Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Кўп бериладиган саволлар бўйича маълумотлар

Маҳалла ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфальтлаш қандай амалга оширилади?

Жавоб: Ички автомобил йўлларини таъмирлаш бўйича маҳалла фаоллари томонидан Openbudget.uz ахборот порталига тегишли мавсумларда таклифлар киритилиши, таклифлар маъқуллангандан сўнг ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар томонидан берилган овозлар натижасига кўра шаҳар учун ажратиладиган лимитларни тақсимлашда энг юқори овоз тўплаб, ғолиб бўлган таклифларга зарур маблағлар ажратилиши белгиланган.

Ўз навбатида, Openbudget.uz ахборот портали орқали маҳалла фаоллари билан келишган ҳолда, ички автомобил йўлларини таъмирлаш таклифини киритиши мақсадга мувофиқ.

 

Ер майдони (участкаси) ажратиш сўровлари қандай амалга оширилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги  ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2022 йил 14 февралда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги 71-сонли қарор низом талаблари асосида жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш  “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон ауксион орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган

 

Уй-жой билан таъминлаш сўрови қандай амалга оширилади?

Жавоб: Уй-жой берилиши тартибига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сонли қарорининг 1-иловасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида, қарз олувчиларнинг мувофиқлик мезонлари белгиланган. Мазкур бобнинг, 16-бандида қарз олувчилар қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозимлиги ва б) қисмида доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёҳуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши кўрсатилиб ўтилган.

Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.