Ҳокимлик ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси 

Давлатов Муродбек Мухаммадиевич

 

Телефон: 0 (376) 22-3-00-15

surxon@exat.uzgov@sdv.uz

Манзил: 190100, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 1-уй.

 

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

Вилоят ҳокимлиги раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;

ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлайди;

кенг жамоатчиликни вилоят ҳокимлигининг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, хизмат билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантиради, ахборот хабарларини тарқатади, оммавий тадбирларни ташкил этади;

вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштиради ва ўз вақтида янгилаб боради, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантиради;

ахборот майдони мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлайди, ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этади;

вилоят ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди;

вилоят ҳокимлиги фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари билан таъминлайди;

идора фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позициясини таҳлил қилади ва улар тўғрисида вилоят ҳокимига ахборот беради;

вилоят ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантиради ва юритади.

АХБОРОТ ХИЗМАТИ ЮКЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ФУНКЦИЯЛАРНИ БАЖАРАДИ:

ОАВда, шу жумладан, Интернет тармоғида ахборот эълон қилади, шунингдек, уларни расмий веб-сайтларда, ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар ва жойларга жойлаштириш ва янгилаб боришни таъминлайди;

оммавий тадбирларни, шу жумладан, вилоят ҳокимлигининг раҳбарлари иштирокидаги тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

ОАВ ва журналистларнинг сўрови асосида уларга оғзаки, ёзма ва электрон ҳужжат шаклида ахборот тақдим этади;

қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, социал ва ижтимоий аҳамиятга молик муҳим дастурлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати мониторингини олиб боради ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиб боради;

Ахборот хизмати олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни вилоят ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва уларни пухта ишлайди;

вилоят ҳокимлиги фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлайди ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилади, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этади, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширади;

вилоят ҳокимлиги фаолиятига доир масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга оширади, вилоят ҳокимлиги раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;

ОАВ билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун вилоят ҳокимлиги фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банки ташкил этилиши ва юритилишини таъминлайди;

вилоят ҳокимлиги фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий ОАВ ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

вилоят ҳокимлигининг веб-сайти ташкил этилишини ва уни замонавий даражада юритишни таъминлайди;

вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этиладиган расмий тадбирлардан теледастурлар, роликлар ва лавҳалар тайёрлашда ва уларни монтаж қилишда иштирок этади ҳамда ушбу материалларни белгиланган тартибда сақлаш учун уларнинг архивлаштирилишини таъминлайди;

вилоят ҳокимлиги фаолиятига доир фото, аудио ва видеоматериалларни тайёрлайди ҳамда уларни тайёрлаш жараёнида давлат ва нодавлат ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

вилоят ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини таъминлайди.

Ахборот хизмати ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда ОАВнинг вилоят ҳокимлиги фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.