этиш органи ёки суд органи томонидан берилган ҳужжат).
Эгаси ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:
• белгиланган тартибда ариза;
• нотариал идоралари томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар;
• суд қарори;
• Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси идоралари томонидан берилган ордер;
• четдан келтирилган ва божхона назорати остида турган транспорт воситалари учун божхона идораси томонидан бериладиган махсус гувоҳнома.

Хорижий фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш қандай тартиб асосида амалга оширилади?

Хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган муддатларда яъни бакалавриатга кириш учун 20 июндан 20 июлга қадар, магистратурага кириш учун 1 июлдан 30 июлга қадар қабул қилинади. Ўрнатилган тартибга биноан хорижий фуқаролар ҳужжатларини тегишли олий таълим муассасасининг Қабул комиссиясига тўғридан-тўғри топширишлари керак.

Хорижий фуқаролар бакалавриатга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 1 август куни ўтказиладиган тест синовлари натижалари асосида қабул қилинадилар. Магистратурага эса олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда таҳминан 1-10 август оралиғида ташкил этиладиган кириш имтиҳонлари натижаси асосида қабул қилинадилар.

Хорижий фуқароларни талабалар сафига қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори асосида тест синовлари (бакалавриат учун) ёки кириш имтиҳонлари (магистратура учун) натижаларига кўра амалга оширилади.

 

 

 

 

 

 

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.