Сурхондарё вилояти инвестиция салоҳияти тўғрисида

ТЕРМИЗ 2020-2021

Сурхондарё вилоятида Ҳудудий дастурлар, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ҳамда экспорт прогноз кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида
МАЪЛУМОТ

I. Ҳудудий инвестиция лойиҳалари бўйича:

Вилоят ҳокимининг “2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил
21 февралдаги Қ-71-сон қарорига асосан 2020 йилда
1,6 трлн. сўмдан зиёд бўлган 448 та лойиҳани амалга ошириш орқали 4,7 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратилиши режалаштирилган.

Жумладан саноат соҳасида қиймати 505 млрд. сўмлик
121 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 498 млрд. сўмлик
128 та, хизмат кўрсатиш соҳасида қиймати 617 млрд. сўмлик
199 та лойиҳалар
 ишга туширилиши кузда тутилган.

Январь-декабрь ойлари давомида дастур доирасида
1066 та лойиҳа доирасида 3,4 трлн. сўм инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, умумий қиймати 2,5 трлнсўмга яқин бўлган
752 та лойиҳа фойдаланишга топширилди (2019 йил 593 та,
режага нисбатан 167 %)

Шундан, 1 трлн сўм лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағи, 634,3 млрд. сўм банк кредити маблағлари, 57,6 млн. доллар хорижий кредит линияси маблағлари, 37,3 млн. доллар хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Ушбу лойиҳалар эвазига эса 6,4 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди (2019 йил 5387 та, режага нисбатан 136 %).

Мазкур лойиҳаларни соҳалар кесимида тахлил қиладиган бўлсак, саноат соҳасида қиймати 764,1 млрд. сўмлик 196 та (2728 та иш ўрни), қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 812,2 млрд. сўмлик 213 та (1528 та иш ўрни), хизмат кўрсатиш соҳасида қиймати 879 млрд. сўмлик 343 та (2224 та иш ўрни) лойиҳалар фойдаланишга топширилди.

Шунингдек 2020 йилда умумий қиймати 1,2 трлн. сўмга яқин 41 та сратегик аҳамиятга эга йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши таъминланди

Натижада ушбу йирик объектларни ишга туширилиши эвазига
1,3 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун, Термиз шаҳрида қиймати 15 млрд. сўмлик 50 та иш ўрни яратиш имкониятига эга бўлган "GLASS EXPO SURXON" МЧЖнинг йиллик 30 минг метр кв ойнага ишлов бериб турли хил маҳсулот ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилди.

Шунингдек, Олтинсой туманида қиймати 85 млрд. сўмлик
70 та иш ўрнига эга "Хўжаипок Санаторияси Соғломлаштириш Маркази Мажмуаси" МЧЖнинг “Хўжаипок” сиҳатгоҳида
(200 ўринли) замонавий соғломлаштириш марказини ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилди.

Бойсун туманида қиймати 10 млрд сўмлик 10 та иш ўрнига эга “Бойсун Лано” МЧЖнинг йиллик 17 минг тонна Қўй жунидан ланолин ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.

Денов туманида “Сино силк” корхонаси томонидан қиймати
5 млн. долларлик кластер усулида пиллани қайта ишлаш ва ипакли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил этилиб, 80 та доимий ва
6 минг 500 та мавсумий янги иш ўринлари яратилади.

Термиз туманида “Инденим текстиль” МЧЖ томонидан қиймати 84 млрд сўмга тенг бўлган тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилади ва 500 та янги иш ўрни яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шаҳар ва туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш қарорлари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шаҳар ва туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш қарорларига асосан 2020 йилда умумий қиймати 985 млрд. сўмлик
217 та лойиҳаларни амалга оширилиши эвазига
3,3 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди.

2020 йил якуни билан 612 та лойиҳа доирасида
1,6 трлн. сўмдан зиёд инвестициялар ўзлаштирилиб, жами қиймати
трлн. 175 млрд. сўмлик 412 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга топширилди ва 3,5 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

II2020 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича.

2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция Дастурига асосан умумий қиймати 581,6 млн. долл.га тенг 36 та лойиҳа доирасида
2020 йилда 159,2 млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитларни ўзлаштириш белгиланган.

2020 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида 221,2 млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилиб, белгиланган йиллик режа 139 % га бажарилди.

Инвестиция Дастурига мувофиқ 2020 йилда қиймати 52,1 млн. долл.га тенг та йирик лойиҳаларни ишга тушириш белгиланган.

2020 йилда та лойиҳа доирасида, 40,8 млн. долл. инвестициялар ўзлаштирилиб, 30,8 млн. долл.га тенг та лойиҳа ишга туширилди ҳамда 315 та доимий, 400 дан зиёд мавсумий иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, 2020 йилда амалга оширилиши режалаштирилган умумий қиймати 8,4 млн. долл. бўлган Денов туманидаги "Голд Бизнес Про" МЧЖ томонидан темир бетон маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси бўйича асбоб-ускуналар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари якунланган, синов тажриба ишлари олиб борилмоқда. Синов тажриба ишлари якунланганидан сўнг лойиҳани фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилиши режалаштирилган.

2021-2023 йиллар Инвестиция Дастурини шакллантириш юзасидан амалга ошириладиган ишлар.

2021-2023 йиллар Инвестиция Дастурини шакллантириш бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхоналаримиз ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда ишларни ташкил қилиб, 2021-2023 йилларда умумий қиймати 703,9 млн.долларга тенг 40 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 5735 та янги иш ўринлари яратиладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини ишлаб чиқдик.

Унга кўра, 2021 йилда 40 та лойиҳалар доирасида 264 млн. долларлик инвестициялар, жумладан 166. млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган.

Дастурнинг амалга оширилиши ҳисобига қуйидаги кўрсаткичларга эришилади:

Биринчидан, 2021 йилда жами 11 та инвестиция лойиҳаларида амалий ишлар олиб борилиб, 2021 йил якунига қадар умумий қиймати 80,4 млн. долл.га тенг 11 та лойиҳа ишга туширилади.

Мисол учун,

1. Термиз туманида "TERMIZ KANSELARIYA MOLLARI" МЧЖ томонидан Телевизор ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси (қиймати 6,3 млн. долл. 50 та иш ўрни) ишга туширилади.

2. Қизириқ туманида "QIZIRIQ TEXTILE" МЧЖ томонидан Тайёр трикотаж махсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси (қиймати 5 млн. долл. 500 та иш ўрни) ишга туширилади.

Иккинчидан, Лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 1680 та янги ўринлари яратилади.

III2020 йил экспорт кўрсаткичлари бажарилиши

2020 йилнинг 12 ойи учун 350,2 млн. долларга тенг экспорт прогнози белгиланган бўлиб, амалда 245,2 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 70,0 фоизга бажарилди (2019 йилга нисбатан 103,7 %).

(саноат маҳсулотлари экспорт ҳажми 144,2 млн долл, прогноз ижроси 132,5%, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми
100,9 млн долл. прогноз ижроси 41,8%).

Вилоят корхоналари томонидан 26 та давлатга экспорт амалга оширилиб, 90 фоизи 7 та давлат ҳиссасига тўғри келади. Булар, Хитой (27,5%), Афғонистон (21,5%), Покистон (18,0%),
Россия (10,0%), Қирғизистон (6,8%), Тожикистон (6,2%),
Туркия (5,7%) ҳамда та (Сингапур, Эстония, Арманистон) янги давлатлар бозорлари ўзлаштирилиши ҳисобига 3,3 млн.долларлик ва та (пойабзал, дори воситалари, вино, супурги, кўчатлар, уй қушлари) турдаги маҳсулотлар хисобига 2,4 млн.долларлик экспорт амалга оширилди.

Шунингдек, вилоятдаги экспортёр корхоналарнинг фаолияти яқиндан ўрганилиши натижасида кўплаб корхоналарда турли-хил муаммолар мавжудлиги аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги амалий ишлар амалга оширилди.

Биринчидан, маҳсулотлар экспортга йўналтирилгандан кейин қайтарилиши лозим бўлиб бироқ, қайтарилмаган ҚҚС маблағлари бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги орқали Давлат Солиқ қўмитасига, Молия вазирлигига қилган мурожаатларимиздан келиб чиқиб, 57,9 млрд. сўмлик ҚҚС маблағлари 14 та экспортёр корхоналаримиз хисоб-рақамига қайтарилишига эришилди .

Иккинчидан, айланма маблағ олиш масаласида қатор муаммоларга учраётган 39 та корхоналарга Вилоят ҳокимлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги орқали Республика тижорат банкларига мурожаат этилиши натижасида 109,7 млрд. сўмлик айланма маблағ кредити ажратилишига эришилди.

Учинчидан, Европа давлатларига табиий мева-сабзавот ва қайта ишланган маҳсулотларимизни экспорт қилинишида (“Global-G.A.P”, “ISO-22000”, “ISO-9001”, “Organic”, “OEKO-TEX” ва “Halol”) халқаро стандарт сертификатларини олиниши юзасидан талабгорлар доимий ўрганиб борилмоқда. Юборилган талабгорлар рўйхатига асосан, агентлик томонидан "GOLD DRIED FRUITS EXPORT" МЧЖ"Олтинсой богдорчилик, узумчилик ва агросаноат кластери" МЧЖ "AGRO PROCESSING GROUP" МЧЖ, "AGRO FEED" МЧЖ "Best Veg" МЧЖ, "AGTKSH-MUSHTARIY" МЧЖ, “UZ Agro Lider” МЧЖ ҳамда “CHINNI OY SERVIS” МЧЖларига “GLOBAL G.A.P”, “HALAL”, “ORGANIC”, “ISO 9001” ва ”ISO 22000” халқаро стандарт сертификатлари тақдим этилди.

Тўртинчидан, 2020 йил 7 майда Муҳтарам юртбошимизнинг “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш” тўғрисидаги
ПҚ-4707-сонли қарорига мувофиқ, экспортёр корхоналар томонидан хорижий давлатларга транспорт орқали экспорт амалиётини амалга оширишдаги харажатлар миқдорини 50% компенсация тарзида қайтариб берилиши юзасидан Экспортни рағбатлантириш агентлигига тақдим этилган корхоналардан тасига “Бэст Вэг” МЧЖ, “Голд Драйд Фрутс Экспорт” МЧЖ ҳамда “Сурхон Сифат Текстил” МЧЖларга транспорт харажатларининг 50 фоизи қайтарилди, қайтарилган маблағ 337,8 млн. сўмни ташкил этди.

2021 йилда вилоятда саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни ошириш ҳамда ярим тайёр ва тайёр қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйиш орқали жами экспортни 282,8 млн. долларга етказиш лозим. Бунга йўналишлар бўйича:

- саноат маҳсулотлари экспортини 143,9 млн. долларга етказиш;

- мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини 138,9 млн. долларга етказиш.

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.