Жумладан, 96 та кичик саноат зонасининг бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани боис уларда 3,5 триллион сўмлик 648 та тайёр лойиҳалар бошланмасдан тургани таъкидланди.
Жорий йилнинг ўзида 2 мингта лойиҳани амалга ошириш, 110 мингта янги иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар қўшимча экспортни таъминлаш учун имкониятлар борлиги таъкидланди.
25 май. Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” жаранглади. Улкан орзу-мақсадлар билан таълим-тарбия қучоғида жам бўлган ўқувчилар бугун ҳаётнинг катта остонасига қадам қўйишмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида хусусий сектор вакилларини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш ҳамда янги истиқболли ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги “Тадбиркорлар қабули” бўлиб ўтди.
Бугун, 23 май куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 52 сессияси
Мисол учун, бир йил аввал бензинда давлат тақсимоти бекор қилиниб, эркин биржа савдосига қўйилгани ҳисобига бугунги кунда энг чекка “заправкалар”да ҳам сифатли бензин бор.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Сурхондарё вилоятида экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун, 4 март куни Германия, Австрия, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Россия, Белорусия, Афғонистон ва Тожикистон сингари ҳамкор давлатларнинг вилоятимизда фаолият юритаётган 70 нафардан ортиқ ишбилармон доира вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди.