Туристик объектлар паспортлари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРИЗМНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи стратегик тармоқлардан бири сифатида ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Виза режимининг либераллаштирилиши, чет эл фуқароларини рўйхатга олиш тартибининг соддалаштирилиши, туризм тармоғини ривожлантириш учун имтиёз ва преференциялар берилиши миллий туризм салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда самарали тарғиб қилиш имконини берди.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар туризм тармоғини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий асоснинг номукаммаллиги, алоҳида туризм хизматларини кўрсатиш қоидаларининг, шунингдек чет эл фуқароларининг тоифалари, бўлиш муддатлари ва мақсадлари бўйича дунё амалиётида кенг қўлланиладиган алоҳида виза режимларининг мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда.

Шунингдек, жойлаштириш воситалари ва инфратузилма объектларининг, айниқса туризм мавсумида етишмаслиги, турли транспортларда йўловчиларни ташиш тизимининг етарли даражада мувофиқлаштирилмаганлиги, шунингдек, туристларни мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашни ташкиллаштириш даражасининг пастлиги, ички туризмни, мамлакат ҳудудларидаги маданий мерос объектларининг ва зиёратнинг ўзига хосликларини тарғиб қилиш бўйича маркетинг кампанияларининг самарасизлиги туризмни жадал ривожлантиришга салбий таъсир қилмоқда.

Туризмни, авваламбор, хусусий секторда ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида фаол ва комплекс равишда тарғиб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига 2018 йил 28 декабрда қилган Мурожаатномасида билдирилган таклифларни амалда татбиқ этиш мақсадида ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйичаҲаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:

  1. Қуйидагилар:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ:

туризм фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш;

туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратиш;

транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш;

туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш;

республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи ички туризмни ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, мамлакатнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш;

туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Белгилансинки, Концепция ҳар йиллик алоҳида чора-тадбирлар режасини тасдиқлаган ҳолда, унинг асосий йўналишлари ва мақсадли параметрларининг тегишли давр мобайнида бажарилишига қараб босқичма-босқич амалга оширилади;

б) 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тегишли йил бўйича Чора-тадбирлар режасининг бажарилиши якунларини таҳлил қилган ҳолда ҳар йили 1 декабрга қадар кейинги йил учун Чора-тадбирлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарорига асосан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Н. Арипов) қуйидагиларни таъминласин:

барча режалаштирилган чора-тадбирларнинг самарали ташкил этилиши, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Концепция ва Чора-тадбирлар режасининг вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, ҳар чоракда ушбу Фармоннинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига батафсил маълумот киритиб бориш;

хорижда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ва хорижий туристларни жалб қилишга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича «Йўл харитасини» ҳар йил тасдиқлаш;

ҳар йиллик Чора-тадбирлар режасининг бажарилишидан келиб чиқиб, лозим бўлганда, Концепция параметрларига ўзгартириш киритиш.

  1. 2019 йил 1 февралдан бошлаб 3-иловагамувофиқ мамлакатларнинг фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) 2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхатини 4-иловага мувофиқ кенгайтириш;

б) 2019 йил 15 мартдан бошлаб 30 кунлик амал қилиш муддати бўлган электрон кириш визасининг қуйидаги турларини бериш тизимини жорий этиш:

икки марталик, консуллик йиғими 35 АҚШ доллари миқдорида;

кўп марталик, консуллик йиғими 50 АҚШ доллари миқдорида;

в) Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун 5-иловага мувофиқ қўшимча (электрон бўлмаган) кириш визалари тоифаларини беришни жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча (электрон бўлмаган) визалари тоифаларини жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.

  1. 6-иловагамувофиқ хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи тақдим этилсин.

Белгилансинки, ушбу ҳуқуқ:

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида — 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида — 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда берилади.

  1. Ўзбекистоннинг логистика жозибадорлигини тубдан яхшилаш, шунингдек, маҳаллий аэропортларда парвозларга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 7-иловагамувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

биринчи навбатда Европа ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси, ташиладиган йўловчилар сони ва инвестицияларни кўпайтириш учун республикадаги транспорт алоқа тизимини тубдан яхшилаш;

«зиёрат» туризми йўналиши орқали туристлар оқимини ошириш, шу жумладан Индонезиядан доимий авиақатновларни очиш учун авиакомпанияларни жалб қилиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш;

туристлар оқимини жалб қилиш мақсадида парвозларнинг стратегик муҳим йўналишларини аниқлаш;

мамлакат аэропортларида янги йўналишларни йўлга қўйиш мақсадида хорижий ташувчилар учун мослашувчан чегирма ва преференциялар тизимини ишлаб чиқиш;

ўзаро боғловчи қатновларни, шу жумладан «мавсумдан ташқари» даврда ташкил этиш орқали узоқ магистрал йўналишларда йўловчилар сонини кўпайтириш;

хорижий ва маҳаллий авиакомпаниялар билан музокаралар ўтказиш, шунингдек, уларнинг таклифларини кўриб чиқиш ва уларни аэропортлар бўйича тўғри тақсимлаш;

чартер рейсларини келишиш механизмини соддалаштириш;

мамлакатдаги айрим аэропортларда «Очиқ осмон» режимини жорий этиш;

маҳаллий авиакомпаниялар ташкил этилишига кўмаклашиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш;

мамлакат ичкарисида интермодал ташувларни (автобус, темир йўл ва авиаташувлар) таъминлаш учун туристларнинг транспорт ташувини янада ривожлантириш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

авиакомпаниялар харажатларини камайтириш ва истеъмолчилар учун авиачипталар нархини оптималлаштириш;

мамлакат вилоятлари ўртасидаги ички авиаташувлар йўналишлари сонини кўпайтириш;

хорижий етказиб берувчилардан авиакеросин сотиб олиш механизмини харид жараёнида шаффофлик ва рақобатни таъминлаган ҳолда такомиллаштириш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Автомобиль транспорти агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда рейсларни (автобус, авиа ва темир йўл) қулай тарзда боғловчи йўл чипталарини сотишни назарда тутувчи республика транспорт тизимининг ягона электрон порталини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида ташкил этсин ҳамда унинг ишлаш тартибини белгиласин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 8-иловагамувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
  4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифаларини тушунтиришга қаратилган нашрлар ва тематик дастурларни ташкил этсин.
  5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2019 йил 5 январь,

ПФ-5611-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 
1-ИЛОВА

2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш

КОНЦЕПЦИЯСИ

2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси қулай иқтисодий шароитлар ва омилларни яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича устувор мақсад ва вазифаларни белгилаш, унинг иқтисодиётдаги ўрни ва улушини ошириш, хизматларни диверсификациялаш ва уларнинг сифатини ошириш ҳамда туризм инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган.

1-боб. Туризм соҳасининг жорий ҳолати таҳлили

Ўзбекистон жуда катта туризм ва рекреация салоҳиятига эга, унда жами 7,4 минг маданий мерос объектлари мавжуд, улардан 209 таси тўртта музей шаҳарлар — «Хива шаҳридаги Ичан-қалъа», «Бухоро шаҳрининг тарихий маркази», «Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази», «Самарқанд шаҳри» ҳудудида жойлашган бўлиб, ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

2010 — 2017 йиллар давомида туризм хизматлари экспорти ҳажми икки баравар ошди ва 2017 йилда 546,9 миллион АҚШ доллари, 2018 йилда эса — 1 041 миллион АҚШ долларини ташкил этди. 2016 йилгача хорижий ташриф буюрувчилар сонининг ўсиш суръати ўртача йиллик 8 фоизни, 2017 йилда — 7 фоизни ташкил қилиб, 2,69 миллион нафардан ошди. 2018 йил якунлари бўйича республикага 5,3 миллион хорижий туристлар ташриф буюрди. Хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилишга қаратилган чоралар кўрилгани натижасида, 2015 йилда 398 тани ташкил қилган туризм ташкилотлари сони 2018 йил якуни бўйича 950 тага, меҳмонхона хўжаликлари сони — 661 тадан 900 тага етди.

Сўнгги йилларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди, шу жумладан Тошкент шаҳрида «Нyatt Regency Tashkent» ва «Lotte City Нotel Tashkent Palace» брендли меҳмонхоналар очилиши, Андижон, Урганч ва Тошкент шаҳрида маданий-кўнгилочар боғларнинг ташкил этилиши, «Ангрен-Поп» темир йўли очилиши, Бухоро, Қарши, Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларига тезюрар поездлар учун электрлаштирилган темир йўллари очилишини айтиб ўтиш жоиз.

Туризм соҳасида давлат сиёсати истиқболда ҳудудлар ва уларнинг инфратузилмасини комплекс жадал ривожлантиришда туризм соҳаси етакчилик қилиши, долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ечиш, иш ўринларини кўпайтириш, ҳудудлар диверсификацияси ва ривожланишини таъминлаш, аҳолининг даромадлари, яшаш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва имиджини яхшилашга қаратилган.

2018 йилда кириб келаётган хорижий туристлар сонини икки бараварга оширишнинг муҳим омиллари сифатида виза режими, Ўзбекистонда бўлиш қоидалари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш тартиби соддалаштирилгани, туризм соҳасида инфратузилманинг ривожланиши ва туризм салоҳиятини тарғиб қилиш чоралари кўрилгани кўрсатиш мумкин, шу жумладан:

қўшимча 9 та (умумий 18 та) давлатга визасиз режим жорий этилгани, фуқароларига кириш визаларини беришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган давлатлар сони 12 тадан 50 тага кўпайгани;

электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тизими ишга туширилгани, Ўзбекистон ҳудудидан транзит билан ўтаётган 101 давлат фуқароларига Ўзбекистонга визасиз кириш, вақтинча бўлиш ва фуқароларни ўтказиш пунктлари орқали чиқиб кетиш тартиби жорий қилингани;

хорижий фуқароларни республика ҳудудида вақтинчалик рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилгани, мазкур тартиб «E-MEНMON» тизими орқали тўлиқ электрон шаклга ўтказилгани;

меҳмон уйларини сертификация қилиш тартиби бекор қилингани;

республика ҳудудига олиб кирилаётган 8 ва ундан кўпроқ йўловчи ташишга мўлжалланган туристик классдаги автотранспорт воситаларини сертификация қилишнинг янги механизми жорий этилгани ҳамда бунинг натижасида 2018 йилда туристик класс автотранспорт воситаларининг парки 128 донага кўпайтирилгани (47 автобус ва 81 микроавтобус).

2-боб. Туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва босқичлари

2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадлари туризмни миллий иқтисодиётнинг стратегик соҳасига айлантириш, туристик хизматларни диверсификациялаш ва сифатини ошириш ҳамда туристик инфратузилмани, шу жумладан хорижий сармояларни жалб қилиш ва самарали реклама-маркетинг ишларини олиб бориш эвазига такомиллаштириш орқали иловада кўрсатилган мақсадли кўрсаткичларга эришиш.

Туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:

2019 — 2020 йилларда — туризмни ривожлантириш учун мустаҳкам қонунчилик базани яратишга қаратилган институционал ислоҳотлар, инфратузилмани модернизациялаш ва мамлакат брендини тарғиб қилиш;

2021 — 2025 йилларда — мамлакат иқтисодиётида туризм индустрияси улушини кўпайтириш. Ушбу йўналишда зарур инфратузилмани ривожлантириш ва дунё бозорида республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш орқали мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотида туризм улушини 5 фоизгача (2017 йил якуни бўйича — 2,3%) етказиш, шунингдек, 2025 йил якунига қадар 9 миллиондан ортиқ туристларни, шу жумладан узоқ хориждан — 2 миллион туристни жалб қилиш белгилаб қуйилган.

Узоқ истиқболда Ўзбекистон туризми миллий иқтисодиётдаги ютуқлар билан чекланиб қолмасдан, минтақа ва дунё туристик хизматлари бозорига энг рақобатбардош давлатлар қаторида кириб бориши мумкин.

3-боб. Туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

Туризм соҳасида қисқа муддатли истиқболга мўлжалланган мақсадли вазифа ва устуворлардан келиб чиқиб, қуйидаги асосий йўналишлар бўйича чора-тадбирларни фаол амалга ошириш кўзда тутилган:

1) туристик фаолият соҳасига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, туризм соҳасини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни жорий этиш, шу жумладан:

туристик фаолиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, бунда қонунчилик асосини кучайтириш ва туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватловчи нормаларни ягона ҳужжатга бирлаштиришни назарда тутиш;

республикага асосий туристик оқимини таъминловчи, иқтисодий барқарор ва хавфсиз давлатларнинг фуқаролари учун виза режимини янада либераллаштириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирларни амалга ошириш;

хусусий секторни жалб қилиш ва тадбиркорлар фаоллигини рағбатлантириш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, соҳани барқарор ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ва кенг қўллаш.

Юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш:

мамлакат норматив-ҳуқуқий базасини халқаро стандартлар ва меъёрлар билан уйғунлаштириш, туризм соҳасини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиётда туризм соҳасининг ролини ошириш учун иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш, шу жумладан 2025 йилда туризм экспортини 951 млн. АҚШ долларидан 2,2 млрд. АҚШ долларигача оширишни таъминлайди.

2) туристларнинг эҳтиёжлари ва талабларини инобатга олган ҳолда, мамлакатнинг барча ҳудудларида туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани ривожлантириш, хусусан:

талабни инобатга олган ҳолда, янги жойлаштириш воситаларини қуриш ва мавжудларни реконструкция қилиш билан бир қаторда ёндош инфратузилмани (умумий овқатланиш объектлари, транспорт-логистика тузилмалари, кўнгилочар масканлар индустрияси, маданий ва спорт муассасалари, туристик намойиш объектлари ва бошқаларни) ривожлантиришга қаратилган туризм индустриясини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

меҳмонхоналар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини қуришга оид лойиҳаларни амалга ошириш механизмини соддалаштириш, тадбиркорларга ўз хизматларининг сифатини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, жаҳонга машҳур меҳмонхона бизнеси брендларини Ўзбекистонга жалб қилишни рағбатлантириш;

жойлаштириш воситаларини босқичма-босқич ривожлантириш, йирик, ўрта, кичик меҳмонхоналар ва хостелларни қуришни рағбатлантириш ҳамда мавжуд меҳмонхоналарни реконструкция ва модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратиш;

замонавий халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда кўча инфратузилмасини (ўтиш йўллари, тротуарлар, кичик архитектура шакллари, санитар-гигиеник шохобчалар, жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун ободонлаштириш элементлари ва бошқаларни), шу жумладан туризм-рекреацион марказларда яратиш;

туризм навигациясининг ягона унификациялаштирилган тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, кўчаларда, ҳудудларда, туризм намойиши объекти ҳисобланган бино ва иншоотлар ичида, транспорт воситалари ва тармоқларида ҳамда автомобиль йўлларида туризм навигациянинг унификациялаштирилган кўрсаткичларини ўрнатиш.

Юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш:

туроператорлар сони 860 дан 1 676 тагача ҳамда туризм соҳасининг бошқа субъектлари сонини ошириш эвазига халқаро стандартларга мос туризм инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек жойлаштириш воситалари сони 850 дан 3 000 тагача ўсишини;

туризм хизматлари сифати, хилма-хиллиги ва экспорт ҳажмининг ўсиши, жаҳон бозорининг йирик вакиллари (брендларини) жалб қилиш ва хорижий инвестициялар оқимини кўпайтиришни таъминлайди.

3) транспорт логистикасини ривожлантириш, ташқи ва ички йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш, шу жумладан:

йўловчилар ташувини ривожлантириш, шу жумладан доимий транспорт қатновини йўлга қўйиш, турли транспорт воситаларининг қулай туташ боғламаларини ташкил этиш, туризм марказларини бирлаштирувчи республика ва минтақавий аҳамиятга молик янги автомобиль йўлларини қуриш ва мавжудларни реконструкция қилиш, туташ йўл инфратузилмаси (кемпинг ва сервис хизмат кўрсатиш объектлари, умумий овқатланиш марказлари, тиббий ва санитария шохобчаларини) яхшилашга қаратилган давлатлараро шартномалар билан тасдиқланган дастурни шакллантириш,

транспорт тарифларини оптималлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

йирик халқаро авиаташувчиларни жалб қилиш, бюджет авиаташувларни ташкил қилиш;

республика ҳудудлари ўртасида авиақатновларни ривожлантириш;

янги темир йўлларни қуриш ва мавжудларни такомиллаштириш, юқори тезликда ҳаракатланадиган электропоездлардан фойдаланишни кенгайтириш;

сифатли транспорт хизматларини кўрсатиш учун транспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркибини мунтазам янгилаб бориш.

Юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш:

халқаро парвозлар ва тўғридан-тўғри, шу жумладан мамлакатнинг тарихий шаҳарларига рейсларнинг географиясини кенгайтириш, авиақатновлар сифатини ошириш ва қийматини пасайтириш;

ўз ичига ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортини қамраб олган қулай ва арзон транспорт логистикасини таъминлаш, республика ҳудудларига ва хорижий давлатларга саёҳатларни амалга оширишда қулай шарт-шароитлар яратиш;

мамлакатни йўловчилар ташиш соҳасида йирик минтақавий транспорт «хаби»га айлантиришни таъминлайди.

4) қуйидагиларни таъминлаш мақсадида туризм бозорининг турли қатламларига мўлжалланган туристик маҳсулотлар ва хизматларни диверсификация қилиш орқали мавсумий омиллар таъсирини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш:

туризм йўналишларини тизимлаштириш ва паспортлаштиришни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг маршрутлари тармоғи ва туризм намойиши объектларининг ягона ахборот базасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикасининг хилма-хил ҳамда йилнинг турли фаслларида жозибадор ва рақобатбардош туристик маҳсулотлари, шу жумладан мамлакат ҳудудларида тематик туристик зоналари ва кластерларни яратиш орқали ҳамда туризмнинг истиқболли турлари (зиёрат, маърифий, экологик, этнографик, гастрономик, спорт, даволовчи-соғломлаштирувчи, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик ва бошқаларни) ҳисобга олган ҳолда, янги туризм дастурларини ишлаб чиқиш;

замонавий ва рақобатбардош ҳунармандчилик-сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда «MICE — туризм»ни ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш:

бир нечта туризм турларини бирлаштириш ҳамда турли-туман тадбирлар билан бойитиш орқали таклиф этиладиган туристик турларининг жозибадорлигини ошириш, мамлакат бўйлаб туристик турларининг ўртача давомийлигини камида икки суткага ошириб, 8 суткагача етказиш, шаҳарлар бўйича эса амалдаги 1,5 — 2,0 суткадан 3 суткагача кўпайтириш;

туризмнинг барқарор ривожланиши ва мамлакатимизга такрорий ташрифлар сони ошишини таъминлайди.

5) республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондиришга қаратилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминлайдиган ички туризмни ривожлантириш, хусусан:

туристик-экскурсион хизматлар истеъмолига аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш, ички туризм ҳаракатининг оммавийлигини қайта тиклаш, туризм хизматларини ишлаб чиқиш ҳамда мавсумий нотекислик оқибатларини юмшатишда кенг миқёсли таъсирдан фойдаланиш мақсадида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» Дастурининг амалга ошириш механизмини такомиллаштириш;

ижтимоий, маданий-ривожлантирувчи, экологик, этномаданий ҳамда қишлоқ туризми дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

умумий ва касб-ҳунар таълими дастурларига туристик экскурсия тадбирларини киритиш.

Юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш:

сифатли туристик маҳсулотларни шакллантириш, мавсумий омилларга бўлган қарамликни камайтириш ҳамда меҳмонхоналар юкловини, айниқса йилнинг номавсумий ойларида ошириш мақсадида ички ресурслардан самарали фойдаланиш;

ҳудудлар ўртасида туристлар ички оқимини кенгайтириш, улар сонини йилига 14 миллиондан 19 миллионгача оширишга имкон беради.

6) Қуйидагилар орқали Ўзбекистон Республикаси туристик маҳсулотини ички ва ташқи туризм бозорларида илгари суриш, унинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш:

Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий туризм брендини яратиш ҳамда унга асосан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг туризм брендларини яратиш;

барқарор, асосан муҳим ҳамда йўналтирувчи туристик бозорларга қаратилган миллий туристик маҳсулотни илгари суриш бўйича самарадор стратегиясини ишлаб чиқиш;

миллий туризм бозорида минтақадаги энг йирик туризм кўргазмаларидан бирини ташкил қилиш мақсадида соҳадаги кўргазма фаолиятини жипслаштириш ва қўллаб-қувватлаш;

мамлакатда ва хорижда имиджни тарғиб қилувчи реклама-ахборот кампаниясини ўтказиш;

туристик характерга эга халқаро тадбирларда туризм ташкилотларининг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларини илгари суриш бўйича иштирокини рағбатлантириш;

республика бўйича бепул фаолият кўрсатувчи, шу жумладан брон қилиш, сувенирлар, китоблар ва туризм хариталари бўйича маълумот берувчи ахборот шохобчалари сонини ошириш;

юқори туристик салоҳиятга эга бўлган ҳудудларда хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича ички ишлар органларининг махсус бўлинмаларини ташкил қилиш, уларни замонавий техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш.

Юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш мамлакатимизни ривожланган туризм индустрияси ҳамда бой туристик салоҳиятга эга бўлган, саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз давлат имиджини шакллантиришга, шунингдек янги туризм бозорларини ўзлаштириш, хориждан ташриф буюрувчилар сонини йилига 4,8 миллиондан 9 миллионгача, шунингдек Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш бўйича хорижий ҳамкорлар сонини оширишга хизмат қилади.

7) қуйидагиларни назарда тутган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш:

туризм соҳасида касб-ҳунар таълими муассасаларидаги кадрлари ва битирувчиларининг малакасини баҳолашни ташкил қилиш;

туризм соҳасида халқаро талабларга жавоб берадиган узлуксиз, кўп босқичли таълим тизимини яратиш;

таълимнинг амалиётга йўналтирилган ва модернизациялашган таълим стандартлари, ўқув-услубий дастурлар ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

ички ва кириш туризми соҳасида бевосита туристик хизматларни кўрсатувчи туризм соҳаси ходимлари (гидлар, йўриқчи-кузатувчи, туризм фаолияти субъектлари, умумий овқатланиш ташкилотлари, транспорт ва бошқалар ходимлари) учун мажбурий малака талабларини белгилайдиган стандартлар ишлаб чиқиш;

туризм соҳаси ходимларини туристларга ахборот бериш ишлари ва хавфсизлик бўйича йўриқномаларни ўтказиш қоидаларга ўқитиш бўйича тизимни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш тизимини ташкил этиш учун, шу жумладан ҳудудларда таълим муассасалари сонини ошириш;

туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш учун етакчи хорижий олий ўқув юртлари филиалларини очиш.

Юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш профессионал кадрлар тайёрлови борасида интеграциялашган тизимни яратиш, таълим ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, юқори малакали менежер, администратор, оператор ва портье ошпазларга бўлган эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади.

4-боб. Якуний қоидалар

Концепцияни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат олиб бориш, умумий мувофиқлаштирув, тезкор кўриб чиқиш ва республикада туризмни ривожлантириш бўйича муаммоли масалаларни ҳал этиш туризмни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

Концепцияни самарали амалга ошириш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Концепциянинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради.

2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясига 
ИЛОВА

2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари

Т/р

Кўрсаткичлар номи

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

2025 й.

1.

Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий туристлар сони
(минг киши)

4 800

5 889,9

6 302,2

6 743,3

7 282,8

7 865,4

8 494,7

9 089,3

2.

Туризм хизматлари экспорти (млн АҚШ доллари)

951

1 166,9

1 271,9

1 399,1

1 553

1 739,4

1 965,5

2 232,8

3.

Ички туристлар сони (мингта ташриф)

14 000

15 640

17 230

18 806

20 317

21 867

23 404

25 010

4.

Меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситалари сони (дона)

910

1 098

1609

2 394

2 562

2 715

2 851

2 994

5.

Жойлаштириш воситаларидаги хоналар сони 
(минг)

22,0

24

33,7

48,7

52,1

55,2

58,0

60,9

6.

Жойлаштириш воситаларидаги ўринлар сони 
(минг)

47,8

52,5

73,6

105,9

113,3

120,1

126,1

132,4

7.

Туроператорлар сони (нафар)

957

1 053

1 158

1 262

1 325

1 458

1 531

1 676

Изоҳ: Прогноз қилинаётган кўрсаткичларга туризмни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш натижаларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 
2-ИЛОВА

2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Туризм соҳасида норматив-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш

1.

Юқори туризм салоҳиятига эга бўлган ҳудудларда ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлайдиган махсус тузилмаларини ташкил этиш, уларни замонавий техник ва транспорт воситалари билан жиҳозлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида хавфсиз туризмни таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

15 февралгача

ИИВ (П. Бобожонов),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Бутунжаҳон туризм ташкилотининг, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи методологияси асосида туризм соҳасида статистика юритишни такомиллаштириш:

Туризм соҳасидаги статистик маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш, уларни Бутунжаҳон туризм ташкилоти, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-саҳифаларига жойлаштириш;

мамлакат ҳудудлари кесимида асосий статистик кўрсаткичларни юритиб бориш.

Ижрочилар қарори

1 мартгача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Хорижий давлатларда туризмни ривожланиш жараёнлари ва миллий хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиш бўйича давлат стандартларини такомиллаштириш

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

1 апрелгача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), 
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда меҳмонхона хизмати кўрсатишнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш.

Ижрочилар қарори

1 августгача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), 
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

5.

Ҳар бир ҳудуд кесимида барча туристик манбалар ва объектларни (архитектура, табиий ва бошқа) уларнинг ҳолатини «Қониқарли», «Қайта таъмирга муҳтож» (таъмирлаш, қайта таъмирлаш), «авария (ташландиқ) ҳолатида» таснифлари бўйича аниқлаган ҳолда хатловдан ўтказиш.

Ягона туристик манбалар ва объектлар реестрини шакллантириш, паспортлар тайёрлаш

1 сентябргача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Кучкаров),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Республика ҳудудларида туризм ва у билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантириш

6.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида республиканинг ҳар бир ҳудудидаги сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойлар ва сайёҳлик маршрутларида камида 50 тадан санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш.

Ижрочилар қарори

йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

7.

Сайёҳлар орасида машҳур бўлган объектлар, сайёҳлик маршрутларида ва ҳар бир ҳудуднинг марказий қисмларида туристик инфокиоскларни ташкил этиш.

Ташкилий чоралар

1 декабргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

8.

Имконияти чекланган шахсларнинг туризм инфратузилмаси ва маданий мерос объектларида эркин ҳаракатланиши учун зарур шароитни («тўсиқсиз муҳит» ҳосил қилиш) яратиш чораларини кўриш.

Ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлар режаси

1 февралгача тасдиқлаш


1 июлгача амалга ошириш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов), 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

9.

Шу хорижий ташкилотларнинг молиявий маблағлари ва техник кўмагини жалб қилган ҳолда, қуйидагиларни назарда тутувчи Туризм инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

туристик намойиш объектларини боғловчи автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш, шунингдек, йўл ва йўл бўйи инфратузилмаси объектларини яратиш, шу жумладан ҳар 50 км масофага ҳисоблаганда санитария-гигиена шохобчалари, кемпинглар, мотеллар ва бошқаларни ташкил қилиш;

транспорт логистикасини такомиллаштириш, шу жумладан диққатга сазовор жойлар ва маданий объектлар бўйлаб қулай транспорт маршрутлари тармоғини яратиш;

маданий мерос объектлари ҳолатини яхшилаш, ушбу объектлар атрофида сайёҳлар учун зарур инфратузилмани шакллантириш;

маркетинг ва брендни илгари суришнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади

1 декабргача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Замонавий туризм комплексини яратиш, республикага ташриф буюрувчилар ва аҳолининг туризм хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ҳар бир ҳудудда Туризм инфратузилма объектларини жойлаштиришнинг бош чизмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

1 июнгача

Қурилиш вазирлиги (А. Тухтаев), 
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

(А. Абдуллаев), 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Мамлакатнинг халқаро аэропортлари ва темир йўл вокзалларида ибодат қилиш ва таҳорат олиш учун махсус жойлар ташкил қилиш.

Ташкилий чоралар

1 июнгача

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

(Б. Хакимов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Ф. Сагдуллаев)

12.

Замонавий кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги халқаро аэропорт ёнида транспорт логистикасини такомиллаштириш.

Ташкилий-амалий чоралар

1 июлгача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов)

13.

Қуйидаги йўналишларда тасдиқланган график бўйича мунтазам равишдаги шаҳарлараро автобус қатновини, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда йўлга қўйиш:

«Тошкент — Самарқанд — Бухоро — Хива — Нукус»;

«Тошкент — Гулистон — Жиззах — Самарқанд — Қарши — Термиз»;

«Қўқон — Фарғона — Андижон — Наманган».

Ташкилий чоралар

1 июнгача

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги (Д. Дехканов),

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

(А. Абдувалиев),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

14.

Транспортнинг турли йўналиш ва турларини қулай тарзда ўзаро боғловчи авиа, темир йўл ва автобус қатновлари сонини оширишни назарда тутувчи Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро транспорт коммуникациясини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

1 мартгача

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги (Д. Дехканов), 
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

(Б. Хакимов),
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(Ф. Сагдуллаев),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

ТИВ (А. Комилов)

15.

Мамлакатда спорт туризмининг бугунги кундаги ҳолатини таҳлил қилиш, Спорт туризмини янада ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумот

Тадбирлар режасини тасдиқлаш

1 февралгача


15 февралгача

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Экологик туризмни амалга ошириш учун ер майдонларини аниқлаган ҳолда давлат қўриқхоналарида муҳофаза ҳудудларини ташкил қилиш (Сурхон ва Китоб қўриқхоналари бундан мустасно), шунингдек, Зомин миллий табиат боғини қуйидаги ҳудудларга ажратиш:

қўриқхона ҳудуди — қаттиқ қўриқланадиган ҳудуд, ҳар қандай хўжалик, шу жумладан рекреация фаолиятини юритиш тақиқланган;

рекреация ҳудуди — давомий ва қисқа муддатли дам олиш учун ажратилган ҳудуд бўлиб, сайёҳлар ташриф буюриши учун зарурий шарт-шароитлар яратилган ҳолда экскурсиялар ва маърифий туризм ташкил қилиш назарда тутилади;

курорт ҳудуд — санатория-соғломлаштириш учун мўлжалланган ҳудуд;

хўжалик юритувидаги ва бошқа ҳудудлар.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

1 мартгача

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Б. Кучкаров), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Аккулов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев), манфа�тдор вазирлик ва идоралар

17.

Туризмни ривожлантириш мумкин бўлган ҳудудлар ва объектларни хатловдан ўтказиш якунлари асосида Айдаркўл (Жиззах ва Навоий вилоятлари), Тўдакўл (Навоий вилояти) ва Учқизил (Сурхондарё вилояти) кўллари атрофида рекреация туризмини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Қўшма ҳаракатлар режасини тасдиқлаш

1 февралгача

Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамроев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Халқаро гастрономик фестивални ташкил этиш ва ўтказиш.

Ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлар режаси

октябрь-ноябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), 
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси

(М. Усманов), 
ТИВ (А. Комилов), 
манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Маҳаллий ва хорижий авто ва мото-спорт федерациялари иштирокида Устюрт (Қорақалпоғистон Республикаси) яссилигидаги экстремал маршрути бўйлаб авторалли ташкил қилиш ва ўтказиш.

Ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлар режаси

апрель-май

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниёзов),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев), 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Қуйидагиларни ўз ичига олган агротуризмни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш:

туризм айланмаси (бизнес)га фермер ва деҳқон хўжаликларини, қишлоқ жойлардаги маҳаллий аҳолини (асосан узоқ ва тоғли ҳудудлардан) жалб қилиш;

қишлоқ ва этнографик турлар (анъанавий турмуш тарзи, ҳунармандчилик, таом тайёрлаш ва бошқалар) доирасида сайёҳларни қабул қилиш истагига ва имкониятига эга бўлган деҳқон ва фермерлар учун намунавий «туристик маҳалла» типдаги уй-жой комплекслари (анъанавий услубдаги) қуриш;

фермер хўжаликларининг фаолиятини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, шароб маҳсулотлари, қуритилган мевалар, ширинликлар ва бошқаларни жойида татиб кўришни ташкил қилиш йўли билан улар ҳудудида ягона тузилмага (қишлоқ туристик кластери) бириктирилган агро-этно-қишлоқ шаклидаги модель уюшмалар барпо этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

1 апрелгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Қуйидаги чораларни амалга ошириш орқали «шоппинг» (савдо) туризмини ривожлантириш:

тарихий шаҳарлар ва вилоятларнинг маъмурий марказларида бож тўлови олинмайдиган дўконлар («Duty Free»)ни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

бренд кийим-кечак маҳсулотлари, косметика ва аксессуар товарлар сотуви йўлга қўйилган савдо-кўнгилочар комплекслар ташкил этилишини рағбатлантириш.



Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси



Ташкилий-амалий чоралар



1 мартгача





1 ноябргача

Давлат божхона қўмитаси

(М. Азимов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов), 
Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Республикада, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи «MICE» туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

туризмдаги мавсумийликка қараб ўтказиш вақтини аниқлаган ҳолда маҳаллий ва халқаро даражадаги тадбирларни ўтказиш дастурини тузиш;

«MICE» туризм тадбирларини ўтказиш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда бинолар, меҳмонхоналар рўйхатини шакллантириш.

Қўшма чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш

1 мартгача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

Маданият вазирлиги

(Б. Сайфуллаев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), 
ТИВ (А. Комилов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Аҳоли ва туристик фаолият субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи ички туризмни ривожлантириш

23.

Ҳудудларда тадбиркорлик субъектларига туризм соҳасида берилган имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот бериш ва тарғиб қилиш бўйича солиқ божхона органлари ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш.

Ташкилий чоралар

йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев),
Давлат божхона қўмитаси

(М. Азимов),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

24.

Маҳаллий ва хорижий маданият ва санъат арбоблари иштирокида ҳудудларнинг бой маданий-тарихий ва туризм салоҳиятини ёритувчи туркум телекўрсатувлар яратиш.

Ижрочилар қарори

йил давомида

МТРК (А. Ходжаев), 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), 
Маданият вазирлиги

(Б. Сайфуллаев)

25.

Туристлар эркин йўналиш олишлари учун республика бўйича асосий туристик намойиш объектлари ва туризм объектларига олиб борувчи йўлларда ягона шаклдаги туристик-ахборот кўрсаткичларини ўрнатиш.

Ташкилий чоралар

1 июлгача

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

(А. Абдувалиев),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26.

Ўзбекистон бўйича ички туризмни ривожлантиришга кўмаклашаётган энг яхши туроператор, иш берувчи, ОАВ ва блогер, шунингдек, мамлакат бўйлаб саёҳатчини аниқлаш бўйича танловлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий чоралар

декабрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Ички ва ташқи бозорларда миллий туризм маҳсулотини илгари суриш

27.

Қуйидагиларни:

танловлар ўтказиш орқали Ўзбекистоннинг ягона миллий туризм брендини, шунингдек, унинг асосида ҳудудларнинг туризм брендларини;

ташқи бозорларда «Ўзбекистон» туризм брендини илгари суриш стратегиясини ишлаб чиқиш ва ҳудудларнинг туризм брендини илгари суриш бўйича ҳар бир мамлакат учун алоҳида маркетинг ишлари дастурларини тасдиқлаш;

хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва туризм салоҳиятини илгари суриш бўйича хорижий компаниялар ва агентликлар, шу жумладан «M&CSAATCНI» агентлиги билан ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Ташкилий-амалий чоралар


1 июлгача


1 августгача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), 
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

(Б. Хакимов),
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(Ф. Сагдуллаев), 
Маданият вазирлиги

(Б. Сайфуллаев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), 
ТИВ (А. Комилов), 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

28.

Ўзбекистоннинг миллий туризм брендини фаол илгари суриш, шу жумладан машҳур хорижий телеканаллар, журналлар ва бошқа ОАВда мамлакатимизнинг туристик жозибадорлигини тарғиб қилувчи дастурлар намойишини ташкил этиш.

Ташкилий чоралар

йил давомида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), 
Маданият вазирлиги

(Б. Сайфуллаев), 
ТИВ (А. Комилов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

29.

Ўзбекистоннинг ва ҳудудларнинг туризм хариталарини ишлаб чиқиш ва чоп этиш, шунингдек, туризм харитасининг электрон шаклини туризм порталларида жойлаштириш ҳамда турли платформалар учун, шу жумладан Интернет тармоғига уланмасдан ишлайдиган мобиль илова ишлаб чиқиш.

Ижрочилар қарори

йил давомида

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

(А. Абдуллаев),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

30.

Ҳар бир сони мамлакатимиз алоҳида ҳудудининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг аҳолиси маданияти ҳақида ҳикоя қилувчи турли туристик мавзуларда Ўзбекистон тўғрисидаги альманах чоп этишни ташкил қилиш.

Журнал чоп этиш

1 мартгача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), 
манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Машҳур Интернет ресурсларида жойлаштириш учун Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардаги диққатга сазовор жойларнинг 3D моделини яратиш.

Ташкилий чоралар

йил давомида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

32.

ОАВ, хорижий ижодий гуруҳлар томонидан мамлакатимиз тарихи ва туризм салоҳияти ҳақида фото ва видео материаллар тайёрлаш учун учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш ва республика ҳудудида фойдаланишга рухсат олишни соддалаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

30 январгача

ДХХ (И. Абдуллаев),
ИИВ(П. Бобожонов), 
Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

(Т. Улжаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), 
Маданият вазирлиги

(Б. Сайфуллаев),
«Ўзбеккино» МА (Ф. Зокиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

«Буюк ипак йўли» мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилувчи туристлар учун «Silk visa» ягона туристик визаси тизимини жорий қилиш масаласини ўрганиб чиқиш.

Ташкилий чоралар

1 июлгача

ТИВ (А.Комилов), 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),
ИИВ (П. Бобожонов), 
ДХХ (И. Абдуллаев),

Давлат перс�наллаштириш маркази (Н.Назаров)

34.

Хорижий фуқароларга узоқ муддатли виза олиш имконини берувчи «Uzbekistan — my second home» («Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим») дастурини жорий қилиш масаласини ўрганиб чиқиш.

Ташкилий чоралар

1 июлгача

ТИВ (А. Комилов), 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),
ИИВ (П. Бобожонов), 
ДХХ (И. Абдуллаев),

Давлат персоналлаштириш маркази

(Н. Назаров),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов)

V. Туризм соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

35.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

гид, йўриқчи-кузатувчининг ҳуқуқий мақомини, уларнинг фаолиятини касб сифатида тан олиш ва меҳнат стажига ҳисоблаш тартибини белгилаш.

хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг гидлар маълумотига қўйилган талаблар қисмини уларга ушбу фаолият билан ўрта махсус маълумот билан шуғулланиш ҳуқуқини тақдим этган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

«Ўқув-консалтинг маркази» ДУК томонидан гидлар, экскурсовод-кузатувчилар ва туризм соҳаси субъектлари ишчиларига малака сертификатларини бериш учун онлайн тест ўтказишни ташкил қилиш;

туризм хизматлари соҳасида кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхатини кенгайтириш, кадрлар тайёрлаш бўйича олий ва ўрта махсус таълим тизими ўқув режаларини такомиллаштириш;

гидларга малака тоифасини жорий этиш ва гидлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

1 февралгача

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), 
манфаатдор вазирлик ва идоралар

36.

Таълим муассасаларида Бутунжаҳон туризм ташкилотининг «TedQual» (Tourism Education Quality) тизими бўйича туризм таълими сифатини сертификатлаштириш халқаро тизимини татбиқ қилиш.

Ижрочиларнинг қўшма ҳаракат режаси

1 мартгача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), 
ТИВ (А. Комилов)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 
3-ИЛОВА

2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар

РЎЙХАТИ

  1. Австралия Иттифоқи
  2. Австрия Республикаси
  3. Аргентина Республикаси
  4. Босния ва Герцеговина
  5. Ватикан
  6. Люксембург Буюк Герцоглиги
  7. Венгрия
  8. Бруней-Доруссалом давлати
  9. Греция Республикаси
  10. Ирландия
  11. Исландия
  12. Италия Республикаси
  13. Канада
  14. Андорра Князлиги
  15. Лихтенштейн Князлиги
  16. Монако Князлиги
  17. Бельгия Қироллиги
  18. Дания Қироллиги
  19. Испания Қироллиги
  20. Нидерландия Қироллиги
  21. Норвегия Қироллиги
  22. Швеция Қироллиги
  23. Латвия Республикаси
  24. Литва Республикаси
  25. Мўғулистон
  26. Янги Зеландия
  27. Португалия Республикаси
  28. Болгария Республикаси
  29. Кипр Республикаси
  30. Мальта Республикаси
  31. Польша Республикаси
  32. Сан-Марино Республикаси
  33. Сербия Республикаси
  34. Словения Республикаси
  35. Хорватия Республикаси
  36. Чили Республикаси
  37. Руминия
  38. Словакия Республикаси
  39. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги
  40. Бразилия Федератив Республикаси
  41. Финляндия Республикаси
  42. Черногория
  43. Чехия Республикаси
  44. Швейцария Конфедерацияси
  45. Эстония Республикаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 
4-ИЛОВА

2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар

РЎЙХАТИ

  1. Жазоир Халқ Демократик Республикаси
  2. Антигуа ва Барбуда
  3. Миср Араб Республикаси
  4. Барбадос
  5. Белиз
  6. Венесуэла Боливар Республикаси
  7. Уругвай Шарқий Республикаси
  8. Габон Республикаси
  9. Қатар Давлати
  10. Қувайт Давлати
  11. Гренада
  12. Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси
  13. Доминикана Республикаси
  14. Иордания Ҳошимийлар Қироллиги
  15. Хитой Халқ Республикаси
  16. Корея Халқ Демократик Республикаси
  17. Гайана Кооператив Республикаси
  18. Баҳрайн Қироллиги
  19. Бутан Қироллиги
  20. Камбоджа Қироллиги
  21. Марокаш Қироллиги
  22. Саудия Арабистони Қироллиги
  23. Таиланд Қироллиги
  24. Тонга Қироллиги
  25. Лаос Халқ Демократик Республикаси
  26. Ливан Республикаси
  27. Мальдив Республикаси
  28. Мексика Қўшма Штатлари
  29. Кўп миллатли Боливия Давлати
  30. Бангладеш Халқ Республикаси
  31. Самоа Мустақил Давлати
  32. Бирлашган Араб Амирликлари

Кейинги таҳрирга қаранг.

  1. Албания Республикаси
  2. Ангола Республикаси
  3. Вануату Республикаси
  4. Гана Республикаси
  5. Гватемала Республикаси
  6. Гондурас Республикаси
  7. Ҳиндистон Республикаси
  8. Кабо-Верде Республикаси
  9. Камерун Республикаси
  10. Кирибати Республикаси
  11. Колумбия Республикаси
  12. Коста-Рика Республикаси
  13. Кот-д’Ивуар Республикаси
  14. Куба Республикаси
  15. Маврикий Республикаси
  16. Македония Республикаси
  17. Маршалл Ороллари Республикаси
  18. Науру Республикаси
  19. Никарагуа Республикаси
  20. Палау Республикаси
  21. Панама Республикаси
  22. Парагвай Республикаси
  23. Перу Республикаси
  24. Сейшель Ороллари Республикаси
  25. Сенегал Республикаси
  26. Суринам Республикаси
  27. Тринидад ва Тобаго Республикаси
  28. Фижи Республикаси
  29. Филиппин Республикаси
  30. Эквадор Республикаси
  31. Эль-Сальвадор Республикаси
  32. Сент-Винсент ва Гренадин
  33. Сент-Люсия
  34. Соломон Ороллари
  35. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги
  36. Доминикана Ҳамдўстлиги
  37. Америка Қўшма Штатлари
  38. Вьетнам Социалистик Республикаси
  39. Уммон Султонлиги
  40. Тунис Республикаси
  41. Непал Федератив Демократик Республикаси
  42. Микронезия Федератив Штатлари
  43. Сент-Китс ва Невис Федерацияси
  44. Ямайка

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, зарур ҳолларда, айрим давлат фуқаролари учун 30 кунгача бўлган муддатда электрон кириш визаларини олиш юзасидан чекловлар белгилаш ҳуқуқига эга.

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 
5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча (электрон бўлмаган) кириш визалари тоифаларини жорий этиш

РЎЙХАТИ

  1. «Vatandosh»— Ўзбекистон Республикасида туғилган шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи қариндошларининг таклифномаси асосида бериладиган 2 йиллик виза;
  2. «Student visa»— Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган таълим муассасаларига қабул қилинган хорижий талабаларга бериладиган бир йиллик виза;
  3. «Academic visa»— Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари, вазирлик ёки идоралар илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот ва педагогик фаолиятни амалга оширишни истаган хорижий шахслар учун 3 ойдан 2 йилгача бўлган муддатга бериладиган виза;
  4. «Medical visa»— тиббий муассасанинг таклифига биноан даволаниш учун Ўзбекистон Республикасига кирувчи хорижий фуқаролар учун 3 ойгача бўлган муддатга бериладиган виза;
  5. «Piligrim visa»— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва туристик фаолият субъектларининг аризасига кўра Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний мероси, анъаналарини ўрганиш мақсадида кирувчи хорижий фуқаролар учун 2 ойгача бўлган муддатга бериладиган зиёрат визаси.

Изоҳ: Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда кириш ёпиқ бўлган тақдирда виза бериш рад этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 
6-ИЛОВА

Фуқаролари кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар

РЎЙХАТИ

1.

Австралия Иттифоқи

2.

Австрия Республикаси

3.

Озарбайжон Республикаси

4.

Жазоир Халқ Демократик Республикаси

5.

Антигуа ва Барбуда

6.

Миср Араб Республикаси

7.

Аргентина Республикаси

8.

Барбадос

9.

Белиз

10.

Венесуэла Боливар Республикаси

11.

Ватикан

12.

Люксембург Буюк Герцоглиги

13.

Венгрия

14.

Уругвай Шарқий Республикаси

15.

Бруней-Доруссалом давлати

16.

Исроил Давлати

17.

Гренада

18.

Греция Республикаси

19.

Грузия

20.

Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси

21.

Доминикана Республикаси

22.

Ирландия

23.

Исландия

24.

Италия Республикаси

25.

Канада

26.

Қирғизистон Республикаси

27.

Хитой Халқ Республикаси

28.

Андорра Князлиги

29.

Лихтенштейн Князлиги

30.

Монако Князлиги

31.

Гайана Кооператив Республикаси

32.

Бельгия Қироллиги

33.

Бутан Қироллиги

34.

Дания Қироллиги

35.

Испания Қироллиги

36.

Марокаш Қироллиги

37.

Нидерландия Қироллиги

38.

Норвегия Қироллиги

39.

Таиланд Қироллиги

40.

Швеция Қироллиги

41.

Латвия Республикаси

42.

Ливан Республикаси

43.

Литва Республикаси

44.

Малайзия

45.

Мальдив Республикаси

46.

Мексика Қўшма Штатлари

47.

Мўғулистон

48.

Янги Зеландия

49.

Бирлашган Араб Амирликлари

50.

Португалия Республикаси

51.

Албания Республикаси

52.

Болгария Республикаси

53.

Босния ва Герцеговина Республикаси

54.

Беларусь Республикаси

55.

Гватемала Республикаси

56.

Гондурас Республикаси

57.

Ҳиндистон Республикаси

58.

Индонезия Республикаси

59.

Қозоғистон Республикаси

60.

Кипр Республикаси

61.

Колумбия Республикаси

62.

Корея Республикаси

63.

Коста-Рика Республикаси

64.

Маврикий Республикаси

65.

Македония Республикаси

66.

Мальта Республикаси

67.

Молдова Республикаси

68.

Науру Республикаси

69.

Палау Республикаси

70.

Панама Республикаси

71.

Перу Республикаси

72.

Польша Республикаси

73.

Сан-Марино Республикаси

74.

Сейшель Ороллари Республикаси

75.

Сербия Республикаси

76.

Сингапур Республикаси

77.

Словения Республикаси

78.

Суринам Республикаси

79.

Тринидад ва Тобаго Республикаси

80.

Тожикистон Республикаси

81.

Фижи Республикаси

82.

Филиппин Республикаси

83.

Хорватия Республикаси

84.

Чили Республикаси

85.

Эквадор Республикаси

86.

Россия Федерацияси

87.

Руминия

88.

Сент-Винсент ва Гренадин

89.

Сент-Люсия

90.

Словакия Республикаси

91.

Багама Ороллари Ҳамдўстлиги

92.

Доминикана Ҳамдўстлиги

93.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги

94.

Америка Қўшма Штатлари

95.

Вьетнам Социалистик Республикаси

96.

Тунис Республикаси

97.

Туркия Республикаси

98.

Украина

99.

Бразилия Федератив Республикаси

100.

Германия Федератив Республикаси

101.

Сент-Китс ва Невис Федерацияси

102.

Финляндия Республикаси

103.

Франция Республикаси

104.

Черногория

105.

Чехия Республикаси

106.

Швейцария Конфедерацияси

107.

Эстония Республикаси

108.

Ямайка

109.

Япония

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 
7-ИЛОВА

Ўзбекистоннинг логистика жозибадорлигини тубдан яхшилаш, шунингдек, маҳаллий аэропортларда парвозларга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Б.Б. Ниёзматов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири ўринбосари

М.Б. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

А.У. Аккулов

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б.

С.Х. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Н.Ш. Шарипов

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

А.А. Усманов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

Д.Т. Дехконов

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи

А.С. Камалов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари

Т.Э. Ўлжаев

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

лавозими бўйича

«Uzbekistan airports» АЖ раҳбари

А.Х. Ашуров

«Ўзаэронавигация» давлат корхонаси директори

Б.Б. Ашрафханов

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

У.П. Касимходжаев

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в.б., Ишчи гуруҳ масъул котиби

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 
8-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4861-сон Фармони 5-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига келувчи ХХР (туристлар гуруҳлари таркибида), АҚШ ва Вьетнамнинг фуқаролари учун виза режими бекор қилинсин».

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги «Чорвоқ» эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5273-сон Фармони17-бандидаги«С.Р. Холмурадов» сўзлари «А.А. Абдухакимов» сўзлари билан алмаштирилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармонининг 2-бандиҳамда 1-иловасиўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом рус тилидаги матнининг 15-банди «б»ва «в» бандлари«с учетом надбавки (коэффициента стимулирования)» сўзлари билан тўлдирилсин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан тасдиқланган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибининг рус тилидаги матнида:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Абдухакимов А.А. — заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан, заместитель председателя Координационного совета»;

қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Аккулов А.У. — вр.и.о. председателя Государственного комитета по развитию туризма»;

тўртинчи — йигирма иккинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3836-сон қарорирус тилидаги матнида:

а) 1-иловада:

19-банддаги «до момента оплаты» сўзлари «до начала оформления электронной визы» сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банднинг учинчи хатбошидаги «допущенных ошибках» сўзлари «более трех технических опечаток» сўзлари билан алмаштирилсин;

26-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Сотрудники Пограничных войск Службы государственной безопасности Республики Узбекистан могут самостоятельно проверять наличие оформленной действительной электронной визы на имя иностранного гражданина»;

б) 2-илованинг 1-2, 6, 11 — 16, 18 — 20, 29-30, 34 — 38, 40, 45, 47 — 49, 53, 56-57, 59 — 61, 67 — 70, 76 — 78, 88, 90 — 95 ва 99-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Изоҳ: мазкур илованинг 6-банди «б» кичик банди 2019 йил 1 февралдан кучга киради.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.01.2019 й., 06/18/5611/2430-сон)

 

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.