№
|
Объект номи
|
Жой-лашган жойи
|
Даври
|
Объект тарихи
|
-
|
Мурчбобо мақбараси
|
Термиз шаҳри
|
20 аср бошлари
|
МУРЧБОБО МАҚБАРАСИ – асли исмлари шайх Саид Вали бўлган самарқандлик савдогар 1874 йилда ҳаж амалини адо этиб, кичик ёшли ўғли билан Афғонистон (Балх шаҳри) орқали ўз ватанига қайтаётиб Термизга келади. Ўшанда Термиз атрофи қумзор бўлган Паттакесар деган жойда бўлган. Паттакесар қароқчи-ўғрилари савдогар Саид Валининг қаршисидан чиқади. Унинг белбоғига бойланган ҳамёнида пул бор деб уйлаб уни ўлдиришади. Қурқувдан даҳшатга тушган Саид Валининг ўғли бақириб қоча бошлайди. Ўғрилар уни ҳам тутиб олиб ўлдиришади. Белбоғдаги ҳамёнга қарашса пул эмас, қора мурч уруғи бўлади. Ўғрилар мурч уруғини ташлаб юбориб, савдогар ва унинг ўғлини ўша ерга кўмишади ва ерни текислаб қўйишади. Фақат белги сифатида ёғоч таёқ устига оқ мато бойлаб қўйишади. Кейинчалик қабр устига мурч дарахти ўсиб чиқади.
Карвонларга йўл кўрсатувчи, ўша замонларда шубҳали йўл билан бойиб кетган, кейинчалик катта савдогарга айланган термизлик Имом Алибой 1916 йилда ўз молларига омборхона қурдириш учун Саид Вали шаҳид бўлган жойни танлайди ва мурч дарахтини кестириб, қурилишни бошлайди. Имом Алибойга бу шаҳид жойлиги ҳақида айтишса ҳам, бунга эътибор бермайди. Қурилиш вақтида Имом Алибойга ишчилари одам суяги қолдиқлари чиқаётганлиги ҳақида хабар беради. Бу ҳолатни кўрган Имом Алибой қурқувдан фалаж олади. Имом Алибой касални даволаш учун бир қанча муолажа олади, бироқ бу касалдан туриб кетиш оғир кечади. Охир Имом Алибой ўз ҳисобидан усталарни чорлаб шайх қабри устида мақбара қурдиради, шайх қабрлари устига яна мурч дарахти ўсиб чиқади ва бу дарахт ҳозирда ҳам бор. Кейин шайх ҳазратларини тушида кўради, Шайх ҳазратлари ўзининг ким эканлигини бойга айтиб беради, бу воқеалардан кейин Имом Алибой кўп ўтмай оламдан ўтади.
1980 йилларда мақбара Сурхондарёнинг улуғ сиймолардан бири, диний арбоб, Нақшбандия тариқатининг билимдони Шайх Тошболта Абдулҳафиз ҳожи ҳазратлари томонидан қайта таъмирланган.
|
-
|
Александр Невский провослав черкови
|
Термиз шаҳри
|
1904-1905 йиллар
|
АЛЕКСАНДР НЕВСКИЙ ПРОВОСЛАВ ЧЕРКОВИ – Туркистон 9-ўқчилар полкининг черковига 1901 йилда қурилиш комиссияси томонидан тасдиқланган ҳарбий ибодатхоналар намунавий лойиҳаси бўйича асос солинган ва авлиё княз Александр Невский номига муқаддаслаштирилган. 3 йилдан кейин черков полк мансабдорларини сиғдиролмаганлиги сабабли, ҳарбий вазирлик томонидан илгари тасдиқланган намунавий лойиҳа бўйича янги тошли черков қурилиши учун маблағ ажратилган. Янги черков очиқ кул ранг ғиштдан қурилиб,1904 йил илохий одам Алексий шарафига (архитектор Федор Михаилович Вержбицкий) асос солинган бўлиб, 1905 йил 19 ноябр куни муқаддаслаштирилган. Сиғими катталиги 1500 киши мўлжалланган.
1917 йилга қадар Россия империясида ҳаммаси бўлиб 64 га яқин бу каби черковлар қурилган.
1909-1911 йилларда Самарқандда ҳам шу лойиҳа бўйича святитель (юқори унвонли шахслар номи) Алексий Московский шарафига сабор қурилган. Катта руҳоний Василий Павлович Благовещенский бошчилигидаги сабор 1910 йилгача илохий одам авлиё Алексия номли Туркистон 9-ўқчилар полкига тегишли бўлган. Бино лойиҳаси шу даврдаги Туркистон ўлкасидаги кўплаб ибодатхоналар билан бир хил бўлган.
1910 йил черков, Термизга кўчирилган Туркистон 10-ўқчилар полки ихтиёрига ўтиб, авлиё Александр Невский шарафига номланган ва 1910 йил 3 сентябр кунидан бошлаб ибодатхонага Василий Никифорович Орлинский руҳонийлик қилган. Шу вақтдан бошлаб юқорида айтиб ўтилган полк мансабдорларидан ташқари черковдан 3 вёрст наридаги қароргоҳларга жойлаштирилган Термиз қалъаси артиллерияси ва Туркистон пантон роталари мансабдорлари ҳам черковга ибодат қилишган.
Черков пишиқ ғиштдан қурилиб, сувоқланган. Саборда катта қўнғироқ минораси ва меҳроб мавжуд бўлган. Ибодатхона ичи ўлчамлари 24х16 метр. Ибодатхона кўп миқдордаги иконалар ва черков асбоб-анжомларига эга бўлган. Ибодатхона ёпилишидан кейин иконалар ва ибодатхона мулки бошқа ибодатхоналарга тарқатилган.
1927 йилда ибодатхона ёпилгач, орадан бир оз вақт ўтиб, қўнғироқ минораси бузиб ташланган. Кейинчалик ибодатхона қурол аслаҳа сақланадиган омбор, ҳарбий госпитал ва спорт зал вазифасини бажарган.
1990 йилда ибодатхона биноси Россия провослав черковига қайтарилиб, қайтатадан авлиё княз Александр Невский номига муқаддаслаштирилган. 2000 йилларда черков меҳроб бош қисми тикланиб, том қисми янгиланган. Бугунги кунда ибодатхона доимий оммавий зиёрачилар очиқ бўлиб, черковни диндор туристлар зиёрат қилишлари мумкин.
|
-
|
Вилоят тарихи ва маданияти Давлат музейи
|
Термиз шаҳри
|
1933 йил
|
ВИЛОЯТ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ вилоятнинг биринчи музейи бўлиб, 1933 йил ташкил этилган. Музей дастлаб 6 та бўлибдан иборат бўлган. Ҳозирда эса музей 4 та йўналишда фаолият юритиб, музей экспозициясида этнография, археология, табиат ва тасвирий санъат намуналари намойиш этилади. Табиат бўлимида намойиш қилинаётган экспонатлар воҳанинг энг камёб ва ноёб, йўқолиб бораётган фауна олами вакиллари ҳақида маълумот беради. Тасвирий санъат йўналишидаги кўргазма залидан ўтган асрнинг 50-60 йилларида яратилган бетакрор картиналар коллекцияси, шунингдек Ўзбекистон халқ рассоми, академик Рўзи Чориевнинг санъат асарлари ўрин олган. Этнография йўналишига бағишланган кўргазма залларида Сурхон воҳасининг халқ амалий санъатига бағишланган моддий маданияти намойиш этилади. 85 йиллик фаолияти давомида музей ашёлари ва коллекциялари 70 мингга етди. Музей экспозицияси ранг-баранглиги билан доимий сайёҳлар эътиборида. 2018 йилдан бошлаб музей номи Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти Давлат музейи номига ўзгартирилди ва 3 қаватдан иборат янги бинога кўчиб кўчиб ўтди.
|
-
|
Термиз археология музейи
|
Термиз шаҳар, ат-Термизий шоҳ кўчаси, 29 А уй
|
2002 йил
2 апрел
|
ТЕРМИЗ АРХЕОЛОГИЯ МУЗЕЙИ –Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юбилейига багишлаб 2002 йил 2 апрелда бунёд этилган Марказий Осиёда ягона археологияга ихтисослашган музей ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти лойиҳаси ва ташаббуси билан ташкил этилган. Экспозицияси 2 қаватдан иборат бўлиб, кириш, қимматбаҳо буюмлар сақланадиган ҳамда япон олими Като Кюдзо илмий фаолиятига бағишланган кўргазма залларидан, 2-қаватида Сурхондарё воҳасининг энг қадим тарихи, яъни мил.авв. 100-40 мингйилликдан токи 20 асргача бўлган тарихини археологик ва нумизматик ашёлар орқали намойиш этувчи 9 та заллардан иборат. Шунингдек, музейнинг бошқа музейларда учрамайдиган айвон ости галереяси мавжуд бўлиб, унда эллинистик руҳни бахш этувчи антик давр меъморчилигида ишлатиган ашёлар ўрин олган ноёб экспонатлар намойиш этилади. Музей фонди 100 мингдан ошиқ бўлиб, унинг коллекцияси асосан археология ва нумизматикадан иборат. Музей ўзининг кутубхонасига эга бўлиб, унда 16 асрдан то ҳозирги кунга қадар нашр қилинган археология, нумизматика, архитектура, топография, санъатшунослик, тилшунослик соҳаларига оид ижтимоий, бадиий, илмий, табиий ва аниқ фанларга тааллуқли адабиётлардан иборат 18 мингта нодир манбалар сақланади. Сўнгги 25 йил давомида воҳада олиб борилган археологик тадқиқотларга бағишланган илмий адабиётлар ҳам ушбу музей илмий кутубхонасидан ўрин олган.
|
-
|
Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси
|
Эски Термиз
|
9-15 асрлар
|
АЛ-ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизийдир. У 9 асрда яшаган бўлиб, ёшлик йилларида ўз юртида таниқли олимлардан таълим олган. Илмини такомиллаштириш мақсадида Шарқ мамлакатларининг кўплаб шаҳарларида, жумладан, Балх, Нишопур, Бағдод, Макка ва Мадинада бўлади. Ўша даврнинг йирик алломалари билан илмий баҳс ва мунозараларда иштирок этади.
Термизий қаламига мансуб асарлар кўп. У 400 дан ортиқ асар ёзган, улардан 60 га яқини бизгача етиб келган. Улар орасида Муҳаммад (сав) ҳадисларига бағишланган “Наводир ал-усул фи маърифат ахбор Расул” (“Расулуллоҳ хабарларини билишда нодир усуллар”), “Китоб ҳақиқат ал-одамия ” (“Инсоният ҳақиқати тўғрисида китоб”), “Адаб ун-нафс” (“Нафс одоби”), “Китоб ул-ҳажж ва асрориҳи” (“Ҳаж ва унинг сирлари”), “Китоб ус-со-алот ва мақосидуҳо” (“Намоз ва унинг мақсадлари”), “Китоб ул-жума ал- лозим маърифатиҳо (“Билиш лозим бўлган жумлалар”), “Хатм ул-авлиё” каби асарлари машҳур. “Хатм ул-авлиё” асарида Термизийнинг валийлик ҳақидаги қарашлари кенг баён қилинган. Валийликнинг ҳаққонийлиги, унинг нубувват (пайғамбарлик) билан боғлиқ бўлган жиҳатлари асарнинг бош мавзуси ҳисобланади. Термизийнинг фикрича, ақл-заковат ўзлаштира оладиган энг олий билим-маърифат ёки ҳикматдир, бу – инсон қалбини ёритувчи “илоҳий нур”дир. Турфа илмларни ўқиб-ўрганиш жараёнида уни эгаллаш мумкин, аммо асл маърифат Аллоҳнинг ўзи ярлақаган зотларгагина насиб бўлади. Термизий сўфий авлиёларни ана шундай зотлар сирасига киритади. Илм –фаннинг турли соҳаларида машҳур бўлганлиги учун Термизийни замондошлари “ал-Ҳаким” деб улуғлашган.
Ал-Ҳаким ат-Термизий 9-аср охири 10 аср бошларида вафот этган. Унинг қабри устида мақбара қурилган. Ва мана шу мақбара атрофида 9-15 асрларда ал- Ҳаким ат-Термизий меъморий мажмуаси буёд этилган. Масжид, мақбара, хонақоҳ, қорихона каби бинолардан иборат ушбу мажмуа турли даврларда қурилган. Дастлаб хом ғиштдан Ҳаким Термизийнинг ўзи мударислик қилган хонақоҳ қурилган. Алломанинг вафотидан сўнг унинг қабри устида мақбара қурилиб, муқаддас зиёратгоҳга айланган. Мақбара шимолида 11-12- асрларда 3 гумбазли, равоқли йўлак кўринишидаги намозгоҳ масжиди ҳамда бир неча қўшимча хоналар қўшилган. Масжиднинг ғарбий девори марказида кенг ҳошияли меҳроб бор. Ундаги бўртма ёзув, сопол шакллар, оралиқ заминидаги ўйма ганч безаклар ўзига хос. Масжид устунлари ғиштдан безакли қилиб терилган. Масжиддан равоқ орқали мақбарага ўтилган. Мақбара ичи ганч ўймакорлигида гилам нусха безакда серҳашам пардозланган. Мақбара ичидаги оқ мармар сағана темурийлар давридаги тош ўймакорлиги санъатининг юксак намунасидир. Сағана 3 поғонали асоси ислимий нақш ва ёзувли ҳошиялар билан, ўрта қисмидаги 3 меҳробий токчанинг марказий (ўрта) қисми муқарнас косачалар билан, 2 ёни шамчироқ тасвири билан безатилган. Сағанадаги ёзувларда Термизий ҳаёти ва фаолияти тавсифланган. Темурийлар ҳукмронлиги даврида (15 а.) хонақоҳ баланд асос (баландлиги 1,5 м.) устига пишиқ ғиштдан қайта қурилди.
Ал Ҳаким ат-Термизий меъморий мажмуасида 1955-1957 йилларда рекострукция ишлари олиб борилиб, мажмуа 15 аср ҳолатига қайтарилган. 1980-1981й., 2001-2002 й., 2006-2010 й. ва ниҳоят 2016-2017 йилларда кенг қамровли реставрация ишлари амалга оширилиб, мажмуа ҳудуди ободонлаштирилди. Карманалик усталар томонидан бунёд этилган янги мармар сағана ўрнатилди. Эски темурийлар даврида қурилган сағана эса мажмуа ҳудудида жойлашган Термиз ва Термизийлар тарихи музейида намойиш этилмоқда.
|
-
|
Эски Термиз қалъаси
|
Эски Термиз
|
Мил.авв.
6-4 асрлар
|
- – Термиз шаҳар қалъасига мил. авв. I минг йилликнинг ўрталарида асос солинган. Шаҳарнинг номи қадимги бақтр тилидаги “Taro Maetha ” сўзидан олинган бўлиб, у “дарёнинг нариги соҳилидаги манзилгоҳ” деган маънони билдиради. Мил. авв. 327 – йилда Александр Македонский бу қалъага Окс бўйидаги Александрия шаҳри деб ном берганлиги олимлар томонидан эътироф этилади. Мил. авв III асрда шаҳар Антиоксия – Тармита деб аталган. Термиз IV-V аср арман манбаларида “Drmat”, VII асрга оид хитой манбаларида “Таmi” номи билан қайд қилинган. IX-XII асрларга оид араб-форс манбаларида шаҳарнинг номи “Tarmid”, “Tarmiz” ва “Tirmiz” кўринишида ёзилган.
Юнон – Бақтрия подшоҳлиги ҳукмронлиги даври ( мил. авв. III-II асрлар) да Термиз Бақтриянинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлиб, у ўлканинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган. Бу даврда шаҳар 10 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган ва у Шимолий Бақтриянинг энг йирик марказларидан бири ҳисобланган. Кушонлар даврида Термиз Бақтриянинг ижтимоий – сиёсий ва маданий ҳаётида муҳим рол ўйнаган. Шаҳарда кўплаб маҳобатли маъмурий ва ижтимоий бинолар барпо этилган, ҳунармандчиликнинг турли соҳалари, савдо – сотиқ равнақ топган. Шаҳар Амударё бўйидаги асосий порт шаҳрига айланган. Шаҳар портидан чиққан катта қайиқ ва кемалар қадимги Харазм ва ундан Узбой орқали Каспий денгизигача сузиб борган. Кушонлар даврида Термиз шаҳри буддавийлик дини ва маданиятининг Ўрта Осиёдаги энг йирик маркази саналган. Термиз шаҳри Кушон салтанатининг илм – фан ривожланган марказларидан бири ҳисоланган.
Кушонлар салтанати инқирозга учрагач, шаҳар алоҳида ҳокимлик сифатида маълум вақт сосонийлар, эфталийлар кейинчалик Турк хоқонлиги таркибига кирган. VIII аср бошларида Термиз шаҳри араб халифалигига қўшиб олинган. IX асрда шаҳар сомонийлар давлати, XI-XII асрларда ғазнавийлар, қорохонийлар, салжуқийлар давлати таркибига кирган. Бу даврда Термиз шаҳри ҳар томонлама равнақ топган. Шаҳар уч таркибий қисм – қалъа, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлиб, 500 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган.
Шаҳарда кўплаб янги маъмурий бинолар, масжидлар бунёд этилиб, кенг кўламда ободончилик ишлари олиб борилган. Шаҳарда ҳунармандчиликнинг турли соҳалари ривожланган. Термиз ҳунармандлари таййёрлаган кўплаб махсулотлар узоқ ўлкаларда ҳам жуда харидоргир бўлган. Хусусан, Термиз совунлари, атторлик буюмлари ва қайиқлари Шарқ мамлакатларида ғоятда қадрланган. Ўрта аср муаллифлари Термизни Шимолий Тоҳаристоннинг иқтисодий ва маданий маркази деб таъкидлашган. Бу даврда Термизда ислом дунёсида машҳур кўплаб аллома ва шоирлар яшаб ижод этган. 1220 – йил кузида Термиз шаҳри Чингизхон қўшинлари томонидан забт этилиб вайрон қилинган. Термиз аҳолиси босқинчиларга мардона қаршилик кўрсатганлиги учун шаҳар “Мадинат ур-рижол ”, яъни “эрлар шаҳри” деб улуғланган.
Темурийлар ва Бухоро хонликлари даврида Термиз Амударё бўйидаги муҳим стратегик қалъа сифатида фаолият кўрсатган. Қалъада кечувни ҳимоя қилувчи кучли ҳарбий гарнизон жойлашган.
Эски Термиз қалъаси деворининг баландлиги 18-20 метрни, қалинлиги 7-8 метрни ташкил этиб, ҳар 20-25 метр оралиғида буржлар бўлган. Эски Термиз қалъасининг девори жануби-ғарбий томон 470 метрга ва шимоли-ғарбий томон 230 метрга чўзилган ва қалъанинг умумий майдони 10 гектарни ташкил этган.
|
-
|
Талитоғора ёдгорлиги
|
Термиз тумани
|
Мил. авв. VI-V асрлар
|
ТАЛИТОҒОРА - Термиз туманининг Сабзипоя маҳалласида жойлашган. Иншоотнинг томонлари 47 метрга тенг.
Ҳанузгача Эски Термиз ва унинг атрофида бевосита мил. авв. VI-V асрларга мансуб қатламлар ва ёдгорлик аниқланмаган бўлсада, Талитоғорада мил. авв. VI-V асрларда ёдгорлик ўрнида дастлабки аҳоли манзили бўлганлиги тадқиқотлар натижасида ўз исботини топган.
Эски Термиз ва унинг атрофида илк сунъий суғориш тизимининг шаклланиши ҳам мил. авв. VI-V асрларда юз берган.
Маҳобатли бинолар (сарой ёки ибодатхона) қурилишида қўлланилган трапеция шаклидаги пишиқ ғиштлар, металл буюмларга тақлидан ясалган сопол идишлар ва сув маъбуди Тритон тасвири ишланган тош безак каби санъат намуналарининг топилиши Талитағора ўрнида канал ва анҳорлар қурилиши ва уларни қўриқлаш билан боғлиқ иншоот мавжуд бўлган деган хулосага келишга сабаб бўлди.
|
-
|
Чингизтепа ёдгорлиги
|
Эски Термиз
|
Мил.авв. 2 аср охири милодий 1 аср бошлари
|
ЧИНГИЗТЕПА - мил.авв. 2 аср охири милодий 1 аср бошларига оид (катта ва кичик Чингизтепа) ёдгорлик. Тадқиқотларга кўра, Чингизтепа Термизнинг таркибий қисми бўлиб, жанубдан Пайғамбар ороли орқали Жайҳун (Амударё)дан кечиб Термизга келган ёки шимолий юртлардан бу шаҳар орқали Бақтр (Балх) ва ҳ.к. томонларга йўл олган савдо карвонларининг доимий ҳавфсизлигини таъминлаб турган мустаҳкам қалъа вазифасини ўтаган. 2013 йилги мавсумда амалга оширилган қазув ишлари туфайли Чингизтепа мудофаа тизимининг қурилиши бевосита “Катта юэчжилар”нинг Юнон-Бақтрия давлатини батамом эгаллаб, Бақтрия ҳудудида шу жумладан, Тармита (Термиз)да ўтроқлашганидан сўнг, яъни мил. авв. I асрда амалга оширилганлиги тўлиқ ўз исботини топди.
|
-
|
Айритом ёдгорлиги
|
Термиз шаҳар
|
Мил. 1-2 асрлар
|
АЙРИТОМ - ўзбек халқининг қадимий тарихи ва маданиятидан гувоҳлик берувчи кўҳна шаҳар харобаси. Термиз шаҳридан 7 км шарқда, Амударё қирғоғида жойлашган. Дастлаб 1932 йилда мораялар томонидан Айритом яқинида Амударё тубидан одам хайкалчалари ишланган фриз (пирамон) парчалари топилган, 1933 йил Айритомда яна 7 та фриз бўлаклари ҳaмдa будда ибодатхонаси харобаси топилган, фризлар 1-2 асрларга оид бўлиб, уларда қўшнай, чилтор, уд, ноғора чалаётган созандалар ва гулчамбарлар, мева солинган идишлар кўтариб олган йигит-қизлар ифодаланган.
Бу блоклар Амударёнинг баланд қирғоғида жойлашган ва уч томондан мудофаа деворлари хамда миноралари билан ўралган маҳобатли бино безаклари бўлган. Бино милоднинг I асрига оид иморат харобалари устида кўрилган. Тасвирли рельеф блоклар бино пештоқларининг тепасини ва ибодатхонага кириш йўлини безаб турган.
Айритомдан топилган саккизта горизонтал кошиндан иборат фриз бурчакларида волюталар ва икки қатор акант барглари тасвирланган бўлиб, уларнинг ўртасида кўкрагигача бўрттириб ишланган ва гуёки акант барглари орасида учиб юрган одам шакллари жойлашган. Улар само мусиқачилари - арфа, уд, қўшнай, дўмбира, чанг чалаётган гандхарвалар, гулчамбар, идиш ва мевалар таққан донатрислар тасвиридир. Саҳнанинг барча иштирокчиларининг этник мансублик хусусиятлари - катта думалоқ юзи, бироз катта кўзи, чаккага тортилган қошлари, қирра бурни, кичкина оғиз ва ўзига хос ияги алоҳида кўрсатилган. Уларнинг ҳаммаси чиройли либослар, ҳашаматли бош кийим кийган ва қимматбаҳо тақинчоклар таққан. Шу билан бирга, тасвирланган сиймолар юзида ҳаяжон, ёшини кўрсатувчи ва алоҳида белгилари йўқ, таркидунё қилган киши қиёфаси акс эттирилган, гавдаси жонсиз ҳолатда. Акант баргларининг акс эттирилиши эса ҳажмли шакллар умумийлаштирилганидан дарак беради. Эҳтимол, бу каби тасвирлаш тарзи Бақтриянинг бадиий - маданий услубларни афзал кўргани туфайли қўллангандир. Лекин шундай бўлса - да, бу образлар ниҳоятда ифодали акс эттирилган.
Айритом фризида «Париннирвана - жатака» билан бошлиқ саҳна акс эттирилган. Ҳинд ривоятларига кўра, бешта буюк мусиқа асбобининг овози вафот этган Буддага мулойим оханглар билан ором бағишлаши, донатрислар эса уни охирги йулга муаттар гуллар билан кузатиши лозим. Айритомда топилган фризда ушбу афсонавий лавха маҳаллий аҳоли образлари орқали акс эттирилган бўлиб, бу жиҳат уни шу ерлик аҳоли тушунишини осонлаштирган. Бундан ташқари, Айритом фризида Гандхара санъати билан яқин боғликдик борлиги аниқланган ва шу тариқа олимларнинг Кушон салтанати бўйлаб кенг тарқалган мислсиз тарихий - маданий воқелик сифатида гандхара мактаби мавжуд бўлгани ҳақидаги фикрлари тасдиқланган.
Бундан ташқари Айритомдан мил. авв. 2 аср охири ва мил. 4 асрларга оид иккита қабр топилиб, уларнинг биридан қурол-яроғлари билан бирга дафн қилинган жангчининг, иккинчисидан идиш-товоқлар ҳамда зеб-зийнатлари билан кўмилган аёлнинг скелетлари чиққан.
1964 йилда Айритом ибодатхонасидан шаркий томонга караб 1 километр узоқликда сирти тош блоклар билан қопланган ступа кавлаб олинган. 1979 йилда эса будда ибодатхонаси биноси ёнида археологлар икки персонаж тасвирланган ва тагсупасида ўйиб ёзилган олти сатрдан иборат Бақтрия ёзуви бор жуда қизиқарли ёдгорлик тошини қайд қилдилар
Айритом моддий-маданий ёдгорликлари ўзбек халқининг кушонлар давридаги тарихини, маданий меросини, урф-одатларини ва б, ўрганишда катта аҳамиятга эга.
|
10.
|
Қоратепа буддизм ибодатхоналар маркази
|
Эски Термиз
|
Мил. 1-3 асрлар
|
ҚОРАТЕПА – будда ғор ибодатхоналар мажмуаси. Эски Термизнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Дастлаб 1926-28 йилларда Москвадаги Шарқ халқлари маданияти давлат музейи экспедицияси очган. 1937 йилда М.Е.Массон ва Е.Г.Пчелина текширган. 1960-йилларда археолог Б.Я. Ставиский қазиш ишлари олиб борган. Ҳозирда Ш.Пидаев раҳбарлигида археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Обида 3 та табиий дўнгликда қурилган. Умумий майдони 8 га дан зиёд. Жанубий дўнгликда 15 дан зиёд ғор мажмуаси бўлган. Fарбий дўнгликдаги ғоp мажмуаси 5 дан ортиқ бўлмаган. Шимолий дўнгликнинг шарқий қисмини ер юзасида жойлашган монументал мажмуа эгаллаган, Ғарбий қисмини эса ер юзасига қурилган унча ҳашаматли бўлмаган ибодатхоналар банд қилган. Ғор ибодатхоналарини қуриш қоидалари ҳиндлардан ўзлаштирилган. Кейинроқ қурилганларида бақтрияликларнинг меъморий усуллари устун келади.
Қоратепадаги дастлабки буддавий ибодат иншоотлари мил. 1 асрда қурила бошлаган. Қоратепанинг энг гуллаган даври милодий 2-3 асрларга тўғpи келиб, бу пайтда ибодатхоналар кўплаб қурилган, аввалгилари эса янгиланган ҳaмдa безатилган.
Милодий 3 аср охирига келиб Қоратепа мажмуалари инқирозга юз тутди ёки вайрон этилди. Бу сосонийларнинг Кушон давлатига қилган ҳарбий юришлари билан боғлиқ. Айрим мажмуотлар хоналарига оташкадалар ўрнатилган. Айни маҳалда Қоратепа мажмуотларининг муайян қисми мил. 4-аср охири – 5 аср бошигача ишлаб турган. Мил. 4 асрдаёқ Қоратепадаги кўплаб ташландиқ хоналар ва ғор ибодатхоналаридан қабр сифатида фойдаланилган, сўнг кириш жойлари хом ғишт билан ёпиб юборилган. Энг дастлабки қабрлар ёнида кушон-сосоний типидаги тангалар, Пероз тангалари ва унга тақлидан зарб қилинган тангалар учрайди, кейинги қабрларда эса милодий 5-6 асрлардаги Термиз ҳукмдорлари тангалари топилган, уларнинг бир томонида лангар тасвирланган. 7 асрдан - 12 асргача Қоратепадаги ярим кўмилган айрим хоналар ва ғорлардан зоҳидлар фойдаланишган.
Қоратепадан кўплаб будда ҳайкаллари, кушон подшолиги даврига оид сопол идишлар, коса ва кўзачалар, мис чақалар, оҳактошдан ишланган меъморий безаклар, плиталар, сопол чироқдонлар топилган. Сосонийларнинг Кушон давлатига ҳарбий юришлари даврида Қоратепа манзилгоҳи вайрон этилган.
Бу ерда топилган моддий - маънавий ва бадиий артефактлар Термиз, Бақтрия ва Марказий Осиёда буддавийлик тарихи учун катта аҳамият касб этиши билан бирга, умумжаҳон будда маданиятига кушилган улкан ҳисса хдсобланади. Улар буддавийликнинг Марказий Осиё жанубига кириб келиш вақтини, унинг бу ерда ривожланиш хусусиятларини аниқлаш, Бақтриянинг қўшни минтақалардаги буддавийлик бадиий марказлари, биринчи навбатда, гандхара мактаби билан маданий алоқаларини кузатиш имконини беради.
Қоратепанинг жанубий ва шимолий тепаликлари тарҳи тузилмаси роҳиблар учун ҳужралар, маросимлар учун иншоотлар ва йиғилиш ўтказиш учун заллар кўзда тутилган гуха туридаги ўзига хос ибодатхоналарга ўхшаш. Шу боис Қоратепанинг ер ости ва устига қурилган ибодатхоналарида икки - уч нафар роҳиб хизмат кўрсатган, шу боис уларни кичкина монастирлар қаторига киритиш мумкин.
Қоратепанинг шимолий баландлигидаги маҳобатли ибодатхона мажмуаси ҳажмига кўра, Кушон Бақтрияси давридаги энг йирик будда иншоотларидан бири бўлган. Мажмуанинг шимолий қисмида жойлашган катта меъморий иншоот - ступа эса ибодатхонанинг меъморий маркази ҳисобланган.
Ступанинг платформаси дунёнинг тўрт томонига қаратилган ҳолда қурилган. Иншоот ўз даврида бир неча марта таъмирланган ва қайта тикланган.
Иншоотнинг ғарбий девори мармарсимон оҳактошдан тайёрланган тош фризлар билан безатилган бўлиб, унинг қолдиқлари ступа платформасининг ғарбий томонларида қайд қилинган. Топилмаларга қараганда, фриз Будда ва бошқа илоҳий образларни ҳамда зодагонлар ҳаётини акс эттирувчи саҳифалар билан безатилган.
Мажмуанинг ибодатхона қисми катта ступанинг жанубида жойлашган. Ҳамма томонлари айвонлар билан ўралган катта тўртбурчак ҳовли унинг меъморий маркази ҳисобланади. Мармарсимон оҳактошдан ясалган ва яхши сақланган устунлар тагсупаларининг салобатли ҳажми ҳовли айвонининг ҳашаматли бўлганидан далолат беради. Ҳовли тўрт томондан қуббасимон томли баланд айланма йўлаклар билан ўралган бўлиб, улар ҳовлини ёнма - ён деворлар оралиғида жойлашган ўтиш йўллари билан боғлаган. Шимолий ва ғарбий айланма йўлаклар бўйлаб гумбаз томли қатор кичкина тўртбурчак шаклдаги ҳужралар жойлашган. Мажмуанинг ибодатхона қисмининг кўриниши ниҳоятда оддий бўлган, яъни лойсувоқ устидан юпқа қилиб ганч билан сувалган. Деворнинг томга ўтиш жойи бўртма арақи билан безатилган. Кўп ҳолларда деворлар қизил рангга бўялган.
|
11.
|
Фаёзтепа буддавийлик монастири
|
Эски Термиз
|
Мил. 1-3 асрлар
|
ФAЁЗТЕПА - мил. 1-3 асрларга оид вихара типидаги буддавийлик монастир-ибодатхонаси. Термиз шаҳри яқинидаги Эски Термиз шаҳар харобаларининг шимоли-ғарбида Қоратепадан 1 км шимоли-шарқда жойлашган.
Фаёзтепанинг очилиши 1968 йилнинг баҳорида чўпон Абсад Бекнаев томонидан мергелий оҳак тошидан ишланган будда санамини кўчма қум устидан топиб, Термиз ўлкашунослик музейига топширишидан бошланди. Ёдгорлик 1968-76 йилларда археолог Л.И.Альбаум томонидан ўрганилди. Фаёзтепа майдони учма қумлар уюмидан тозалангач, унинг меъморий тарҳи очилиб, у 3 қисмдан иборат монументал иншоот, яъни марказий қисми тўғри тўртбурчак айвонли ҳовлили ибодатхона ва унинг атрофи бўйлаб жойлашган 20 та хонадан иборат бўлган. Унинг шимоли-ғарбида монастир, жануби-шарқида эса хўжалик қурилиш иншоотлари аниқланган. Бинонинг умумий узунлиги 117 метрга, кенглиги 34 метрга тенг бўлган. Мажмуанинг умумий майдони 1,5 минг кв. м га яқин.
Монастир майдонида жойлашган хоналарда роҳиблар ва монастир талабалари истиқомат қилишган, монастирда ўқув хоналари ва заллари, зиёратчилар тўхтаб ўтадиган ётоқхоналар жойлашган. Хоналар деворларида пилта чироқ ёритқичлари учун токчалар ишланган. Айрим хоналарнинг девори остида Будда ҳайкаллари ва уларни ўрнатиш учун супа-тагкурсилар қурилган. Демак, роҳиб ва талабалар ҳамда зиёратчи сайёҳлар марказий ибодатхонада диний маросимлар тўхтаган вақгда ўз ибодатларини монастир саждагоҳларида амалга оширганлар. Фаёзтепа Эрон сосонийларининг босқинчилиги натижасида харобага айланган.
|
12.
|
Зурмала буддавийлик ступаси
|
Эски Термиз
|
Мил.авв. 2-3 асрлар
|
ЗУРМАЛА – Термизнинг буддавийлик иншоотлари орасида Эски Термизнинг шарқида жойлашган 2-3 асрларга оид Зурмала ступа – иншооти ҳам катта эътиборга лойиқ. Қадимшунослар олиб борган тадқиқотлари натижасида бу иншоотни Кушонлар салтанати даврига оид буддавийларнинг ступаси эканлиги аниқланган. Ҳақиқатдан ҳам милодий 1-3 асрларда Термиз Марказий Осиёда буддавийликнинг марказларидан бири бўлган. Шу туфайли бу ерда кўплаб буддавийлик ибодатхоналари бунёд этилган.
Зурмала ступасини қуриши учун 1 200 000 та 40х40х10 см ҳажмдаги хом ғиштлар ишлатилган. Булардан ташқари ступанинг ташқи томони оҳактош ва юқори қисми тўқ қизил ранг берилган пишиқ ғиштлар билан қопланган. Ҳозирда ташқи қопламалар сақланмаган бўлсада, унинг баландлиги 13 м. диаметри эса 14,5м. ташкил этади. Қадимда унинг баландлиги 16 метрдан кам бўлмаган. Ступанинг тепаси гумбазсимон бўлиб, катта цилиндр шаклидаги қолдиқлари ўзининг маҳобати билан кишини ҳайратга солади. Ёдгорлик яқинида кўплаб тошли оҳактош блоклар, меъморий безак ва рельефларнинг топилганлиги Зурмала ступаси ўз даврида тошли ва рельефли қопламага эга бўлган, деб ҳисоблашга асос бўлади. Гумбаз остига буддизмга оид муқаддас китоблар, ҳайкалчалар ва табаррук нарсалар сақланган.
|
13.
|
Термизшоҳлар саройи
|
Эски Термиз
|
11-12 асрлар
|
ТЕРМИЗШОҲЛАР САРОЙИ. Абу Райхон Беруний ўзининг “Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида бир қанча ҳудудлар ва уларни бошқарган хукмдорлар титулларини келтириб ўтади. Ушбу рўйхатда беш худуд титулида “Шоҳ” сўзи иштирок этади. Булар қуйидагилар: Сосонийлар-Шаханшоҳ, Қобулда-Қобулшоҳлар, Хоразмда-Хоразмшоҳлар, Шервонда-Шервоншоҳлар, Термизда-Термизшоҳлар. IX-XII асрларда Термизни идора қилган Термизшоҳлар Эски Термизнинг “Сурадикат” (ўрта асрларга хос шаҳарнинг тўртинчи қисми) қисмида жойлашган саройда истиқомат қилганлар.Термизшоҳлар саройи хақидаги дастлабки маълумот Евгени Феодорович Кал (1863-1891) томонидан берилган.Маълумотда: 1890 йилнинг 24-25-26 октябрида Термизда бўлганлиги, тўғрибурчак шаклда оддий бинонинг деворлари қум ичидан кўриниб турганлигини, деворнинг ҳар бурчагида минора бўлганлигини, пишган ғиштлар ишлатилганлигини ва махаллий киши бу ерни “Подшохнинг тахти” яъни подшох саройи эканлигини айтганлиги келтирилган. Шу тариқа бу ерни ўрганиш ишлари бошлаб юборилади.
Дастлаб сарой 1926-1928 йилларда Б.П.Денике бошчилигида МВК (Москва Шарқ маданияти музейи), 1936-1937 йилларда М.Е.Массон бошчилигида ТАКЕ (Термиз археологик комплекс экспедицияси) ва 1987-1989 йилларда Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейи экспедициялари томонидан ўрганилган.
Эски Термизда пристан, арки аъло, асосий савдо ва маданий хаёт худуди ҳисобланган рабод ва шахристон жойлашган. Шахарнинг шимолий-шарқий қисмида 180 га лик майдон бўлиб у ерда асосан зодагон уйлари ва боғ бўлган. Ана шу ерда XI асрда Термизшохлар саройи барпо этилади.10 гектардан ортиқ майдонни ишғол этган бу сарой шаҳарнинг шарқий қисмида, ям-яшил боғлар орасида жойлашган. Тўғри тўртбурчак шаклида жойлашган бу сарой махсус мудофаа девори билан ўралган. Деворлар ташқари томонидан миноралар билан мустаҳкамланган. Хусусан, шимолий деворда 17 минора, шарқий деворда 7 минора бўлган. Деворларда махсус шинаклар ҳам қурилган. Ғарбий деворда иккита дарвоза бўлиб, у пишиқ ва хом ғиштдан терилган. Бундай дарвозалар шарқий деворда ва шимолий деворда ҳам бўлган. Дарвозалар ёнида қоровуллар учун икки қаватли хоналар қурилган. Учта катта асосий бино мазкур майдоннинг жанубий қисмида жойлашган. Шу бинолардан фақат биттаси археологлар томонидан очиб ўрганилган. Қолганларида текширишлар фақат кичик майдонларда ўтказилган. Бу биноларнинг асосий қисми кейинги даврларда ерни ўзлаштириш пайтида бузиб ташланган.
1927-1928 йилларда профессор Б.П.Денике раҳбарлигида Москвадаги Шарқ музейининг экспедицияси қазиш учун саройнинг жанубий қисмида жойлашган катта бир бинонинг харобасини танлаган. Чунки мазкур бинонинг айрим жойларида ўйма ганч билан безатилган деворлар кўриниб қолган эди. Бу топилма экспедиция аъзоларида бу жой қандайдир маъмурий бино бўлса керак, деган фикрни уйғотди. Шундай қилиб, изланишлар археологларни жуда зўр топилмалар билан хушнуд этди. Топилмалар улар кутган натижадан ҳам бир неча бор зиёд эди. Жуда бой жихозланган Термиз ҳокимларининг қабулхонаси топилган эди. Лекин экспедицияга ажратилган маблағнинг камлиги бу бинони тўла очиб ўрганишга имкон бермади. 1936 йилда саройда олиб борилган қазиш ишлари профессор М.Е.Массон раҳбарлигида яна давом эттирилди ва бино очиб ўрганилди.
Қабулхона XI асрда асосан хом ғиштдан қурилган бўлиб, унинг ташқари ва ички деворларининг айрим қисми турли нақшли махсус ғиштлар билан безатилган. Қабулхона тўғри тўртбурчак шаклда залнинг узунлиги эса 13,5 м, эни 11,5 метрга тенг бўлган. Залда ғиштдан терилган ўн бир дона кунгурали устун бўлиб, бу устунлар зални уч қисмга бўлган.
Залнинг ўрта қисми равоқли бўлган. Шоҳ тахти залнинг тўрида турган. Залга фақат ғарбий деворнинг ўртасида қурилган катта эшик орқали кирилган. Залнинг олд қисмида айвон бўлиб у устунлар билан безатилган. Айвоннинг поли пишиқ ғишт билан турли геометрик шаклдаги нақшлар қилиб терилган. Айвонга зинапоялар орқали кўтарилган. Айвоннинг олдида очиқ ҳовли ва ўртасида ҳовуз бўлган. Қабул залидан 40 метр масофада саройга кириладиган махсус баланд пештоқ қурилган. Ҳовлининг шимолий ва жанубий деворлари бўйлаб айвонлар жойлашган. Бу айвонлар қабул залидагидек безатилмаган. Қабулхона комплексининг узунлиги 100 м, эни эса 75 га тенг. Бу рақамлардан кўриниб турибдики, қабулхона комплекси жуда катта бўлган. Термиз ҳокимлари бу билан ўзларининг куч-қувватларини меҳмонларга намойиш қилмоқчи бўлганлар.
XII асрда саройнинг қабул зали ва йўлакдаги айвони қайта таъмирланади. Айвоннинг ўйма ганч ва турли рангдаги бўёқлар билан ишланган расмларда безатилган. Ҳатто залнинг ичи ҳам ўйма ганч билан безатилган. Натижада бу зал шундай гўзал ва сирли қиёфага эга бўлганлиги, уни ҳатто ҳозир ҳам таърифлаб бериш қийин...Залнинг ҳар бир девори ўзига хос ўйма нақш билан безатилган. Нақшлар, асосан геометрик характерда бўлган. Бу ерда турли кўринишдаги фигуралар бир-бирлари билан жуда маҳорат ва дид билан боғланган. Мана шу узвийликда унинг таъсирчанлиги янада ошган.
Кўпгина жойларда геометрик нақшлар, ўсимлик нақши, яъни барг ва узум шодасига ўхшаш нақшлар билан биргаликда учрайди. Бунда ҳам биз Термиз ганчкорларининг юқори малакали уста эканлгининг гувоҳи бўламиз. Ҳар бир нақш ўзининг бетакрорлиги, мукаммаллиги, тиниқ ишланганлиги билан ажралиб туради. Қабулхонага ташриф буюрганларни жанубий деворда тасвирланган ғайри оддий ҳайвонларнинг расми ҳайратга солган. Ҳайвонларнинг расми жуда ноёбдир. Чунки XIV асргача бўлган Ўрта Осиё меъморчилигида ҳайвонларни тасвирлаш одат бўлмаган. Шубҳасиз қабулхонанинг ўйма нақшлари меҳмонларга кучли психологик таъсир кўрсатган. Бунинг устига қабулхонанинг томида жойлашган турли рангдаги шишалар билан безатилган панжара орқали тушаётган ёруғлик залга янада сирлилик бағишлаган.Саройни безаган нақшларни кўрган одам Термиз ҳокимига эмас, балки бу нақшларни яратган номаълум ганчкорларнинг ўлмас санъатига қойил қолади ва таҳсинлар ўқийди.
|
14.
|
Зулкифл мақбараси
|
Эски Термиз
|
11-12 асрлар
|
ЗУЛКИФЛ МАҚБАРАСИ - Термиз яқинидаги меъморий ёдгорлик (11-12 асрлар). Ривоят қилинишича, бу ерга Қуръони каримда тилга олинган 25 пайғамбарлардан бири Зулкифл пайғамбар дафн этилган. Зулкифл мил.авв. 7-6 асрларда яшаб ўтган тарихий шахс ҳисобланади. Унинг қабри Ироқнинг Кифл шаҳрида жойлашган, Ғазнавийлар даврида Зулкифл қабри оролга кўчириб келтирилган ва мақбара ҳамда масжид барпо этилган.
Тарихий манбаларда 992-993 йилларда вафот этган аббосийларнинг атоқли лашкарбошларидан Исҳоқ ибн Кунажа ҳам шу ерда дафн этилгани қайд қилинган.
Амударёдаги Пайғамбар оролининг жанубий қисмида жойлашган масжид гўрхона ва уларга туташ 2 хонадан иборат. Бинолар турли даврларда бунёд этилган. Масжид мурабба тарҳли, гумбазли, олди пештоқли. Меҳробига ганчкори гириҳ нақш ишланган. Гўрхона масжид сатҳидан 1 м ча баланд қилиб қурилган, унда caғaнa сaқлангaн. Гўрхонанинг икки эшиги орқали туташ қурилган икки хонага ўтилади. Хоналар деворига ғиштлар мавжли шаклда терилган.
Ривоятларга кўра, Амударёнинг нариги соҳилида яшаган пайғамбарсифат бир киши вафоти олдидан ўз муридларига васият қилади. Васиятида “ўлсам тобутимни Амударёга оқизинглар. Тобутим қаерга тўхтаса, ўша ерга дафн килинглар” дейди. Ул шахс вафотидан сўнг, унинг шогирдлари васиятини бажариб, тобутни дарёга оқизади. Аллоҳни инояти ила Амударёнинг суви қанчалар серсув ва тез оқишига қарамай, тобут сувга қарама-қарши оқа бошлайди. Бундан ҳайратланган муридлар тобутни дарё ёқалаб кузатиб боришади. Амударё дарёси иккига бўлиниб, ҳосил бўлган оролчага яқинлашгач, тобут шу жойда тўхтайди ва ваҳий келади “юқорида ул зот ётибдики, ҳатто тобутим ҳам ул зотдан хатлаб ўтолмайди”. Бу Ҳаким ат-Термизийга нисбатан келган ваҳий эди. Тобут ўша оролчага дафн этилгач, маҳаллий аҳоли томонидан ушбу орол “Пайғамбар орол” деб юрита бошлайди.
|
15.
|
Қирққиз қaлъаси
|
Термиз тумани
|
9-10 асрлар
|
ҚИРҚҚИЗ ҚAЛЪАСИ - Сурхондарё вилоятидаги меъморий ёдгорлик бўлиб 9-10 асрларда бунёд этилган. Термиз туманида (вайрона ҳолида сақланган). Тадқиқотчилар томонидан ушбу ёдгорлик ўтмишда қандай вазифада фойдаланганлиги ҳақида турли фаразлар мавжуд. Шаҳар ташқарисидаги зодагон саройи, қизлар мадрасаси, хонақоҳ, карвонсарой ва ҳокозо. Ўрта асрларда Термиз шаҳрининг ташқарисида жойлашганлиги қалъа шаҳар ташқарисидаги қўрғон вазифасини ўтаганлигини кўрсатади. У дунё томонларига мослаб қатъий мужассимотда бунёд этилган. Қалъа тўртбурчак тарҳли (53,3х54,8 метр), бир қаватли, фақат йўлаклар умумий баландликда икки қаватли бўлиб, хом ғишт (30х30х5 см)лардан қурилган. Тоқ ва равоқларида шу ўлчамдаги пишиқ ғиштлар ҳам ишлатилган. Қалин девор билан ўралган (ташқи девор қалинлиги 2-2,5 метр), бурчаклари ҳажмдор буржлар билан мустаҳкамланган; буржлар оралиғида тоқлар билан ёпилган айвонлар жойлашган, тарзларига бир маромда такрорланувчи туйнуклар ишланган. Қалъанинг барча хоналари ва марказдаги саҳн (11,5х11,5 метр) ўзаро йўлаклар билан боғланган; марказий саҳн ҳовли ёки гумбазли зал бўлган деб тахмин қилинади. Айвон ва йўлаклар бинони тўрт қисмга бўлган. Булар иккита бир хил тузилган (беш хона ва уч томонидан ўралган йўлак, эни 2,1 метр) шимоли – ғарбий ва шимоли – шарқий ҳамда иккита жануби – ғарбий ( иккита йўлакча билан боғланган бешта хона) ва жануби – шарқий (йўлакча билан боғланган иккита хона ва уч устунли катта меҳмонхона) қисмлардир. Йўлаклар ва хоналар девордаги туйнуклар орқали ёритилган. Қирққиз ёпмасида балхи ҳамда кесишган гумбазсимон тоқлар, бошқа турдаги гумбазлар, тоқлар ва равоқлар қўлланилган.
Оғизаки маълумотларга кўра, халқ достонларида зикр этилган душманлар ҳужумини қайтара олган қаҳрамон қиз Гулойим ва унинг қирқ дугонаси айнан шу ерда яшаган. Шунингдек, 20 асргача халқ томонидан Қирққиз қалъаси жойлашган ҳудудлар “Шаҳри Сомон” деб ҳам аталган. Шу муносабат билан биз Термиз саййидлари ва сомонийларнинг келиб чиқиши ҳақидаги тадқиқотчиларнинг фикрларини баҳам кўрамиз. Профессор А.Семёнов 20 аср бошларида Саловотлик муллалар қўлидан “Саадийа” номли қўлёзмани олади. Унда ёзилишича сомонийлар сулоласи Термиз ёки Балх яқинидаги Сомон қишлоғидан келиб чиққан. 9-аср иккинчи ярмида аниқроғи 865 йилда Термиз саййидлари асосчиси Ҳасан ал-Амир Балхдан Термизга кўчиб келади. Кўчиб келишда унга сосоний саркарда Баҳром Чўбиннинг авлодидан бўлган Аркак ёрдам беради. Аркак бунёд этган Сомон қишлоғида унинг ўғли,сомонийлар сулоласи асосчиси Асад Сомоний дунёга келади. “Саадийа” да ёзилишича Исмоил Сомоний ўзининг келиб чиқиши ва аждодларининг Ҳасан ал-Амир томонидан қўллаб-қувватланганлигини эслаб ҳар йили Термизга келиб турган. Саййидларга кўплаб ёрдамлар бериб турган. Ушбу алоқалар туфайли кейинчалик Исмоил Сомоний қизи Моҳи Симни Термиз саййидларидан Амир Абдуллога турмушга берган. Уларнинг авлодлари эса худованзодалар деб аталган. А.А.Семёнов ва М.Е.Массонлар ушбу қўлёзмада кўплаб ноаниқликлар борлигини таъкидлашган. Шунга қарамай баъзи тадқиқотчилар юқоридагиларнинг барчаси тарихий бўлган воқеа ва Термиздаги Қирққиз қалъаси сомонийлар авлодларининг қасри бўлган деган фикрларни илгари суришади. Лекин археологик тадқиқотлар Қирққиз ёдгорлиги 13-15-асрларда бунёд этилганлигини кўрсатмоқда.
|
16.
|
Кокилдор хонақоҳи
|
Термиз тумани
|
13-16 асрлар
|
КОКИЛДОР ХОНАҚОҲИ - масжид, мадрасалардаги катта хона, зиёратчилар учун қурилган жамоатхоналар, ҳужралар хонақоҳ деб аталган. Кейинчалик сўфийлар машғулотларини ўтказишга мўлжалланган катта хона ва унинг атрофига қурилган ҳужралар ҳам хонақоҳ деб аталган. Амир Темур даврида Султон Саодат мақбараси ёнида хонақоҳ қурилганлиги ёзма манбаларда сақланиб қолган.
Кокилдор хонақоҳи – Термиз (Намуна қишлоғи)даги меъморий ёдгорлик. Халқ орасида Алоулмулк Худовандзода (Термиз ҳукмдори) кўшки, “Азизон”, “Азлар эшон”, “Кокилдор” (кокил қирқиш удуми) деб номланган. Тадқиқотчиларнинг фикрича хонақоҳ 16 асрда Шайбонийлардан Абдуллахон II даврида бунёд этилган.
Кокилдор хонақоҳи тўғри тўртбурчак тарҳли (27,5х17 метр), 5 хонадан иборат. Баланд ва чуқур равоқли пештоқ орқали марказий хона (7,5х7,5 метр) га кирилади. Марказий хонанинг гумбази 8 қиррали пойгумбаз устига қурилган, икки ён томонидаги хоналар ўзаро ўхшаш, тенг ҳажмда, далон орқали боғланган орқа ва ён эшиклари бўлган. Марказий хона саҳнида бирнеча қабр сақланиб қолган. Ичкаридаги равоқ ва намоёнларга ганчкори усулида пардоз берилган. Гумбаз ости бағаллари муқарнаслар билан безатилган. Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан атрофи ободонлаштирилиб, таъмир ишлари амалга оширилган.
|
17.
|
Султон Саодат мажмуаси
|
Термиз тумани
|
9-15 асрлар
|
СУЛТОН САОДАТ - Термиз сайидларинг дафиналари жойлашган маҳобатли мақбаралар мажмуаси ҳисобланади. IX-асрда Ватанимиз равнақига катта ҳисса қўшган Термиз саййидлари хонадони шаклланади. Марказий Осиё саййидларининг кўпчилиги ўзларининг келиб чиқишини шу хонадон билан боғлайдилар. Ривоятларга кўра, Термиз сайидлари Муҳаммад пайғамбарнинг қизи биби Фотиманинг ўғли имом Ҳусайннинг 5-авлоди бўлган Ҳасан ал-Амирга бориб тақалади. Ҳасан ал-Амир ўзининг яқинлари билан 850 йилда Самарқандга келади ва у ерда ўн бир йил яшаб, Балхга кўчади. Тахминан 865 йилда Ҳасан ал-Амир Термизга кўчиб келади ва шу ерда бутунлай ўрнашиб қолади.
Амир Темур ҳукмронлиги даврида ҳам Термиз саййидлари хонадонининг нуфузи катта бўлган. Улардан Абу-л-Маали ва Али Акбарлар Соҳибқироннинг ҳарбий юришларида қатнашган. Амир Темур Ҳиндистонга қилинган юришларида доимо Термиз саййидлари хонадонида тўхтаб, 2-3 кун уларнинг меҳмони бўлган. Қачонлардир Султон Саодат мажмуасининг бир қисми ҳисобланган, ҳозирда сақланмаган, Амир Темур томонидан бунёд этилган хонақоҳ, унинг Термиз саййидларига кўрсатган ҳурмати намунасидир.
Султон Саодат мажмуаси – Термиздаги меъморий ёдгорлик бўлиб, 12 – 17 – асрларда бунёд этилган. Мақбара қурилиши узунлиги 70 метрлик ҳовлида қурилган. Қурилишнинг бош биноси ғарбда жойлашган. Термизнинг шимоли-шарқида жойлашган бу зиёратгоҳ етти аср давомида шаклланган. Йигирмага яқин мақбараларни ўз ичига олади. Унда Саййидлар сулоласининг мақбаралари жойлашган. Халқ орасида Султон Саодат мақбараси номи билан машҳур бўлган мақбаралар 12 асрда, қолганлари, асосан, 15-17- асрларда ёнма-ён қурилиб, узун ҳовлининг икки томонини эгаллаган. Мажмуа мустақилликдан кейин таъмирланиб, зиёратгоҳга айлантирилган.
|
18.
|
Учқизил кўли
|
Термиз тумани
|
-
|
УЧҚИЗИЛ КЎЛИ - Термиз туманида, Термиз шаҳридан 12 км масофада жойлашган.
Майдони -1000 га. Кўл атрофида турли ташкилотларга тегишли бўлган 8 дам олиш зоналари мавжуд. Шунингдек, илмий-тадқиқот марказининг Семашка номли дам олиш маскани ҳам фаолият юритади. Ҳудуд инженерлик инфратузилмаси (электр ва сув таъминоти) га эга.
Кўлда туризмнинг сув турларини ривожлантириш учун катта потенциал мавжуд бўлиб, унда санитар – курорт зоналарини шакллантиришда ҳам қулай имкониятлар мавжуд ҳисобланади.
|
19.
|
Зартепа ёдгорлиги
|
Ангор
Тумани
|
Мил.авв. 4-2 асрлар
|
3АРТЕПА – Термиз шаҳридан 26 км шимоли-ғарбда жойлашган қадимги шаҳар харобаси. Зартепа 1951-52 йилларда археолог Л.И.Альбаум томонидан текширилган. Зартепа квадрат шаклида бўлиб, деворларининг узунлиги 400 м дан, шарқий девор харобалари 6-7 м, ғарбий девори 4 м гача сақланиб қолган. Шаҳарнинг шимоли-шарқида квадрат шаклида қалъа-қўрғон бор, у шаҳристондан мудофаа чизиғи - катта хандақ билан ажратилган. 1960-80 йилларда археолог В.Завялов, Қ.Собиров ва Ш.Пидаевлар томонидан ўрганиш давом эттирилган. Археологик қазишмалар туфайли Зартепанинг шаҳристон қисмидан уй-жой қолдиқлари ва кўчалар очилган. Топилмаларнинг энг қадимгиси мил. авв. 4-2 асрларга, кейингилари илк ўрта асрлар (5-7 асрлар)га тўғри келади.
|
20.
|
Болаликтепа ёдгорлиги
|
Ангор тумани
|
6-7 асрлар
|
БОЛАЛИКТЕПА – 6–7-асрларга мансуб катта ер эгаси (деҳқон) кўшки-қароргоҳи. Тошкент–Термиз автомобиль йўлидан 2 км шимоли-шарқда жойлашган. Ватанимиз ҳудудидаги жаҳонга машҳур археологик ёдгорликларидан бири. Болаликтепа илк бора археолог Л.И.Альбаум томонидан 1953-1956 йилларда тўлиқ қазиб очилган. Томонлари 30х30 м, ундаги иншоот 6 метр пахса саҳн тепасида қурилган.
Л.И.Альбаум ва В.А.Нильсен фикрига кўра, айни шу 6 метрли пахса саҳн устида даставвал томонлари 24х24,5 метрга тенг ҳовли қурилади. Бу уйнинг тарҳи жуда оддий бўлган. Унинг марказида томонлари 14,5 метрни ташкил этган ҳовли жойлашган. Ҳовлининг тўрт томони эса тор узун йўлаксимон хоналардан таркиб топган, бинога кириш қисм эса унинг жануби-шарқий бурчагида бўлиб, унга осма кўприк орқали ўтилган. Болаликтепа асосий қисмидан бир неча метр узоқликда жойлашган буржга (бурж-мудофаа истеҳкоми тури) ўхшаш иншоот мавжуд бўлиб, осма кўприк Болаликтепадан айни шу буржга йўналган бўлган. Бу қурилиш ишлари милодий 5 асрда амалга оширилган. Милодий 5 асрнинг охири - 6 асрнинг бошида ҳовли вазифасини ўтаган бино марказий қисмида қабул ва маросимларга мўлжалланган қабул ва маросим заллари қурилади. Айни шу қурилиш босқичида қабул залларидан бири базм маросимларига бағишланган деворий суратларга безалади. 7 аср бошида кўшк соҳиблар уни батамом тарк этадилар. Болаликтепа хоналарининг баъзи бирларидан 15 асрда ҳам фойдаланилган. Таъкидлаш жоизки, аксарият тарихчи, археолог ва санъатшунослар Болаликтепа кўшкини, шу жумладан, унда сақланиб қолган деворий суратларни 6–7-асрларга оид деб ҳисоблайдилар.
Мазкур ёдгорликнинг деворларида илк ўрта асрлар даврига оид 47 та одам қиёфаси тасвирланган расмларда аслзодаларнинг зиёфат базми акс эттирилган. Болаликтепа деворий суратларидаги зиёфат лавҳаларини тадқиқотчилар дунёвий ва диний мазмунларга йўйишади. Маълумки қўл ва бармоқлар ҳолатлари билан тасвирий санъатда маросим ва базмлардаги шахсларнинг хаёлий кечинмалари ҳам берилган. Болаликтепа суратларида одамларнинг либослари, тақинчоқлари, елпиғичлар, қўлларида ушлаб турган қадахлар юксак маҳорат билан чизилган.
Турли рангдаги халат-камзуллар учбурчак ўнг қайрилма ёқали бўлиб, ранглар тиниқлигига кўра, у ипак матодан тикилган. Матолар уч ва тўрт япроқли, ҳандасавий ёки зооморф шаклдаги нақшлар билан безатилган. Қулоқ, бўйин тақинчоқлар ҳатто қўлда ушлаб турилган қадахлар зарҳал рангда тасвирланган. Бу уларни олтиндан ясалганлигини билдиради.
Расмларда одамларнинг тасвири ҳам юксак маҳорат билан чизилган. Уларнинг юз кўриниши ва этник тузилиши уларни туркий қиёфадаги маҳаллий аҳоли – тохарлар деб қарашимизга асос бўлади.
Болаликтепа деворий расмнинг бир бўлаги (1 м. кв х 1 м.кв) асл ҳолатда Термиз археология музейида намойиш этиб келинмоқда.
|
21.
|
Қўрғон ёдгорлиги
|
Ангор тумани
|
Милодий 5-7 асрлар
|
ҚЎРҒОН – 5–7-асрларга мансуб кўшк, яъни катта ер эгаси (деҳқон) қароргоҳи, Зартепадан 3 км шарқда жойлашган. Томонлари 30х24 метр, баландлиги 10 метр атрофида. 20-асрнинг 70-йилларида археолог Т. Аннаев томонидан кўшкнинг иккинчи қаватида қисман археологик қазув ишлари олиб борилган. Иккинчи қаватнинг шимоли-шарқий қисмини тўғри бурчак шаклидаги хоналар эгаллаган. Бу хоналардан бирининг томонлари 5,0х6,0 метр. Улардан ғарбий тарафда томлари равоқсимон усулда ёпилган хоналар жойлашган. Марказий қисмдаги шимолдан жанубга қараган йўлак бу икки қисм хоналарини ўзаро боғлаб турган. Иншоот асосий эшиги арксимон кўринишда бўлиб, унинг шимолий тарафида биринчи қаватнинг ўртасида жойлашган. Қўрғон ундан топилган сопол идиш бўлаклари ва қурилишда қўлланилган хом ғиштларга асосланиб 5–7-асрларга оид деб аниқланган. Қўрғон 5–7-асрларда мавжуд бўлган аграр муносабатларни ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.
|
22.
|
Хайрободтепа ёдгорлиги
|
Ангор тумани
|
Мил.авв. 1 – милодий 5-7 асрлар
|
ХАЙРАБОДТЕПА – Кушон даврига оид шаҳар-қалъа, милоддан аввалги 1-асрда асос солинган. Ангор марказидан жанубий тарафда Хайробод қишлоғида жойлашган. Ёдгорликда илк бора археологик тадқиқотлар 20-асрнинг 50-йилларида археолог Л.И.Альбаум томонидан амалга оширилган. Хайрабодтепа шахристонида археолог В. Д. Жуков қазув ишлари олиб борган. 20-асрнинг 70-йилларида эса археолог Қ.Собиров томонидан Хайрабодтепа мудофаа истеҳкомлари ўрганилган. Хайрабодтепа тарҳи тўғрибурчак кўринишдаги томонлари шимолдан жанубга томон 150 метр, ғарбдан шарққа қараб 100 метрни ташкил этган икки қисмли мустаҳкам шаҳар-қалъа. Шаҳар-қалъанинг арки аълоси томонлари 50 х 50 метрга тенг бўлиб, унинг жануби-шарқий томонида жойлашган. Арки аъло асосий шаҳар-қалъа қисмдан хандак билан ва ички шаҳар ўртасидан девор ёрдамида икки қисмга ажратиб қўйилган. 1954 йилда шаҳарнинг арки-аълосида икки тарихий даврга оид маданий қатламлар ва улар билан боғлиқ меъморий иншоотлар ўрганилган.
Хайрабодтепа арки аълосидаги энг сўнгги бино 5–7- асрларда мавжуд бўлган. Бу иншоот ёнма-ён жойлашган асосан яшаш ва хўжалик вазифасини ўтаган хоналардан таркиб топган.
Иморат санаси уни ўрганиш давомида топилган сосоний шаҳаншоҳи Перуз (457–484) тангаларига тақлидан зарб этилган тангалар, Киртимукҳ (ярим одам, ярим шер бош қисми) тасвирланган сопол буюм, конус шаклидаги танаси пайкон (камон ўқи)га ўхшаш ўйма нақшларга безалган исириқдонлар каби ашёвий манбалар асосида аниқланган.
Хайрободтепа ёдгорлигидан Рим императори НЕРОН тангасининг топилиши, қадимда Рим империяси ва Бақтрия давлати ўртасида савдо ва маданий алоқалар йўлга қўйилганлигини исботловчи муҳим тарихий воқеа бўлди.
|
23.
|
Сополлитепа ёдгорлиги
|
Музработ тумани
|
Мил.авв. 17-15 асрлар
|
СОПОЛЛИТЕПА - Шеробод чўлини кесиб ўтган Уланбулоқсой ёқасига жойлашган жез (бронза) даврига оид ёдгорлик. У 1968 йил археолог Л.Альбаум томонидан топилган. 1969-74 йилларда А.Acқapoв томонидан ўрганилган. Сополлитепанинг майдони тахминан 3 га. Унинг 1 га.га яқин марказий қисми мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Тепанинг устки қисмида сопол синиқлари қалашиб ётганлиги учун у махаллий ахоли орасида Сополлитепа деб аталган.
Қалъанинг ичидаги турар жой мажмуалари унинг ички деворлари бўйлаб жойлашган. Улар ана шу кўчалар орқали 8 та маҳаллага бўлинган. Қалъа марказида очиқ майдон бўлиб, қалъа дарвозасидан бошланган кенг йўл ва тор кўчалар ана шу майдон билан боғланган. Ҳар бир маҳаллада уруғ жамоаларининг хилхоналари бўлиб, мархумлар мудофаа деворлари ва уйларнинг поли остига кўмилган. Уруғ бошлиқларининг қабрлари эса одатда оила ўчоғи рўпарасида учратилади.
Сополлитепада 150 дан ортиқ турар жой мажмуалари очилган. Улар маҳалла бўйича тақсимланганда ҳар бир маҳалла майдонига 15-20 тагача оилавий турар жой мажмуалари тўғри келади.
Оилавий уй-жой мажмуалари кўп хонали бўлиб, ҳар бир оилага қарашли кўп хонали уйнинг бири деворининг остида мўрили ўчоқ, иккинчисида сандал, учинчисида омборхона сифатида фойдаланилган. Булар оила бирлигини англатувчи муҳим белги эди. Бир неча шундай оила бирликлари катта патриархал уруғ жамоасини ташкил этган. Сополлитепа анашундай катта патриархал уруғ жамоаларидан 8 тасини бирлаштирган қишлоқ жамоаси бўлган. Сополлитепа уйлари ва мудофаа иншоотлари сомон қўшилган хом ғиштдан қурилган. Уй деворлари андавалар ёрдамида силиқлаб сувалган. Ҳар бир жамоанинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кулолчилик цехи, метал эритиш ва кулолчилик устахоналари мавжуд бўлган. Сополлитепа тўқимачилигида ипак, пахта ва ҳайвон юнги хом ашёларидан фойдаланилган.
Сополлитепа сополлари чархда ясалган, икки қаватли хумдонларда пиширилган. Улар нафис, жарангдор, нақшсиз. Кулоллар сопол ишлаб чиқаришда асосий эътиборни мутаносиблик ва шаклга қаратган. Улар жуда сифатли узун оёқли вазалар, конуссимон косалар ва нимкосалар, қадаҳлар ва хурмачалар, кўза ва кўзачалар, хум ва хумчалар, чойнак ва пиёлалар, тоғора ва лаганлардан иборат. Сополлитепада бронзадан қирғич ва пичоқлар, болта ва тешалар, игна ва бигиз, кузгу ва муҳр, сурмадон, билакузук, сочтўғноғич, сирға ва узуклар ишлаб чиқилган.
|
24.
|
Кампиртепа ёдгорлиги
|
Музработ тумани
|
Мил.авв. 3-мил.3 асрлар
|
КАМПИРТЕIIA - Амударёнинг ўнг соҳилида Термиздан 30 км ғарбда жойлашган қадимги шаҳар харобаси. Юнон-Бақтрия подшолиги даврида Кампиртепа нафақат шаҳар, балки ҳарбий гарнизон вазифасини ҳам бажарган ва 15 аср муарриҳи Хофизу Обрў асарида Жайхун бўйидаги “Пандахейон” номи остида эслаб ўтилган. Кампиртепа 2 қисм, қалъа ва ундан ғарб ва шарқ томонда жойлашган, атрофи девор билан ўралмаган қисмдан иборат. Қалъа майдони 4 га бўлиб, арк ва турар жойлардан ташкил топган. Унинг атрофи хом ғиштдан қалинлинган қалинлиги 5 м келадиган мустаҳкам мудофаа девори билан ўраб олинган, деворга ички йўлаклар қилинган, бурчакларида миноралар ўрнатилган бўлиб, хандақ билан ўралган. Арк қалъанинг марказий қисмида жойлашган. Аркнинг майдони - 1,3 га, жанубий-шарқий бурчагида дарвозаси бўлган. Аркнинг ички қисмида турли мақсадлар учун мўлжалланган хоналар жойлашиб, улар ўзаро йўлаклар билан боғланган 4 та йирик блокни ташкил қилади. Кампиртепанинг мустаҳкамланмаган қисми, асосан, дафн иншоотлари мажмуаси билан банд. Кампиртепадаги ҳаёт учта асосий даврга бўлинади. Кампиртепа ёдгорлиги кушон подшолиги даврида 1-2 асрларда гуллаб яшнаган ва ёдгорликдан топилган ашёлар бу ерда ҳунармандчилик ва савдо тараққий этганини билдиради.
|
25.
|
Қоракамар ғор мажмуаси
|
Музработ тумани
|
2 минг йил аввал
|
ҚОРАКАМАР ҒОРИ - Ўзбекистон билан Туркманистон чегараси яқинида Кўҳитанг тоғ тизмасида жойлашган. Қоракамар ғор мажмуаси бундан икки минг йил аввал барпо этилган. Унинг тарҳи Шарқдаги ғорда барпо этилган иншоотлар орасида ўзига хослиги билан ажралиб туради. Унинг 3 та катта зали атрофида жойлашган кичик хоналар улкан тўғри бурчакли сағни 200 кв.м.ни, баландлиги 10 метргача борадиган ҳовли билан туташтирилган. Иншоот бунёдкорлари мажмуани атроф муҳит билн уйғунлаштиришга уринишган.
|
26.
|
Зараутсой қоятош суратлари
|
Шеробод тумани
|
Мил.авв. 7-6 минг йиллик
|
ЗАРАУТСОЙ қоятош суратлари - Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги қоятош суратлари Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбида Кўҳитанг тоғининг шарқий ён бағрида, Термиздан 100-110 км шимоли-ғарбда, Шеробод тумани Қизил олма қишлоғидан 5 км шимолда Зараутсой дарасида жойлашган Зарауткамар ғоридан мезолит, неолит ва кейинги даврларга мансуб чизма тарзида контур ва соя услубида қизил ангоб (охра) билан чизилган 200 дан ортиқ расмлар 1912 йилда И.Фёдоров томонидан топилган. Археолог Г.Парфёнов (1940-1945), кейинчалик А.Рогинская (рассом), А.Формозов, А.Кабировлар томонидан ўрганилган. Зараутсой расмларида одамларнинг итлар ёрдамида ёввойи буқаларни ов қилиш манзараси тасвирланган. Ҳайвонлар (ёввойи буқа, ит, тулки, ёввойи чўчқа, бурама шоҳли эчки, жайрон, тоғ эчкиси, ҳашарот ва б.), турли буюмлар (ўқ-ёй, найза, ўроқсимон қуроллар), ниқобланган одамлар ўзига хос тарзда ҳаётий қилиб ишланган.
Расмлар жойлашган камар дара сатҳидан 8,2 метр баландликда жойлашган. Камарнинг кенглиги 1.4-2,5 м, узунлиги 5,2 м ва баландлиги 3,9м. Унга чиқиб бориш ноқулай, маданий қатламлар топилмаган ва демак ҳеч ким яшамаган. Тадқиқотчиларнинг фикрича камар деворларига чизилган расмлар ва камарнинг ўзи овчилик маросимлари ўтказиладиган маскан бўлган. Камарга кириш йўлаги шарққа қараган, расмлар шимолий ва ғарбий деворда, асосан шимолий деворга яқин шифтга чизилган. Ўрта асрларга оид арабча “Муҳаммад” деган ёзувлар ҳам топилган. Қадимий расмлар жигарранг ва кулранг кўринишда бўлган. Расмлар учта композицияда чизилган бўлиб, учаласида ҳам ов манзараси тасвирланган. Шимолий композицияда ёввойи буқани 24 нафар овчилар ўраб турганлиги тасвирланган. Қолган икки композицияда камончи овчилардан қочаётган ҳайвонлар тасвирланган. Шимолий деворнинг пастки композициясида жайронлар ҳам тасвирланган. Ғарбий девордаги учинчи композицияда овчилардан қочаётган тоғ эчкилари ва эгасига қараб турган 2 та ит тасвирланган. Учала композицияда ҳам ҳайвонларга қарата отилган, осмонда учиб бораётган камонларни кўриш тасвирланган.
Зарауткамар расмларидаги одам тасвири ўзининг антиқалиги билан ажралиб туради. Шимолий деворда тасвирланган композициядаги 24 та одам шаклларидан 19 таси учбурчак шаклда ифодаланган. Яъни овчилар махсус ниқоблари билан тасвирланган. Пастки композицияда одамлар ойсимон шаклдаги чакмон ва ёпинчиқлар кийиб, тепа қисмига ҳайвон шохларини ўрнатиб, узун думлари билан тасвирланган. Баъзи одамларнинг тиззаси худди паррандаларникидек тасвирланган.
Зарауткамарнинг ғарбий деворида бир нечта расмлар қисқа мазмунда, яъни схематик тарзда тасвирланган. Одамлар ҳам қўллари белида, қандайдир кеккайган, тоғ эчкилари ва ёввойи чўчқаларни кузатиб турган ҳолатда чизилган. Расмларнинг ранги ёрқин.
- йилда археолог В.А.Ранов Тожикистоннинг Помир тоғида жойлашган Шахти ғоридан Зарауткамар расмларига ўхшаш, лекин яхши сақланмаган расмларни топган. Ғорда мезолит даврига оид маданий қатлам очилган. Одам қадами етиши қийин бўлган ушбу ғор суратлари мезолит даври одамлари томонидан чизилган.
Зарауткамар расмларининг қадимийлари камар шифтида, кейинги даврда чизилган суратлар камар деворининг пастки қисмларини эгаллайди. Расмлар кичик ҳажмда, (бутун бошли шимолий композициянинг ҳажми 50х36 см) тош даври ананалари бўйича ғорда чизилган. Расмлар ҳаётий ва реалистик тарзда тасвирланган.
Қадимий ов манзаралари тасвирланган Зарауткамар расмлари Марказий Осиё ибтидоий санъатининг нодир намунаси бўлиб, ёдгорликларни муҳофаза қилиш “қизил китоби”га киритилган.
|
27.
|
Тиллабулоқ ёдгорлиги
|
Шеробод тумани
|
Мил.авв.
3 минг йиллик охири – 2 минг йиллик бошлари
|
ТИЛЛАБУЛОҚ - Шеробод тумани Пошхурт қишлоғи яқинида жойлашган бронза даврига оид Тиллабулоқ ёдгорлиги милоддан аввалги III минг йиллик охири – II минг йиллик бошларига тўғри келади. Ёдгорликда сўнгги марта 2007-2010 йилларда қазишма ишлари олиб борилган. Тиллабулоқ ёдгорлиги Сополли маданиятининг 4-босқичига оид ёдгорлик бўлиб, умумий майдони 360 кв.м.ни ташкил этади.
Ёдгорликнинг лойиҳаси шуни кўрсатадики, бино бир неча хоналардан иборат бўлиб, у бевосита марказий кўча билан боғланган. Кўчанинг тугаш қисми тепаликка олиб боради.
Ёдгорликдан турли хажмдаги сопол буюмлар, пайкон учлари, тош, бронза игна, бигиз, билакузуклар, суяклардан ясалган ҳар хил меҳнат қуроллари, лазурит мунчоқлар, болта, тумор ва муҳрлар каби топилмалар қўлга киритилган. Муҳрда афсонавий аждар билан биргаликда инсон ва ит тасвирлари туширилган. Бу каби илк давлатчилик аломатларини ўзида акс эттирган муҳрлар давлатчилигимиз тарихини яна 300 йил орқага суради.
|
28.
|
Жарқўтон ёдгорлиги
|
Шеробод тумани
|
Мил.авв.
15-14 асрлар
|
ЖАРҚЎТОН ҚАЛЪАСИ - Милоддан аввалги 17-10 асрлар оралиғида шаклланган Сополли маданиятининг ноёб ёдгорликларидан бири Жарқўтон қалъасидир. Бронза даврида бунёд қилинган қадимий қалъалари орасида Шеробод тумани ҳудудида жойлашган мил.авв.15-14 асрларга оид илк шаҳар кўринишидаги Жарқўтон қалъаси ўзига хос мавқеи, қурилиш услуби билан ҳам ажралиб туради. Қалъа деворлари ичида 3 мингга яқин қабрлар, 2 та қишлоқ, қўрғон, ҳунармандлар, кулоллар маҳаллалари, оташпарастлар ибодатхонаси, қалъа ҳокими саройи очилган. Арки аъло тўрт бурчак шаклда бўлиб, 5 метрга тенг келадиган ташқи девор билан ўралган. Ташқи девор эса қалъа химоячилари турган буржлар билан муҳофаза қилинган. Саройнинг ички қисми асосан турар жойлардан иборат бўлган. Айниқса оташпарастлар ибодатхонасининг қурилиш услуби хоналари айвони узун йўлаклари, муқаддас ҳудудлари, кенг майдони 4 устунли қубба шаклда жойлашган. Муқаддас олов ёниб турган оташдондан Арки Аълонинг буржли деворларини кўрган киши чуқур ўйга толади. Жарқўтон қалъаси харобаларини ўрганиш жараёнида кўпгина қимматли асори-атиқалар топилган. Улар орасида тақинчоқлар, уй рўзғор буюмлари, бронза ва тош қуроллари, маъбудалар ҳайкалларини учратиш мумкин. Айниқса, қабрлар ичида топилган буюмлар ўша давр одамларининг турмуш тарзини ўрганишда бебаҳодир. Аёлларнинг қабрларида турли хил идишлар билан бирга тақинчоқлар, сурмадонлар ва жездан ишланган кўзачалар учрайди. Болалар ва ўсмирларнинг қабрларида сақланган асори-атиқалар ўша давр, одамларининг бош авлодга бўлган муносабати ҳақида тасаввур беради. Жарқўтон қалъаси тарихини ўрганиш ота-боболаримизнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, юксак маданияти билан танишишга ҳам имкон беради.
Жарқўтон олов ибодатхонаси - Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқдаги энг қадимги олов ибодатхонаси ҳисобланади. Унда доира шаклидаги 6 саждагоҳ, 5 муқаддас қудуқ, табаррук ашёлар сақланадиган махсус хона ва хўжалик хоналари бўлган. Ибодатхона марказида катта супа (очиқ платформа) бўлиб, унинг марказида чор минор қолдиқлари ва катта саждагоҳ топилган. Коҳинлар яшайдиган супали хоналар, муқаддас олов ва кул сақланадиган оташгоҳлар, муқаддас ичимлик (саома-хаома) тайёрланадиган хоналар очилган. Жарқўтон оташкадасидан сирланган, безакли сопол идишлар, лойдан ишланган одам ҳайкалчалари, афсонавий қуш Геруда- Ҳумо тасвирланган идиш, сопол қувурлар ва бошқалар топилган.
|
29.
|
Тавка қалъаси
|
Шеробод тумани
|
3-7 асрлар
|
ТАВКА ҚАЛЪАСИ Илк ўрта асрлар даврида Сурхондарё маданияти юксак ривожлангани билан ажралиб туради. Шеробод тумани ҳудудида жойлашган Тавка божхона қўрғони бу даврнинг энг муҳим ёдгорликларидан саналади. Ушбу ёдгорлик деворларида сақланиб қолган суратлар ўзига хослиги билан ажралиб туради. Баланд тепаликда қад кўтарган божхона биносининг икки томони тоғлар билан қуршалган. Ривоят қилишларича, бир пайтлар божхона атрофида соқчилик назорати ҳам ўрнатилган экан. Тавка қўрғони 5-6 асрларда Куфтон ҳокимларининг қароргоҳи вазифасини ҳам ўтаган.
Қадимшунос олимларнинг текширишлари туфайли божхона биносининг 2 та зали, айвонлари, йўлаклари борлиги аниқланган. Божхона биносининг деворларида ишланган суратларда эса ўша давр аслзодаларининг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, ёввойи ҳайвонларни овлаш жараёни акс эттирилган. От юргизиб бораётган чавандозлар, от оёқлари орасида жон сақлашга интилаётган товушқон кийиклар ҳолати моҳирона тасвирланган. Ушбу жараённи завқу-шавқ билан томоша қилаётган қиз-жувонларнинг суратлари ҳам сақланиб қолган. Тавка қўрғони деворий суратлари Кушон даври тасвирий санъати анъаналарининг ривож топиб, янгича тус, ранг йўналиш олганлигини кўрсатади. Тавка қўрғони божхонаси ўзбек давлатчилиги тарихининг қадим-қадимларга бориб тақалишидан яна бир бор далолат беради.
Ёдгорлик ҳақидаги илк маълумотлар 1933-1938 йилларда вилоят ўлкашунослик музейи экспедицияси ҳисоботларида учрайди. Кейин ХХ-асрнинг 80-йилларида Ўзбекистон санъатшунослик экспедицияси қидирувлари натижасида қайта кашф қилинади.
Тавка қалъасининг умумий майдони чиқиш иншоотлари билан қўшиб ҳисоблаганда 1 га. Қалъанинг чиқиш иншооти тоғ рельефига буйсунган ҳолда бевосита дарё соҳилидан бошланиб, шимоли- шарқий йўналиш бўйла6 110 м, сўнгра тўғри бурчак остида шимоли-ғар6га томон қайрилиб яна 100 м масофада марказий иншоотга бори6 тақалади. Мазкур иншоот ўзига хос 6ешта 6урж-майдончалардан ташкил топган 6ўли6, улардан баъзилари ҳозирда ўз қаърида иншоот қолдиқларини сақла6 келмокда.
Тавка қалъаси дастла6ки қидирувлар натижасига кўра сўнгги кушонлар даври милодий 3-4 асрлар 6илан саналанган эди. Кейинроқ ёдгорликда ўтказилган кенг қамробли қазишмалар жараёнида қалъада кўплаб деворий суратлар қазиб очилди. Қалъанинг энг равнақ топган даври 6 аср охири ва 7 асрларга тўғри келади.
|
30.
|
Абу Исо Термизий мақбараси
|
Шеробод тумани
|
11-12 асрлар
|
АБУ ИСО ИМОМ ТЕРМИЗИЙ тўлиқ исми Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок Сулламий Буғий Термизийдир. У 824-892 йилларда яшаган бўлиб, Буғ қишлоғида (ҳозирги Шеробод тумани) дафн этилган. Имом Термизий ёшликдан ўта зийраклиги, хотирасининг кучлилиги, ноёб қобилияти билан ўз тенгқурларидан ажралиб турган. Диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан ўрганган, бу борадаги билимларини янада ошириш учун кўпгина Шарқ мамлакатларига борган. Узоқ йиллар Ироқ, Исфахон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган. Узоқ давом этган сафарлари чоғида қироат илми, баён, фиқҳ, тарих, айниқса, ўзи ёшликдан қизиққан ҳадис илми бўйича ўша даврнинг йирик олимларидан таълим олади. Машҳур муҳаддислардан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва бошқа олимлар унинг устозлари эди.
Имом Термизий Имом Бухорий билан учрашганида (бу учрашув Нишопурда бўлган ва икки аллома 5 йил биргаликда яшашган) ҳадиснинг матнини эмас, унинг ҳикмати ва фалсафасини тушуниб етганини эътироф этади. Ўз навбатида Имом Бухорий ўз шогирдини мақтаб, камтаринлик билан: “Сен мендан баҳра топганингдан кўра мен сендан кўпроқ баҳра топдим”, деган. Бу Термизийга берилган жуда катта баҳо эди.
868 йилда хориж сафаридан ўз юртига қайтган Термизий илмий-ижодий иш, шогирдлар тайёрлаш билан машғул бўлди ва йирик муҳаддис олим, имом сифатида шуҳрат қозонди
Имом Термизий асарларининг аксарияти бизгача етиб келган. “Ал – Жомиъ ас-саҳаҳ” (Ишонарли тўплам), “аш-Шамоил ан-Набавия” (Пайғамбар алайҳиссаломнинг шакл ва сифатлари), “ал-Илал фил-Ҳадис” (Ҳадислардаги иллатлар), “Рисола фил-хилоф вал-жадал” (Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола), “ат-Тарих” (Тарих), “Китоб уз-зуҳд” (Зоҳидлик китоби), “Китоб ул-асмо вал-куно” (Исмлар ва кунялар китоби) ва бошқалар. Термизий асарларининг энг машҳури, шубҳасиз, “ал Жомиъ ас-саҳиҳ ” бўлиб, 6 та ишончли ҳадислар тўпламидан биридир. Яна бири “аш-Шамоил ан-набавия” Мухаммад (с.а.в.) нинг ҳаёти, у зотнинг суврат ва сийрати, ажойиб фазилатлари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига қамраган манбадир.
Имом Термизий мақбараси Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган бўлиб, 11-12-асрларга оид меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Ёдголик бир-биридан равоқлар орқали ўтувчи 4 хонадан иборат яхлит бино кўринишида, хоналар тарҳи 4,3 х 4,5 метр. Гўрхонадан тор узун йўлка орқали хонақоҳга ўтилади. Хонақоҳ гумбаз томли ва меҳробли.
1990 йили Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан ёдгорлик мажмуаси қайтадан таъмирланиб, зиёратгоҳга айлантирилди. 1996 йилда Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан мақбарада таъмирлаш ишлари олиб борилди. 2000-2001 йилларда мажмуа эпиграфик материалларининг барчаси қайтадан таъмирланди. Барча битиклар хивалик уста Соҳибназар Шомуродов томонидан амалга оширилган. 2001 йилда навоийлик уста Ҳамдам Аҳрорхўжа ясаган мармар сағана ўрнатилди. Сағана шакли ва декорацияси кейинги темурийлар ва шайбонийлар даврларига ўхшаш сағаналарига тақлидан ясалган.
Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан 2016-2017 йилларда Абу Исо ат-Термизий мажмуасида улкан таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 450 ўринли масчит, эркаклар ва аёллар таҳоратхонаси, ошхона, бешта шарқона айвончалар ва учта шарқона дарвозалар қурилди. Имом Термизий мақбараси қайта таъмирланиб, унинг ёнига қўшимча зиёратгоҳ бунёд этилди. 1120 квадрат метр жойга анвойи гуллар, 5890 квадрат метрга газон экилди.
Ёдгорлик ҳақида илк бор Д. Н. Логофет йўл очеркларида тилга олган. 1945 й. В. Л. Воронина меъморий ўлчамларини бажарган.
|
31.
|
Саъид Ваққос мақбараси
|
Шеробод тумани
|
|
САЪИД ВАҚҚОС – асли исмлари Аҳмаб ибн Абу Саъид Ваққос Термизий. Бу олимнинг туғилиш ва вафот йиллари, ижодий фаолияти ҳақида маълумот йўқ. У киши хазрат Имом Абу Ийсо ат-Термизий яшаган Буғ қишлоғи яқинида дафн этилган. Имом Термизий каби термизлик саййидлар хонадонидан бўлгани тахмин этилади. Олимлар фикрича, Шерободдаги Абдуллоҳ Саъид Ваққос мақбараси 11-12 асрларда барпо этилган. Демак, Абдуллоҳ Саъид Ваққос Термизий бундан анча олдинроқ яшаган. У кишининг “Тақдир ул-башар” номли асари бўлган.
|
32.
|
Хўжаикон туз ғори
|
Шеробод тумани
|
1989 йил
|
ХЎЖАИКОН ТУЗ ҒОРИ - Ўзбекистонда, хусусан Шеробод туманининг Хўжаикон туз ғорида бир неча йиллардан буён санатор-курорт даволаш услуби ривожланиб келмоқда. Шулардан бири туз ғорида соғломлаштириш профилактикаси усули билан даволаш тури Спелеотерапия деб аталиб, Хўжаикон туз ғори 1989 йилда очилган. Спелеотерапия – нафас олиш йўллари: астма, сурункали бронхит, зотилжам асоратлари каби касалликларни даволайди. Иммунитети пасайган ва бир хил тери касалликларга йўлиққан беморларга ҳам туз ғорларида вақтини ўтказиш жуда фойдали натижа беради. Хўжаикон туз ғорининг бошқа туз ғорларидан афзаллиги иқлими қуруқ ва денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашганлигидир. Хўжаикон туз ғорининг узунлиги 155 метр, ҳажми 900 метр 3, ғорнинг ичида 5 та даволаш хоналари мавжуд бўлиб, хоналар бир-биридан ҳарорати, намлиги, босими ва микроэлементлари билан фарқ қилади.
|
33.
|
Сурхон Давлат қўриқхонаси
|
Термиз ва Шеробод туманлари
|
1987 йил
|
СУРХОН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ – Термиз тумани жанубида ва Шербод тумани Шимоли-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, иккита мустақил ҳудуд: Орол-Пайғамбар ва Кўҳитанг тоғ тизмаси шарқий ёнбағридан ташкил топган. Умумий майдони 3092 га бўлган Орол-Пайғамбар ҳудуди 1987 йилда Кўҳитанг давлат қўриқхонаси билан бирлаштирилган ва умумий майдони 24554 га бўлган Сурхон Кўҳитанг ҳудуди Ҳисор тоғ тизмасининг жануби-ғарбий тармоқларида денгиз сатҳидан 1500 дан 3137 метргача баландликда жойлашган. Ҳозирги пайтда қўриқхонада қушларнинг 130 та тури, сут эмизувчиларнинг 25 та тури, судралиб юрувчиларнинг 27 тури, балиқ ва сувда ҳам қуруқликда ҳам яшовчи ҳайвонларнинг 2 тадан тури бор. Қўриқхона ҳудудида IUCN ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг 17 та тури бор. Жами қўриқхонада ўсимликларнинг 827 та тури бўлиб, улардан 41 таси ноёб ҳисобланади.
|
34.
|
Хамкон кўли
|
Шеробод тумани
|
|
Сурхондарё вилоятининг ғарбида, нисбатан унчалик катта бўлмаган, эни 800 метрга тенг Канбешбулоқ кўли Хамкон табиий чегара ҳудудида жойлашган бўлиб, ноёб кўл ҳисобланади. Чунки, у табиий ёки сунъий тарзда ҳосил бўлмай, метиоритни қулаши натижасида ҳосил бўлган кратерда юзага келган кўлдир. Унинг кўплаб аломатлари қулаб тушган метиоритни изини эслатади ва ҳақиқий табиатнинг космогомик ёдгорлиги ҳисобланади. Кўл яқинидаги тупроқ ва дарё қуми таркибида метиоритларнинг ерга зарбаси натижасида юқори ҳарорат таъсирида пайдо бўладиган кўплаб тектитлар (майда шишасимон жисмлар) топилган. Қашқадарё ҳавзасини шарқий томондан ўраб турган тоғларда эса йирик ковакли ва шишасимон метиорит парчалари ҳамда космогомик характерга эга бўлган бошқа тошлар ҳам учрайди. Ўрта Осиё метиоритларини ерга қулашининг вақти 100 минг, баъзи маълумотларга кўра эса, миллион йиллар олдин рўй берган. Ушбу кўл кратерига ташриф буюришни ва “космосга қўл тегизишни” асло унутманг, чунки метиоритлар – бу қуёш ва сайёралар конденсациясига сабаб бўлган модда қолдиқлари ҳисобланади.
|
35.
|
Тешик тош ғори
|
Бойсун тумани
|
Мил.авв. 100-40 минг йиллик
|
ТЕШИКТОШ ҒОРИ - Воҳанинг мўътадил иқлими гўзал табиати ва ниҳоят жанубий Ҳисор тоғ тизмалари туркумига кирувчи Бойсун ва Кўҳитанг тоғларида мавжуд бўлган ғорлар, мўнгликлар, даралар ибтидоий давр одамлари учун манзилгоҳ бўлиб хизмат қилган. Ана шундай манзилгоҳлардан бири Тешиктош ғори – мустье маданиятига мансуб неандерталь одам маконидир. Бойсунтоғ (Сурхондарё вилояти) даги Зовтолошсой дарасида денгиз сатхидан 1500-1600 м баландликда ғорнинг шипи тешик (номи хам шундан) баландлиги 7 м, эни 20 м, чуқурлиги 21 м. Сахни кираверишига нисбатан юқорига кўтарилиб боради. Тешиктош ғорини биринчи марта 1938-39 йилларда акад. А.П.Окладников ўрганган. Ғорнинг маданий қатламлари унча қалин бўлмаган сариқ лойқа остида сақланиб қолган.
- ғорининг топилиши Каспий денгизидан то Тинч океанигача бўлган ҳудудда оламшумул муҳим кашфиёт ҳисобланади. Бу ерда 9 ёшли неандертал боланинг танаси ва бош суяклари қолдиқларини топилган. Неандертал одамнинг тана суяклари атрофида эса тоғ эчкисининг шоҳлари тартиб билан терилиб, унинг атрофига қизил рангли бўёқлар сепиб қўйилган. Тешиктош ғорининг илмий тадқиқ қилиш жараёнида 3 мингга яқин меҳнат қуроллари, шу жумладан тош пичоқлар, қирғичлар ҳамда ўткир учли пайконлар борлиги аниқланган.
|
36.
|
Мачай ғори
|
Бойсун тумани
|
Мил.авв. 12-6 минг йиллик
|
МАЧАЙ FОРИ - Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган ибтидоий одамлар манзилroҳи. Кўҳитанг тоғи яқинида, Мачайдарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган. Ў.Исломов томонидан ўрганилган (1970-71). Мачай ғорининг баландлиги 3,5-4 м, узунлиги 8 м, кенглиги 10 м га етади. Икки маданий қатламдан иборат: устки қатлам мезолит даврига, тепа қатлам-сўнгги мезолит ва илк неолит даврига оид. Ғор ичида мезолит даврига оид эркак ва аёл кишининг тана суяклари топилган. Шунингдек, бу ерда тош даври одамларининг турмуш тарзини акс эттирувчи ашёвий далилларни мавжудлиги ҳам фан олами учун янгилик бўлди. Топилмалар орасида 870 та тош, 15 ёввойи ва хонаки ҳайвонлар суякларидан ишланган юзлаб ов қуроллари, тош пичоқлар, болталар, дасталар, аррасимон қуроллар, бигизлар, ёйлар, найзалар, ўқ-ёй учлари борлиги Мачай ғорининг илм-фан оламидаги халқаро нуфузи нечоғлик баланд эканлигидан далолат беради. Ғорда истиқомат қилган одамлар мана шу юзлаб қуроллари ёрдамида хонаки ва ёввойи ҳайвонлар терисини шилганлар. Сўнгра улардан ўзлари учун турли хил кийимлар тикканлар. Ўрта тош даври ибтидойи одамлар тасаввурлари ва эътиқодларида кескин ўзгаришлар даври ҳисобланади. Ана шу жараённинг Марказий Осиёнинг энг қадимги ранг-тасвирларидан саналган Кўҳитангдаги Зарауткамар ғорида битилган Зараутсой суратларида кўрсатиш мумкин.
|
37.
|
Дарбанд чегара истеҳкоми ва “ТЕМИР ДАРВОЗА” ёдгорлиги
|
Бойсун тумани
|
1-15 асрлар
|
ДАРБАНД ЧЕГАРА ИСТЕҲКОМИ ва “ТЕМИР ДАРВОЗА” Милоддан аввалги 2 аср ўталарида Бақтрия сиёсий иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда илмий ва шарқ маданиятининг муштарак ривожланиш жараёнини бошдан кечиради. Шу даврда кўплаб шаҳарлар, божхоналар, мудофаа истеҳкомлари бунёд этилган. Улар орасида Бойсун тумани ҳудудида жойлашган Дарбанд мудофаа истеҳкоми алоҳида ўрин эгаллайди. Қадимги манбаларнинг гувоҳлик беришларича Бойсун тоғининг Оққутол довонида жойлашган Дарбанд мудофаа истеҳкоми миллоддан аввалги 2 асрнинг 4-чорагида қурилган бўлиб, эрамизнинг 1-2 асрларида бутунлай қайта таъмирланган. Қадимшунос олимларнинг эътироф этишича Юнон-Бақтрия подшолиги даврида бунёд этилган бу иншоот деворининг узунлиги 1,5 км.ни, баландлиги 5 м.ни, қалинлиги 6 м.ни ташкил этган. Икки томони баланд тоғлар билан ўралган Дарбанд истеҳкоми айни пайтда божхона вазифасини ҳам ўтаган. Илмий манъбаларнинг далолат беришларича Нақшабнинг Термиз, Хинд-Хитой томон йўл олган савдо карвонлари энг аввало мана шу ерда махсус кўрикдан ўтган. Қадимшунослар Дарбанд мудофаа истеҳкомини текшириш жараёнида унинг ички деворлари ҳам мавжуд эканлигини аниқлашган. Дарҳақиқат, мудофаа истеҳкомининг олд яъни ғарбий тарафи ҳарбий ва божхона иншоотларининг қонун қоидаларига мос равишда қурилган. Унинг йўнилган тошлар ва хом ғиштлардан тикланган деворлари эса, қадимий меъморчилик обидалари ҳақида тасаввуримизни кенгайтиради. Умуман олганда Дарбанд мудофаа истеҳкоми ўзбек давлатчилиги тарихининг ёрқин саҳифаларининг бирини ташкил этади.
Қадимги Бақтрия давлатининг шимолий чегараларини англатган мураккаб ҳарбий истеҳком. “Темир дарвоза” ҳақидаги дастлабки маълумотни чинлик саёҳ- коҳин Сюан Цзян (милодий 630 йил) ёзиб қолдирган. “Темир дарвоза” деб аталмиш бу йўл ўнг ва сўлда тоғлар билан чегараланган. Тоғлар эса ҳаддан ташқари баланддир. Йўл эса жуда тор, ҳар қайси томондан ҳайбатли, қорамтир рангдаги қоялар осилиб турибди. Бунда темир қопланган ва қўнғироқчалар осиб қўйилган икки табақали дарвоза ўрнатилган. Йўлни ёпиб турган айни шу дарвоза туфайли бу “Темир дарвоза” деб номланган.
Археологик тадқиқотларга кўра “Темир дарвоза” Дарбанд қишлоғидан 9-10 километр шимоли- ғарбда Соримос қоясидаги дарада, мудофаа истеҳкоми эса Оққўтол довонида жойлашган чегара деворига милоддан аввалги II аср оралиғида асос солинган. Асримизнинг бошларида, яъни Кушон салтанатининг йирик давлат сифатида шаклланган даврида бу истеҳком унинг шимолий чегараларини муҳофаза қилувчи иншоот сифатида тўлиқ қуриб битказилган. Милоднинг V-VIII асрларида бу истеҳком меъморий жиҳатдан деярли ўзгармасдан мавжуд бўлган.
|
38.
|
Туманқўрғон қалъаси
|
Бойсун
|
Мил.авв. 2 аср
|
Буюк Ипак йўлининг асосий манзилларидан бири сифатида довруғ таратган Туманқўрғон қалъасининг 3 томони чуқур жарлик билан туташиб, теварак атрофи мудофаа девори билан ўраб олинган. Қалъа Шарқ билан ғарбни боғловчи йирик савдо маркази сифатида муҳим аҳамият касб этган. Тарихий манбаларда Хоразм, Самарқанд, Кеш, Нақшабдан Чағониён, Хитой Ҳиндистон томонга йўл олган сайёҳлар, карвонларнинг мана шу масканга тўхтаб ҳордиқ чиқарганлари савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланганлари тилга олинади. Қадимшунос олимлар Туманқўрғон қалъаси изларини ўрганиш жараёнида унинг деворлари орасидан бадиий санъат намуналари, тахтда ўтирган маъбуда, мусиқа асбоби чалаётган аёл хайкалчалари, безакли сопол идишлари, шунингдек ҳалқасимон билакузуклар, қўнғироқчалар, жез узуклар топишган.Улар орасида хорижий юртлардан келтирилган тақинчоқларнинг борлиги масалан, Миср пистасидан тайёрланган ҳаво ранг мунчоқларнинг мавжудлиги, ўз вақтида қалъанинг ҳалқаро обрў эътибори анча баланд бўлганлигидан дарак беради. Туманқўрғон қалъласи ота-боболаримизнинг онги, тушунчаси, тафаккури турмуш тарзи, юксак тасвирий санъат ҳақида тасаввур берувчи манбалардан бир сифатида қимматлидир. Ота-боболаримиз кўприклар, довонлар, баланд осма қувурлар, маҳабатла бинолар қатори элу юрт тинчлигини сақлашга хизмат қилувчи мудофаа истеҳкомлари ва божхоналар ҳам қурганлар.
|
39.
|
Қўрғонзол ёдгорлиги
|
Бойсун тумани
|
Мил.авв. 4 аср
|
ҚЎРҒОНЗОЛ – Бойсун тоғлари этагида жойлашган Қўрғонзол топилмалари биринчи бор 2003-2004 йилларда Л.Сверчков томонидан аниқланган ва қисман қазиб олинган. Қўрғон Бойсунсой ирмоғи бўлган Учкўл дарёси устидаги тоғ этагидаги тепаликда жойлашган. Қўрғонзол қалъасини мил.авв. 4 асрга, яъни Александр Македонский истилоси даврига қарашли қалъа ҳисобланади. Қўрғоннинг диаметри 30 метр бўлган ва доирасимон шаклда қурилган. Ички қисми ҳамда шимолий ва шарқий қисмларида доира шаклидаги 6 та буржи бор. Қўрғон 20 метрдан баландроқда тик тоғ бағрида жойлашган бўлгани сабабли, унинг жанубий ва ғарбий қисмларида буржлар қурилишига ҳожат бўлмаган. Қўрғон ташқи деворининг қалинлиги 3 метр бўлиб, у иншоотнинг бошқа қисмлари қаторида пахса девордан иборат бўлган. Буржлардаги ўқсимон шаклда юқорига қаратиб ишланган туйнуклар хоналарни шабадалаш ёки ёритиш учун қолдирилган бўлиб, кейинчалик қисман ғишт билан ўраб чиқилган. Қўрғоннинг ягона дарвозаси икки тарафдан миноралар билан ўраб олинган бўлиб, шимолий деворда жойлашган. Унинг ортида жойлашган манзилгоҳ замонавий қишлоқ хўжалиги ишлари олиб борилганлиги натижасида бутунлай бузилиб кетган.
Қўрғоннинг ички қисмида, дарвозанинг ўнг ва чап томонларидахўжалик ва яшаш хоналари бўлиб, улар ташқи ҳимоч деворига тақаб қурилган. Дарвозанинг ғарбий қисмида овқатланиш хонаси билан арка орқали бевосита уланган ошхона жойлашган бўлиб, шарқий қисмида қоровулхона ва ертўла шаклидаги омборхона бўлган. Дарвоза қаршисидаги жанубий девор бўйлаб яна уч омборхона мавжуд бўлиб, уларнинг бирида ерга кўмилган одам бўйи баробар хумлар жойлашган.
Қўрғон ички қисмини очиқ ҳовли эгаллаган бўлиб, унинг поли бутунлай гипс қатлами билан қопланган, марказида эса ҳовуз жойлашган бўлиб, ҳовуздан ариқ ётқизилган. У ташқи девор олдидаги сув чиқиб кетиши учун махсус қолдирилган тешиккача тортилган. Ҳовуз ёмғир сувлари билан ва қўлда сув ташиш йўли билан тўлдирилган. Сув бир неча километр шимолроқда жойлашган ирмоқдан дарвозадан ўтадиган канал орқали ҳам келиб тушган. Бу каналдан дарвозанинг ғарбтомонида жойлашган махсус чўмилиш хонасининг полига ўрнатилган сопол ванна учун ҳам сув олиш мумкин бўлган. Ўрта Осиё учун ноёб бўлган ушбу ванна Термиз археология музейида сақланади.
|
40.
|
Узундара истеҳкоми
|
Бойсун тумани
|
Мил.авв. 3-1 асрлар
|
УЗУНДАРА ИСТЕҲКОМИ - бу истеҳком “Темир дарвоза” дан 10 километр жануби-ғарбда Кўҳитанг тоғларидаги Узундарада бунёд этилган. Узундара қалъаси Бойсун тумани шимоли-ғарбидаги сувсиз тоғ чўққисида жойлашган ёдгорлик бўлиб, у Бақтрия ва Сўғд чегарасида шимолий ҳудуддаги мудофаани таъминлаган муҳим стратегик объект ҳисобланади. Узундара истеҳкоми ҳақида дастлабки маълумот Э.В.Ртвеладзе томонидан келтирилган. Ёдгорликда илк қазишма ишларини Ш.А.Раҳмонов амалга оширган. Кейинчалик Н.Двуреченская тадқиқотларни давом эттирган.
Узундара қалъаси 1700 кв.м. майдонни эгаллаган бўлиб, қалъа тўлиқ очиб ўрганилган. Қалъа мудофаа деворлари қалинлиги 9 метрни ташкил этади. Таркибига мураккаб тўғри тўртбурчак шаклдаги буржлар каби мустаҳкам фортификация иншоотлари киради. Бу истеҳком бир неча бир-бири билан боғлиқ деворлар ва қояларда жойлашган кузатув буржларидан таркиб топгпн.
Узундара ёдгорлигидан топилган юнон тангалари коллекцияси токи ҳозирга қадар Ўрта Осиё ҳудудида қўлга киритилган юнон тангалари коллекциясидан ошганлиги ва улар орасида кичик ҳажмдаги Сотер Мегас кумуш тангаларининг учраши оламшумул вокеа бўлган. Шунингдек, антик давр сопол буюмлар, турли даврларга оид найза учлари ва симоб пластиналар топилган.
|
41.
|
Хўжамайхона зиёратгоҳи
|
Бойсун тумани
|
-
|
ХЎЖАМАЙХОНА Дарбанд йўлидаги булоқ. Булоқдан секундига 3 куб сув отилиб чиқади. Булоқ сувлари тиниқ ва қишин-ёзин муздек. Булоқда балиқлар мавжуд бўлиб, уни ҳеч ким овламайди ва балиқларнинг энг катталари 1 метргача бўлади. Ғорнинг чуқурлиги ўрганилмаган, сабаби суви муздек ва ғорнинг туби борган сари торайиб борган.
|
42.
|
Хунармандлар маркази
|
Бойсун
Тумани
|
|
БОЙСУН АМАЛИЙ САНЪАТ МИЛЛИЙ МАРКАЗИ – музей, устахона ва дўконлардан иборат. Сайёҳларни жалб қилиш салоҳиятига эга объек. Сайёҳлар уста-ҳунармандларнинг қўл меҳнати билан тайёрланган анъанавий маҳсулотларни сотиб олиш ва тайёрланиш жараёнини куриш учун ташриф буюришади. Марказда 16 киши фаолият юритади. Бу ерда ипларни тайёрлаш, бўяш, тўқиш ва маҳсулотларни тайёрлаш жараёнини тўлиқ кузатиш мумкин. Шунингдек, марказ ўз музейига ҳам эга. Марказ ЮНЕСКО ҳимоясига олинган.
|
43.
|
Сайроб чинори
|
Бойсун тумани
|
1000 йил
|
САЙРОБ ЧИНОРИ - умр боқий дарахт дея эъзозланиб келинаётган «Чинор бобо» минг ёшга тўлган. Воҳанинг Сайроб қишлоғидаги ана шундай икки туп кўҳна чинор танасидаги каттакон ковакдан илгари аскарлар қароргоҳи, 1920 йилда қишлоқ кенгаши идораси, 1932-1934 йилларда кутубхона, 1936 йилда қишлоқ савдо дўкони, мактаб, чойхона, сартарошхона сифатида фойдаланилган. Ҳозир эса унинг ичида мўъжазгина музей ташкил этилган.
Чинор табиий ёдгорлик сифатида муҳофазага олинган. Яна бир эътиборли жиҳати, мазкур чинорлар остида асрлар давомида жилоланиб оқиб турган булоқ ва ундаги қоратусли балиқларни бошқа жойда учратмайсиз. Булоқ суви оқиб чиқадиган туйнуклар бўлса-да, юзлаб балиқларнинг бирортаси бу ерни тарк этмаган. Бойсунликлар ушбу азим чинорлар остида улуғ шоир ва давлат арбоби Бобур тин олиб ўтганини фахрланиб гапиришади.
· Чинор ёши 950 йилга яқин,
· баландлиги-26 м.,
· шох-шаббалари диаметри-21 м.,
· танасининг баландлиги бўйича параметри-9,7 м.,
· танасининг илдизи бўйича параметри-16,5 м.,
· ковагининг ер сатҳи-3,5 м.,
· ковагининг баландлиги бўйича параметри-7 м.,
· ковагининг оғзи учбурчак шаклда, ковагининг баландлиги-12,5 м., умум.бал.-1,85 м
|
44.
|
Омонхона зиёратгоҳи
|
Бойсун тумани
|
-
|
ОМОНХОНА Cурхондарё воҳасининг Бойсун тумани марказидан шарққа томонда катта автомобил йўли четидаги кўрсатгич сизни Омонхона манзилгоҳи томон олиб боради. Шу ерлик кексаларнинг айтишларича, одамлар Омонхонада 700 йилдан буён яшаб келмоқда. Қишлоқда жойлашган кўҳна қабристон, ундаги қабртош битиклари ҳам шундан далолат бериб туради. “Омонхона” аслида бу атаманинг замирида ҳам қишлоқ мўъжизаларига, улар ҳақидаги ривоят ва афсоналарга мос маъно мужассамлашган. “Омон” – соғ, саломат, хавфсиз, тинч, осойишта мазмунларини англатса, “хона”-жой, ўрин, манзил, макон деганидир. Демак, “Омонхона” сўзи осойишталик ҳукм сурадиган, соғ-саломат бўлиб умр кечириладиган, тинч бир маскан маъносига эга. Катта йўлдан бурилгач адирликлар оралаб 15 километрлар юрсангиз қишлоқ марказига етиб борасиз.
Ҳақиқатнамо ривоятлар
—Омонхонада яшаган Султон Валий ва Назармамат халифа сойлик оралаб юриб, шу яқин атрофдаги Ғуттакамар тарафга йўл оладилар. Улар анча юриб мана шу тошга яқинлашганларида ортларидан бир тўда ёв бостириб келаётганини сезишади. Ёвни кўрган кароматли инсон Султон Валий: “Халифам, туяни тошга тортинг, ёв босди!”, дебди. Назармамат халифа ҳам иккиланмасдан баландлиги етти-саккиз газ келадиган улкан харсангтошнинг устига чиқиб туянинг жиловидан торта бошлабди. Ёв яқин келганда эса туя аллақачон тош утига чиқиб, оғзидан кўпик сачратиб пишқираётганди. Буни кўрган ёвбоши саросима ичида: “Қайтинглар, бу томон омон қолаверсин!”, дея шерикларини ортга қайтарибди. Улар юрак ҳовучлаб, орқаларига қарамасдан қочибдилар. Шу-шу бу манзилгоҳ-Омонхона, улкан харсангтош эса “Туя чўккан тош” номини олган экан.
Узоқ йиллик тарихга эга Омонхона қуюқ арчазорлар билан қопланган. Ушбу манзил географик муҳити, гўзал манзараси, баҳаволиги билан инсон руҳиятига ўзгача таъсир этади. Омонхона булоқ суви таркибида кремний кислотаси, темир, алюминий ва бошқа кўплаб микро элементлар мавжудлиги аниқланган. Мутахассисларнинг фикрича, бундай витамин ваминералларга бой булоқ суви инсон танасини, айниқса, жигар, ўт пуфаги йўлларини даволаш хусусиятига эга. Айниқса, тананинг ички органларини ювишда қўлланиладиган замонавий гемодез суюқлиги билан солиштирилса, фойдали ва зарарсизлигига кўра Омонхона булоқ суви бир неча марта ундан устун туради.
Бу ерда Омонхона ғори ҳам мавжуд бўлиб, унинг баландлиги 3,5 метр, умумий майдони эса 60 квадрат метрни ташкил этади. Бу ғорда ғаройиб ҳодисани кузатиш мумкин . Яъни саратоннинг чилласида ғор ичидаги ҳарорат 5-6 даража совуқ, қишда эса 20-22 даража илиқ бўлиб тураркан.
Бойсунликлар орасида Омонхона тарихи ҳақида турли ривоятлар юради. Айтишларича, Соҳибқирон Амир Темурнинг лашкари шу водийга келганда ҳолдан тойиб қолади. Бунинг устига аскарлар бирин-кетин касалликка чалинади. Сўнгра улар Омонхона сувидан ичиб, ана шу ғор салқинида тин олиб, яна асл ҳолига келган. Ривоятдан шундай хулосага келишимиз мумкинки, ушбу манзил қадимдан элу халқнингсиҳат-саломатлигини таъминлашга хизмат қилган.
Омонхона қишлоғида виқорли замонавий иншоот бўй кўртарган. 100 ўринли ушбу Омонхона банниологик даволаш маскани биносининг бир қисми 2012 йилда қурилган.
— Муасасада даволанувчилар, асосан Омонхона булоғининг маъданли суви муолажаларидан кўпроқ фойдаланадилар. Шифобахш сувни истеъмол қилишади, булоқ суви ванналарини қабул қиладилар. Шунингдек, сиҳатгоҳимизда қўшимча равишда электротерапия, массаж, фитотерапия, диагностика, УЗИ каби ўнлаб хизматларни йўлга қўйилган. Бир йилда 1400 нафарга яқин юртдошларимиз Омонхона банниологик даволаш масканига ташриф буюради.
|
45.
|
Хўжа ғур-ғур ота (тескари эверест ер юзидаги энг чуқур ғор )
|
Бойсун тумани
|
-
|
ХЎЖА ҒУРҒУР ОТА - Ўзбекистоннинг “ер ости Жомолунгмаси” ёхуд дунёда энг чуқур ғори номига даъвогар.
- сатрлар муаллифи 1988 йили журналистика сўқмоқларида Россиянинг Свердловск (Ҳозирги Екатеринбург) шаҳридан келган бир гуруҳ ёш спелеолог-ғоршуносларни учратганди. Улар Бойсун тоғларида собиқ Иттифоқ ҳудудида энг баланд бўлган, бир неча километрга чўзилувчи ва бир-бири билан туташувчи ғорлар силсиласини тадқиқ қилгандилар. Уларнинг мақсади энг чуқур ва энг узун ғорларни топиш эди. Келгусида, эҳтимол яқин йиллар ичида ўзимизнинг ёш ғоршунос, археолог ва санъатшунослар олимлар Бойсун ва Кўҳитанг тоғларидаги ғаройиб ғорларни Зараутдан қолишмайдиган, балки ундан-да қадимийроқ бўлган ибтидоий санъат асарларини топиш мақсадида тадқиқ қилишар, нафақат ўтмиши, балки келажаги ҳам буюк бўлган она диёримиз—Ўзбекистоннинг оламаро шуҳратига шуҳрат қўшишар!” Мазкур иқтибос ўн беш йил муқаддам (2003) дунё юзини кўрган “Зараутсой тилсимлари” китобидан келтирилдики, бу билан баён этилмиш мулоҳазалар маълум маъно-даражада ўз исботини эндиликда топаётгани таъкидланади. Бунга ишонч ҳосил қилмоқчи бўлган киши жорий 2017 йилнинг феврал ойида интернет тармоғи бўйлаб халқаро National Geographic сайтида эълон қилинган бир мақолага кўз ташласа кифоя. Марк Синотт қаламига мансуб материал “Ўзбекистондаги “ер ости Эверести”—дунёдаги энг чуқур ғор номига бош даъвогар” деб аталади. Германиялик журналист Ўзбекистоннинг Бойсун тоғларида жойлашган, дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири ҳисобланувчи Dark Star--Қоронғи юлдуз (Бойсун аҳли уни азалдан Хўжа Ғурғур ота деб атайди) ғорига тажрибали спелеолог Лариса Позднякова билан биргаликда яқинда тушиб чиққан. Кейинги ўн йилликда бу маскан бутун дунё спелеологларини ўзига жалб қилди, -- деб ёзади хорижий журналист.-- Бу улкан тизим шуниси билан ҳам жалб қиладики, альпинистлар Ер юзидаги энг баланд тоғ чўққиси Эверестда эканини яхши билишади, лекин тубсиз ғорлар у қадар яхши ўрганилмаган. Ер остида нима яширин эканидан кўра, Марс ҳақида кўпроқ нарса биламиз. Бугунги кунда Грузиядаги Крубер ғори энг чуқур ғор ҳисобланади -- 7,208 фут. Бироқ Dark Star ундан бу номни тортиб олишга даъвогар бош номзоддир. Таркибига Россия, Италия ва Исроил спелеологлари кирган 31 кишилик халқаро экспедиция жамоаси ўз техник имкониятларидан келиб чиқиб ислоҳ қилган "ер ости Эверести"нинг чуқурлиги бир километрни ташкил қилади. Тадқиқотчилар ғорнинг туби 2,650 метрдан иборатлигини айтишган. Бу эса Грузиядаги Крубердан 500 метрга чуқурроқ деганидир. Кўпчилик экспедициялар қатори бу сафаргиси ҳам арқонлар етишмаслиги натижасида тугалланган, боз устига бу ғордаги тадқиқотлар бундан-да кенг техник жиҳозлар ва имкониятларни талаб қилар эди. Маълумотларга кўра, ғор 1984 йилда россиялик тадқиқотчилар томонидан топилган, бироқ унга келиб, тизимни ўрганишда британияликлар биринчи бўлишди -- улар 1990 йилда уни тадқиқ қилиб, 70-йилларнинг илмий-фантастик фильми бўлган Dark Star (Қоронғи юлдуз) номини беришган. Ғорга кириш осон бўлмаган. Буни тушуниш учун, аввало, денгиз сатҳидан 3700 метр баландликдаги тоғни тасаввур қилайлик. Бойсунтов тизмасининг Хўжа Ғурғур ота тоғи 300 метрлик тик деворга эгадир. Ана шу тик деворнинг қарийб ўртасига, яъни 160 метр баландликка чиқмоқ лозим эди. Халқаро “Бойсун--90” рус-инглиз спелеоэкспедицияси таркибида ишлаётган “Аспекс--90” инглиз гуруҳи тадқиқотчилари ана шу тик қоя ўртасига чиқиб бориш учун--кўп эмас, оз эмас--уч кунлик вақтларини сарф этдилар. Ғор деворлари катта муз кристаллари билан қопланган бўлган, кўплаб музлаган кўллар учрайди, ҳаво ҳарорати доимо икки-беш даража совуқликда туради. Улар ғор ичи бўйлаб икки километр юришгач катта қудуққа дуч келганлар, аммо қудуққа тушишда асқатадиган асбоб-ускуналар етарли эмасди... Келгуси йили эса... юқорида эслатиб ўтганимиз кўплаб кўллардаги юза музлар эрувчанлиги сабаб тадқиқот ишларини давом эттиришга имкон бўлмайди. ...Бу орада қарийб ўн йил ўтиб кетади... 2011 йилнинг августи. Хўжа Ғурғур отанинг тик девори пойига Россия-Италия экспедицияси қўр ташлайди. Мазкур экспедиция 25 метрлик янги қудуқни “забт” этади. Қудуқ тубидан ёнбошда йўлак бор эди, гарчи унинг давоми берк бўлиб чиққан эса-да, йўлак адоғида юқорига ўрлаб кетган бўшлиқ топилади. Ўн метрлик бўшлиқнинг юқорисида ғаройиб кўринишли каттагина тим, яъни галереяга чиқиб оладилар. Галерея текшириб кўрилади ва унинг бошқа ғорлар тизимига уланиб кетгани маълум бўлади—ер қаъри бўйлаб янада янги--бундан-да йирикроқ галереялар сари йўл очилган эди. Аммо, ер ости зимистонини ёритган тадқиқотчилар кўз ўнгиларида намоён бўлган янги-янги ғор шохобчаларини ўрганишга киришмасдан изларига қайтадилар, чунки экспедиция муддати тугаганди. Келгуси 2012 йили Хўжа Ғурғур отада сўнгги йилларнинг энг кенг миқёсли экспедицияси амалга оширилади: унинг ишида дунёнинг беш мамлакати ҳамда Россиянинг бир неча шаҳридан келган 29 киши иштирок этади. Олдингилар йўлини давом эттирган спелеолог-ғоршунослар кейинги давр амалиётида неча бор синовдан ўтган тажрибани қўллаб 240 метр чуқурликда аниқланган кўплаб ёнбош йўлакчалардан бири -- қудуқли шохобчани диққат-эътибор марказига олганлар. Ҳақиқатан ҳам бу усул уларга 450 метр чуқурликка қадар тушиб бориш имконини беради. Соҳа тилида меандр деб аталадиган эгри-бугри кетган ғор ён-атрофини текшириш пайти яна янги ўтиш йўлаклари пайдо бўлади. Вазият тақозо этгани учун ана шу жойда таваккалчи ва жасур йигитлардан танлаб олиниб штурм ғуруҳи ташкил этилади ва бунинг натижасида 600 метрлик мўлжал эгалланади. Аммо, штурм гуруҳи ҳам навбатдаги қудуқ олдида тўхтаб қолишга маҳкум эди: чунки, ҳар сафар бўлганидек қудуққа кириш ва у орқали ер қаъри саёҳатини янада давом эттиришга фурсат қолмаганди, арқонлар ҳам тугаб бўлганди. Хуллас, тадқиқотлар 2013 йилда давом этади. Россия(Урал) ва Италия спелеологлари 850 метргача тушиб борганлар. Аммо, қарангки, уларнинг ўтиш йўлини эса эндиги сафар сифон (ер остидаги сув тўла жой) тўсди ва табиий бу ердан ўтиб бўлмади. Лекин галдаги уринишнинг арзигулик натижаси бор эди-- чунончи, мазкур экспедиция ҳисоботида “Dark Star ғор тизими чуқурлик ва узунлик бўйича Ўзбекистонда олдинги ўринлардан бирини (Сурхонтовнинг Чўли Баир массивида жойлашган Бойбулоқ (1415 метр) ва қўшни Фестивальная-Ледопадная (850 метр) ғорларидан кейинги ўринни) эгаллади ва назарий жиҳатдан олганда чуқурлик бўйича жаҳоний рекорд ўрнатиш учун потенциал имконияти юзага келди. Аммо, буни бўлғуси экспедициялар кўрсатади” дейилади. Екатеринбург (илгариги Свердловск) спелеология клуби 2016 йилда Бойсун тоғларига навбатдаги сафар уюштирди. Экспедиция таркибида Россия, Украина ва Италия мутахассислари, жами 26 киши ишлади. Улар Хўжа Ғурғур ота, Чўли Баир ва Бойбулоқ тадқиқини давом эттириб, ёнбош кетган ғорлардан олтитасини тўла ўрганишди, тўрт километрдан ошадиган йўлаклар очишди ва ҳоказо... Бойбулоқ ҳақида батафсил. 1985 йили эди. Хўжа Ғурғур ота массивида ишлаётган ураллик ғоршунослар Сурхонтов тизмасини ҳам текширишга қарор қилдилар. Бу ердаги Қўрғонча қишлоғи аҳолиси уларга 1971 йилда бир киши кириб кетган ва қайтиб чиқмаган тоғдаги бир ғор ҳақида гапириб беришди. Ичидан мўлгина сув чиқиб тургани учунми ғорни Бойбулоқ деб аташарди. Бу хабар спелеологларни қизиқтирди ва улар ғорга кириб, унинг ичидаги ўттиз метрлик қудуқ тубидан одам суякларини топишди. Орадан икки йил ўтиб, яъни 1987 йилдагина суяклар чиқариб олинди ва Деҳиболо қишлоғидаги унинг хонадонига берилди. Бойбулоқнинг биринчи тадқиқотчисини Мустафоқул дер эдилар.У ер қаъридан келаётган сувнинг чиқиш жойини аниқ билиш мақсадида бир неча бор ғорга кириб чиққан, аммо охирги маротабада унинг керосин лампаси ногаҳон ўчиб қолган эди. Ғор ичини яхши биладиган Мустафо чироғи ўчганидан кейин ташқарига чиқаяпман деб ҳали ўзи юриб кўрмаган қуйи йўлакларга тушиб қолади. З имистон узра пайпаслаб силжир экан, чуқурлиги беш қаватли томга тўғри келадиган қудуқ уни ютиб юборади. Мустафонинг эски керосин лампаси ҳозир ҳам ўша топилган жойида туради. Ер ости ғорлари харитасида эндиликда жасур тадқиқотчи Мустафо номи билан аталадиган ғор ҳам бор... 1986 йили иккинчи экспедиция ташкил этилиб, иккинчи қудуқ охирига қадар ўрганиб чиқилди. 1987 йилнинг октябрида, 1988 йилнинг августида экспедициялар давом эттирилди ва 900 метрлик маррага чиқилди. 1989 йили эса тадқиқот ишлари италиялик спелеологлар билан биргаликда давом эттирилди ва 1158 метрлик қуйи нуқта забт этилди. Кейинги йили эса сайёрамизнинг турли нуқталарида ер остида ишлаш бўйича улкан тажриба орттирган Англия мутахассислари ҳамкорликка келадилар ва улар биргаликда 1991 йилга келиб Бойбулоқнинг жаҳонда чуқурлик бўйича тўртинчи ўринни эгаллашини таъминлайдилар. Кейинги изланишлар натижасида Бойбулоқ Марказий Осиёнинг энг чуқур ғори деб тан олинди.
Аммо, бизнинг мана шу фараҳли кунларда эса... бетакрор, гўзал юртимиз табиатининг фавқулодда нодир ғаройиб ҳодисаси--Бойсун тоғларининг ер ости салтанати бугун жаҳон ОАВ, хусусан интернет саҳифаларида “Тескари Эверест: дунёнинг энг чуқур ғори Ўзбекистонда жойлашган. Ўзбекистоннинг олис тоғ тизмасида дунёда энг чуқур ғорни топиш мумкин”,-- деган сенсация-шов-шув билан ифода топиб турибди.
|
46.
|
Жарқўрғон минораси
|
Жарқўрғон тумани
|
12 аср
|
ЖАРҚЎРFОН МИНОРАСИ - Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Минор қишлоғида жойлашган меъморий ёдгорлик (1108-09). Хуросон меъморлик мактаби анъаналари асосида барпо этилган. Ёнида бир вақтлар пишиқ ғиштдан қурилган Жоме масжид бўлган (caқлaнмaraн). Миноранинг тепаси 16 та кунгурали устунлар шаклида ишланган бўлиб, унинг асосига тушган сари кунгуралар гўёки, ёй сингари ёйилиб кетаётгандек туюлади. Миноранинг кунгуралари куфий услубда битилган ҳошиялар билан боғланиб, ўзига хос маҳобат касб этади. Жарқўрғон минорасининг асоси 8 қиррали курсига ўрнатилган. Ҳар бир қирранинг марказида равоқли таҳмонлар ишланган. Ана шундай тахмонлардан бирида жойлашган эшик орқали миноранинг ички қисмидаги айланма зинага чиқилади. Барча миноралар сингари Жарқўрғон минораси ҳам гумбазсимон муаззимхона билан якунланади. Унинг дастлабки баландлиги 54 метрни ташкил қилган, аммо миноранинг тепаси сақланмаган. Н.Н.Каразин расмида масжид ва минора харобаси акс эттирилган (1879 й.). Миноранинг ҳозирги баландлиги 21,6 м., асоси (диаметри- 5,4 м)нинг китобасида меъмор номи Али ибн Муҳаммад Сарахсий ва қурилган санаси ёзилган (В.А.Шишкин томонидан ўқилган). Жарқўрғон минораси таъмирланган, давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Жарқўрғон минораси ўзининг шакли шамойили билан биз европаликларга катта таассурот қолдирди, деб ёзади француз қадимшунос олими Пол Лиферд. Жарқўрғон минораси арча япроқларини эслатувчи нафис нақшлар билан кўркамдир. Дарҳақиқат, минор қишлоғи ҳудудида жойлашган Жарқўрғон минораси ўзининг бетакрор нақшлари гўзаллиги, нафислиги, тиниқлилиги ва саловати билан кўрган кишини лол қолдиради.
|
47.
|
Қизилтепа ёдгорлиги
|
Шўрчи тумани
|
Мил.авв. 9-4 асрлар
|
ҚИЗИЛТЕПА - Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳудудида, Қизилсув дарёсининг ўнг соҳилида. Г.А.Пугаченкова раҳбарлигидаги Ўзбекистон санъатшунослик экспедицияси ходимлари томонидан ўрганилган (1971 й.). Қизилтепа режаси тўртбурчак шаклида (420х360 м) бўлиб, майдои 16 га. Қизилтепа жанануби-шарқий ва жануби-ғарбий томондан пойдевори 10 м қалинликда, (пахса ва хомғиштдан) асоси доира шаклида бўлган текис миноралари бор қалин девор билан ўралган. Девор ва минораларда ўқ отиш шинаклари бор. Девор атрофига хандақ қазилган. Тадқиқотлар Қизилтепада ҳаёт 3 асосий даврга бўлинганини кўрсатади. Қизилтепа -1 (мил.авв. 9-7 асрлар); Қизилтепа -2 (мил.авв. 7-5 асрлар); Қизилтепа -3 (мил.авв. 5-4 асрлар). Қизилтепа -2 даврида ҳаёт бирмунча ривожланган. Қалъа қўрғонида пахса вахом ғиштдан қатор ҳашаматли иморатлар қурилган.
Қизилтепа илк шаҳар давлатлардан бири бўлиб, мил. ав. 4 асрда Александр Македонский қўшинларининг юриши вақтида бутунлай вайрон қилинган.
|
48.
|
Далварзинтепа ёдгорлиги
|
Шўрчи тумани
|
Мил.авв.1-милодий 3 асрлар
|
ДАЛВАРЗИНТЕПА – қадимги шaҳар харобаси. Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани маркази - Шўрчи шаҳридан 10 км шимоли-шарқда жойлашган. Майдони 47 га, Далварзинтепа 2 қисмдан: қудратли мудофаа девори (қалинлиги 10 м.гача) билан ўраб олинган шоҳ сарой қалъаси ва шаҳарнинг ўзидан иборат. Шаҳар ҳам мудофаанинг истеҳкомли тизимига эга бўлиб, бу ерда аслзодалар, ҳунармандлар, кулоллар, савдогарлар ва руҳонийлар истиқомат қилишган. Далварзинтепада 1962-67 йил дастлабки текширув ишлари олиб борилган.
Кушон подшолигининг дастлабки пойтахти Далварзинтепа ўрнида бўлган. Мил.авв. 2 аср охири 1 асрларда ҳозирги Далварзинтепа ўрнида кичик манзилгоҳ пайдо бўлган. Кушон подшоларидан Канишка даврида Далварзинтепа шаҳар сифатида шаклланган. Мил. ав. 1 аср охири - милод бошларида Шимолий Бақтрия ҳудудида Далварзинтепадан бошқа бунчалик йирик шаҳар манбаларда қайд этилмаган. Шаҳар ҳудудида уни бир қанча маҳаллаларга ажратган шоҳкўчалар, шунингдек, торкўчалар бўлган.
Мил. 3 аср охири – 4 аср бошларида Кушон подшолиги эфталийлар томонидан забт этилгандан кейин Далварзинтепа вайрон қилиниб ҳаёт фақат унинг бир қисмидагина (ҳозирги қалъа (ҳисор) шоҳ саройи ўрнида) сақланиб колган.
Кушон салтанатининг инқирози ва III — IV асрлар охирида Бақтрия жамияти ҳаётида бошланган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар жараёни ҳудуддаги шаҳарлар майдони қисқаришига олиб келди. Кўпгина шаҳарларда ҳаёт тўхтади. Бу жараён Жанубий Ўзбекистон ҳудудидаги Кушон шаҳарлари тарихида ҳам ўчмас из қолдирган. Шаҳарларнинг кўпчилиги таназзулга юз тутган ва умуман йўқ бўлиб кетган. Фақат айрим шаҳарлардагина ҳаёт давом этган, бироқ уларнинг аҳолиси кескин камайиб кетган. Бу жараёнлар Далварзинтепа, Зартепа ва Айритомдаги буддавий жамоалар фаолиятига интиҳо ясади. Термиз буддавий жамоаси ҳам оғир кунларни бошдан кечиради. Бора- бора Коратепа, Фаёзтепа ва Чингизтепадаги ибодатхона ва монастирлар ҳам таназзулга юз тутди. Вақт ўтиб, шаҳарда буддавийлик тарафдорларининг янги жойдаги фаолияти кенгайди. 630 йилда Термизда бўлган хитойлик сайёҳ, будда роҳиби Сюань Цзянь (600-664) шаҳарда минглаб роҳиблар яшайдиган ўндан ортиқ ибодатхона, кўплаб ступалар ва буюк Будда сиймолари борлигини қайд қилган. VII аср охирида араблар томонидан Тохаристон босиб олиниши натижасида буддавий ибодатхоналар бузиб ташланди, роҳибларнинг ҳужралари эса чиллахоналарга айлантирилди.
|
49.
|
Искандар кўприги
|
Қумқўрғон тумани
|
16 аср
|
ИСКАНДАР КЎПРИК - Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманлари чегарасидан ўтган Бандихонсойда ХVI асрга оид кўприк сақланиб қолган. Кўприк қурилган жойда сой 20 метр кенгликка ва 10 метр чуқурликка эга дара ҳосил қилган. Кўприк Термиз билан Чағониён ва Ҳисорни боғлаб турган муҳим карвон йўлида қурилган.
Кўприкни илмий ўрганилишини 1900 йилда рус ҳарбий зобити Б.Н.Кастальский бошлаб берган. У кўприкни ўлчаб фотосуратга олган ва бу иншоот қадимда акведук бўлган деган хулосага келган. Маълумки акведуклар жар ва шу кабиларнинг устидан олиб ўтиладиган осма нов ва ариқлардир.
1937 йилда кўприкни текширган Термиз археология комплекс экспедицияси ходими Д.Д. Букинич аксинча бу иншоотни виадук яъни сув ўтқазгич кўприк эканлигини ёзиб қолдирган. Унинг ёзишича баҳорги сел оқими туфайли карвон йўлида ҳаракат тўхтаб қолмаслиги учун ана шундай кўприклар қурилган.
Академик Э.В.Ртвеладзе ва З.А.Аршавскаялар 1974-1977 йилларда охирги марта кўприкда илмий тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Ушбу тадқиқотлардан маълум бўлишича қадимда кўприк учта вазифани бажарган. Яъни кўприк устида транспорт ўтадиган йўл ва унинг икки ёнбошида йўловчилар ўтадиган йўлакча ва сув ўтиши учун нов жойлашган.
- тадқиқ қилган олимларнинг барчаси ушбу иншоот ҳақида тарихий малумотлар сақланмаганлигини таъкидлашган. Атрофдаги оддий халқ эса бу жойни «Ғишт кўприк», «Тош кўприк», «Искандар кўприк», «Македон кўприк» деб атаб кетган. «Македон кўприк» нинг оммалашуви туфайли ҳатто кўприк яқинидаги қишлоқ ҳам Македон қишлоғи номини олган.
Александр Македонский бошчилигидаги юнонлар милоддан аввалги 328 йилда дастлаб ҳозирги Тожикистон ҳудудидан Амударёдан кечиб ўтган бўлса, кўприкдан унчалик узоқ бўлмаган Хўжа қишлоғи яқинидан Сурхандарёдан кечиб ўтган ва ҳозирги Бойсун тумани ҳудудида бир нечта қалъаларни қурдирган (М. Қўрғонзол, Поёнқўрғон ёдгорликлари).
Искандар кўприкнинг қурилган даври номаълум. Лекин Бандихонсой устида қурилган кўприк Александр Македонский замонидан ўн тўққиз аср ўтгач Бухоро хони шайбонийлардан бўлган Абдуллахон II даврида 1557-1598 йиллар орасида, отаси Искандар шарафига бунёд этилган. Маҳаллий авом аҳли Бандихонсой устида қурилган янги кўприкни Искандархон шарафига «Искандар кўприк» деб аташган. Орадан кўп йиллар ўтгандан сўнг, оддий халқ кўприкни қурдирган Абдуллахонни ҳам унинг отаси Искандархонни ҳам унитишган. Тарихда Искандар номи билан машҳур бўлган шахс ким? Албатта Искандар Зулқарнайн яъни Александр Македонский. Шундай қилиб ХVI асрда қурилган кўприк ҳам унинг ёнидаги қишлоқ ҳам машҳур юнон лашкарбошиси Александр Македонский номи билан «Македон» бўлиб кетган.
Абдуллахон даврида қайта қурилган кўприкнинг умумий узунлиги 70 м, ўтиш қисмининг эни - 5,75 м, баландлиги - 12,1 м, paвoқ қaноти-5,8 м, пишиқ ғиштдан қурилган. Усти 3 қисм (йўловчи, транспорт ва сув ўтиши учун нов)дан иборат. Paвоқ устунлари 1950 йилда ва сув ўтказиш учун нов 1927 йилда қайта таъмирланиб бетондан ишланади.
|
50.
|
Будрачтепа ёдгорлиги
|
Денов тумани
|
Мил.авв.1- милодий 15 асрлар
|
БУДРАЧТЕПА – қадимий шаҳар харобалари. Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган. Майдони салкам 120 га. Унга Заҳартепа, Оқмозортепа ва Дунётепа деб номланган тепаликлар киради. Будрачтепа ўрта асрларда Чағониён деб аталиб, подшо саройи, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлган. Будрачтепа Афросиёб деворий расмларидаги сўғдча ёзувларда “Чағониён” араб манбаларида “Сағoниён” деб аталган.
Илк бор 1960 йилда Будрачтепа ёдгорлиги аниқланган. 13 аср бошида шаҳар мўғул истилочилари томонидан вайрон қилиниб 15 аср бошларида эса шаҳристонда ҳаёт тамомила тўхтаган, Дунётепада ҳаёт қисман кечган, Оқмозортепа эса пишиқ ғиштлар билан тикланган қабристонга айлантирилган. Шаҳар ўрни рабоддан шарқда - Ғишли деган жойда пайдо бўлган, у ерда маданий қатлам 4-5 м ни ташкил қилади; 16 аср бошларида шайбонийлар томонидан шаҳар батамом вайрон қилинган. Чағониён пойтахти энди Будрачтепадан 10 кмча узоқликда жойлашган “Дех-и-нав” га, ҳозирги Деновга кўчган.
Чағониён шаҳри ҳақида араб-форс ёзма манбаларида анча маълумот берилган, лекин афсуски, улар етарли даражада батафсил эмас. Чағониён милоднинг X-XI асрларида Ўрта Осиёнинг энг йирик шаҳарларидан бири хисобланган, аҳолисининг сони ва бойлиги жиҳатидан Термиздан кейин турсада, бироқ майдони жиҳатидан ундан катта эди.
X асрда Чағониён Ўрта Осиёнинг тараққий этган маданий марказларидан бири бўлиб, муҳим сиёсий мавқейга эга эди. Унинг ҳукмдорлари Муҳтожийлар сулоласидан бўлган Абу Бакр Муҳаммад (Абу Али Чағоний) Сомонийлар давлатида жуда мухим ҳарбий ва маъмурий вазифаларни эгаллашган. Айниқса, Абу Али Чағоний ўзининг жангу жадал жасоратлари билан ном қозонган бўлиб, кўпгина араб ва форс тарихчилари унинг шаънига мақтовлар битган эдилар.
Маҳаллий аҳоли бу жойни Будрач шаҳри вайроналари деб аташади. Бу ном қадимда мазкур жойда ахоли будда динига сиғинганидан келиб чиққан бўлса ажаб эмас. Биз бу номнинг маъносини излаганимизда Маҳмуд Қошҳарийнинг “Девону луғатит-турк” асарида “Будрач” шахс исми эслатилганлиги эътиборимизни тортди. Асарда Будрач турк мусулмонларига қарши курашган будпаараст уйғурларнинг йўлбошчиси бўлганлиги қайд этилган. Будда роҳиби Сюан Цзяннинг ёзишича, VII аср бошларида Чағониён пойтахти айланаси 10 ли (5 километрга яқин) майдонни эгаллаган. Унда унча катта бўлмаган бешта сангарам (будда ибодатхонаси), кам сонли роҳиб бор экан.
Будрач-шаҳри харобасини ўрни Денов шаҳридан 6 км жанубда, Йўлдош Охунбобоев номли ширкат хўжалигида, Заҳартепа қишлоғи яқинидадир. У Қизилсув Сурҳондарёга қуйилиши жойидаги чап ва ўнг қирғоғи бўйлаб жойлашган. Шахристон ер юзаси нисбатан текислик, Сурхон дарёсига томон нишаброқ. Шаҳар ўрнининг умумий майдони 6 квадрат километр, балки ундан ҳам кўпроқдир, чунки Шаҳристон жуда ёмон сақланганидан унинг чегарасини аниқлаш ниҳоятда мушкул эди. Шаҳристоннинг катта қисми хайдалиб экинзорга айлантирилган, бир қисмида қишлоқ аҳолиси уйлар қурган.
Ўрта Осиёнинг кўпгина ўрта аср шаҳарлари каби, Чағониён-Будрач ҳам уч асосий қисмдан, арк (Қалъа), шаҳристон (шаҳарнинг аҳоли яшайдиган қисми) ва работ (шаҳар атрофи)дан иборат бўлган.
Шаҳристон-Кенг майдондаги шаҳристон 51 гектарни эгаллаган, унинг атрофи девор билан, шунингдек, чуқур ва кенг хандақ билан ўралган, шаҳарнинг чегарасини ана шу девор ва хандақ қолдиқларига қарабгина аниқлаш мумкин бўлди. Будрач шаҳристонининг айрим қисмларида ҳунармандлар (кулоллар, темирчилар, шишадамгарлар, чилангарлар, заргарлар) маҳаллалари ўрин олган эди. Ўртароқда чиройли масжид бўлган ва бу масжид ҳақида ўрта аср араб жуғрофлари ёзиб қолдирганлар.
|
51.
|
Холчаён ёдгорлиги
|
Денов тумани
|
Мил.авв. 1 - мил. 3 асрлар
|
ХОЛЧАЁН - Юнон-Бақтрия ва кушонлар даври маданиятига оид ёдгорликлар мажмуаси. Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳудудида жойлашган. Бир неча тепалик (Хонақоҳтепа, Қорабоғтепа, Маслаҳаттепа каби бир неча қадимий харобалардан иборат. Ҳудудда истеҳком, канал, боғ, сарой, турли бинолар қолдиғи мавжуд. Ёдгорлик Санъатшунослик институтининг Г.А.Пугаченкова раҳбарлигидаги археология-санъат экспедицияси томонидан ўрганилган (1959-63). Хонақоҳтепадан мил. авв. 2-1 асларга оид ҳукмдор саройи қолдиғи топилган. Г.А.Пугаченкованинг тахминига кўра, сарой юечжи қабилаларидан бирининг жабғyси Герайга тегишли бўлган. Сарой ёғоч устунли айвон, меҳмонхона, подш тахти қуйилган хона, йўлак ва бошқа қисмлардан иборат ғиштдан ишланган. Деворлари бўялиб, нақш ва расмлар солинган. Сочи силлиқ таралган бақтриялик йигит, унинг яқинида яна бир бошқа этник гуруҳга мансуб йигит тасвирининг қолдиқлари топилган. Холчаён деворий суратларида узум ғyжyми, япроқлар, улар орасида осилиб турган қандайдир думалоқ мевалар, гуллар тасвири ўрин oлгaн.
Бинолар ҳайкаллар билан безатилган. Улар елимга табиий бўёқлар аралаштирилиб бўялган. Аёл ва эркакларнинг қиёфалари (совут кийган жангчилар, суҳбатлашаётган ҳукмдор, жанг лавҳаси) маҳорат билан ишланган. Холчаёндан жуда кўп археологик ашёлар – хум, тоғора, кўза, сопол идишлар, ханжар, қилич, тақинчоқлар, танга пуллар топилган. Унда ҳаёт милодий 3 аср бошигача давом этганлиги ҳақида Васудева 1 тангалари гувоҳлик беради.
|
52.
|
Саид оталиқ мадрасаси
|
Денов тумани
|
16 аср
|
САИД ОТAЛИҚ МАДРАСАСИ – 16 асрнинг энг катта мадрасаларидан бири бўлиб, Денов шаҳрида жойлашган меъморий ёдгорлик. Қуръон сураларига монанд 114 та ҳужрадан иборат қилиб қурилган икки қаватли иншоот.
17-аср географи Махмуд ибн Валининг ёзишича Денов ўша даврда катта шаҳар бўлганлиги унинг мустаҳкам қалъаси, жуда яхши бозори, катта мадраса ва хонақоҳи бўлганлигини ёзиб қолдирган. Маҳаллий аҳоли мадрасани бундан 200-300 йил аввал Саид Оталиқ номли инсон буюртмаси асосида бунёд этилганлигини айтишади. Баъзи хабарларга кўра мадраса Нақшбандия тариқатининг арбобларидан бири Хожа Алоуддин Атторга атаб у кишининг авлодлари томонидан 26 йил давомида қурилган. Қурилишда уста Аҳмад Мамат Бухорий раҳбарлик қилган. Айтишларича, Хожа Алоуддин Аттор зотлари Баҳоуддин Нақшбанднинг куёвлари бўлиб, у кишининг икки халифаларидан бири бўлган. Бу киши дафн қилинган қабрлари ҳозир «Шайх Аттори Валий» ёки «Остона бува» дейилади.
Мадраса қурилиши буюртмачиси Саид Оталиқ ҳам Алоуддин Аттор авлодидан бўлган. Меъморий тадқиқотларга кўра пойдеворининг чуқурлиги 5,5 метр. Мадраса шимолдан жанубга томон чўзилган, тўғри тўртбурчак тарҳли (46х64 м.), бурчакларига гулдасталар ишланган. Пештоғининг икки ён томонида икки қаватли уч равоқли пешайвони бор. Пештоқ орқали кираверишда миёнсарой (бир неча бўлимлардан иборат), унинг икки ёнида чортоқ тарҳли масжид ва дарсхона бор. Миёнсарой гумбази қалқонсимон қаносларга, масжид ва дарсхона гумбазлари тоқиларга таянган. Ҳовли (40х29,5 м) атрофида олди чуқур равоқли, икки қаватли ҳужралар жойлашган. Пастки қаватдаги ҳужралар ҳажми 4,75 х 2,75 м. ва юқорисидаги ҳужралар ҳажми 2,75х2,25 м., томи балхи гумбазли. Пештоғи ва ички хоналарида миёнсарой равоқларида ганчкори безаклар ва ички бўртма қобирғасимон, муқарнас нақшлар сақланган. Ҳужра деразаларига ганчдан панжаралар ишланган.
Мадраса сўзи – дараса – ўрганмоқ деган маънони англатади. Мадрасалар қуриш 9-13 асрларда тарқалган. Мадрасаларда миллий зиёлилар тайёрланган. Мадрасаларда диний билимлардан ташқари талабаларнинг қизиқиши ва муддарисларнинг мавжудлигига қараб астраномия, геометрия, тиббиёт, кимё, география, тарих, адабиёт, меъморчилик асослари, ҳаттотлик, мусиқа, ахлоқ ва нотиқлик илмлари ўқитилган. Шундай қилиб Саид Оталиқ мадрасаси ҳам сўнги ўрта асрлардаги илм масканларидан бири бўлган.
Мадраса 1956-60 ва 1972-73 йилларда илмий ўрганилиб, лойиҳа асосида таъмирланмоқда.
|
53.
|
Хожа Алоуддин Аттор мақбараси
|
Денов тумани
|
20 аср сўнги
|
ХОЖА АЛОУДДИН АТТОР - асл исми Муҳаммаб ибн Муҳаммаб Бухорий. Отаси хушбўйликлар тижорати билан шуғулланганлиги боис сулола “Аттор” лақабини олади. Хожа Алоуддин ўрта бўйли, буғдойранг, истарали, камтар, иқтидори ва фаросати баланд, суҳбати таъсирли, хулқи кўзал киши эди.
Отасининг вафотидан сўнг қолган бой меросини укалари Шахобиддин ва Муборакка тақсимлаб берди. Ўзи эса Бахоуддин Нақшбанд ҳузурига борди ва синовлардан муваффақиятли ўтди. Илм истагида заҳмат чекиб, юксак рутбаларга эришди.
Мадрасаларда қунт билан олган билими, фақирона ҳаёт тарзи, гўзал аҳлоқи билан устозининг назарига тушди. Хожа Нақшбанд уни фарзандидек яхши кўриб, ўзига куёв қилишни истади. Бир куни у зот Қасри орифондан чиқиб, Бухородаги мадрасага келди ва Алоуддиннинг хонасига кирди. Унинг эски бўйра устида дарс қилоётганини кўрди. Тўшак вазифасини ўтовчи бу бўйра, ёстиқ ўрнида ишлатиладиган ғишт, ёпинчиқ вазифасини бажарувчи ҳирқа ва тахорат обдастасидан бошқа нарсаси бўлмаган шогирдига ниятини билдирди. Кўп ўтмай ихчам ва файзли никоҳ маросими бўлиб ўтди. Янги оилада тўрт фарзанд – Хожа Ҳасан Аттор, Хожа Шаҳобиддин, Хожа Муборак ва Хожа Алоуддин исмли ўғлонлар дунёга келди. Уларнинг ҳар бири илм эгаллаб, юксак мақомларга эришди.
Алоуддин Аттор зоҳирий илмларни эгаллагач, Хожа Нақшбанд ҳузурида маънавий таълим – тарбия ва ботиний олам сирларини ўргана бошлади. Шогирди бадавлат оилада улғайгани сабаб, устоз уни бойликдан фахрланиш ва кўнгилдаги манманлик туйғусини батамом жиловлаш учун имтиҳондан ўтказди. Унга бир сават олмани олиб, укалари яшайдиган маҳаллада сотиб келишни буюрди. Вазифани бажарган Хожа Алоуддин Хожа Нақшбанддан янги яширин зикр вазифасини олди. Устози унинг маънавий камоли тарбияси билан машғул бўлди. Хожа Баҳовиддин Нақшбанд ҳали кучдан қолмаган бўлсада талаба ва муридларининг тарбиясини Хожа Алоуддинга топширди ва бу ҳақда: “Бизнинг юкимизни хийла енгиллатди. Унинг суҳбати ва гўзал тарбияси сабаб кўплаб шогирдларнинг ботин кўзлари очилди, ҳаққа яқинлик йўлида камолга эришди”, деб шогирдидан мамнунлигини эътироф этади.
Алоуддин Аттор Хожа Нақшбанддан маънавий омонатни олгач, тўғри йўлни топишда кўпчиликка ёрдамчи бўлди. Барокотли ва файзли суҳбатлари асносида кўп инсонлар маънавий ҳузурга эришиб, камол топди. Улар орасида Хожа Яъқуб Чархий ҳамда аллома Саййид Шариф Журжоний машҳурдир. Буюк олим Саййид Шариф Журжоний бундай дейди: “Мен Зайниддин Али кулол билан кўришгач, рофизийликдан қутулдим. Шайх Алоуддинни танигач, Аллоҳни танидим”. Ҳазрат Аттор маънавий юксаклик баробарида кучли таъсир этиш қобилиятига ҳам эга эди. Шу боис Аллоҳнинг изни билан кўп инсонларнинг ҳидоят топишига сабабчи бўлди. Шайх сўзларидан баъзилари: “Нафсни тарбия қилишдан мурод жисмоний боғланишлардан кечиб, руҳият ва ҳақиқат оламига йўналишдир. Банда истак ва орзуларини жиловлаб, Ҳақ йўлида тўсиқ бўладиган нарса ва ҳодисалардан узоқлашмоғи лозим. Қачон банда ўзини дунёга боғлаб турган нарсалардан исталган онда воз кеча билса демак, улар йўлига тўсиқ бўлолмайди. Агар воз кечолмай, кўнгли унга боғланиб турса, бу риштани узуш лозим бўлади. Устозимиз Шайх Нақшбанд бу мавзуда шу қадар эҳтиёткор эдики, агар янги либос кийса, “Бу энди фалончиники”, деб бир кишига ҳадя этар ва ундан омонат тарзида олиб киярди”.
Хожа Нақшбанд вафотидан етти йил ўтиб, Хожа Алоуддин муридлари билан у кишининг қабрини зиёрат қилишга боради ва қабр зиёрати ҳақида бундай дейди: “Олим ёки авлиёнинг қабрини зиёрат қилишдан мақсад Аллоҳга яқин бўлишдир. Яъни улуғлар руҳи шарифини ёд этиш орқали Яратганнинг ризолигини топиш. Кўринишдан халққа қилинган камтарлик ҳақиқатда Ҳаққа камтарлик қилишни англатмоғи керак. Инсонларга камтар бўлишдан мақсад ҳам Аллоҳнинг розилигини исташдир. Солиҳ зотларнинг қабрини зиёрат қилиш фойдалидир”.
Аллома ҳижрий 802 (мил. 1400) йили ражаб ойининг йигирманчи куни вафот этди. Қабри ҳозирги Денов шаҳрида. Қабрининг шимол тарафида мустақиллик йиллари аҳоли томонидан кичикроқ масжид қурилган.
|
54.
|
Калламозор ёдгорлиги
|
Денов тумани
|
19 аср
|
Денов шахрининг ғарбий қисми, қизилсув дарёси кун чиқар томонидаги “Калламинора” тепалигихам тарихий обида сифатида муҳум аҳамият касб этади. Обиданинг “Калламинора” деб атилишига Бухоро амири сиёсатидан норози бўлган исён кўтарган ва амир Насруллохон исёночиларни қиличдан ўтказиб қатил этиб ҳалок бўлганлар калласидан минора қургани сабаб бўлган дейилади манбаларда. Обида ўтган асрнинг 90-йилларига қадар давлат ва жамоатчилк эътиборидан четда қолиб шу атрофда яшовчи аҳоли томонидан бир қисми ўзлаштирилиб томорқаларга қўшиб юборилган.
Объект координати N (C) 38°16'10, E (В) 67°53'10, майдони 0,18 км.м
|
55.
|
Дендробоғи
|
Денов шаҳри
|
20 аср
|
ДЕНОВ ДЕНДРОБОҒИ – (юнонча dendron – дарахт) 20 аср ўрталарида ташкил топган. Умумий майдони 103 гектар. Субтропик ва эфир мойли буталар ўрмони билан қопланган давлат табиат ёдгорлиги ҳисобланади. Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва муҳофаза этиладиган ландшафтларни тиклаш учун мўлжалланган ҳудуд.
|
56.
|
Мавлоно Муҳаммад Зоҳид мақбараси
|
Олтинсой тумани
|
|
МАВЛОНО МУҲАММАД ЗОҲИД – Шайх, шоир ва аллома. Лақаблари Мавлоно Муҳаммад Зоҳид Вахшуворий Бадахший Порсо. Хожа Муҳаммад Зоҳид ўз замонасининг буюк олимларидан, шоир, ориф, зариф, ошиқ ва мақбули Аллоҳ бўлган, асрори илоҳийяга маҳрам бўлган бир зот эдилар. Фақр, тажарруд, тафрид, вараъ, тақво, зуҳд, суннатга мутобаат бобида тасавуфнинг улуғ мақомларига кўтарилган шахсдир. Силсиласида омонатни Хожа Убайдуллоҳ Ахрор хахратларидан олган ва манбаларда “Муҳаммад Зоҳид Вахшуворий Хожа Аҳрор Валийнинг иккинчи халифаси” дея тилга олинади. Вахшувор жой номи сифатида 15 асрда Хожа Муҳаммад Зоҳид Вахшуворий нисбасида учрайди. Айнан бу жойни эътибор қозониши икки улуғ шайх, аллома ва шоир номлари билан боғлик: бири - Мавлоно Муҳаммад Зоҳид, 15-16 асрларда яшаб ўтиб, Кичик Вахшуворда дафн этилган, иккинчиси – Сўфи Оллоёр, 17-18 асрларда яшаб, Катта Вахшиворда дафн этилган.
Мавлоно Муҳаммад Зоҳид Вахшуворий таваллуди тахминан 1460 йил. Вафоти ҳижрий 936 (милодий 1529-1530) йил. Қабри Олтинсой тумани Вахшувор қишлоғида. Бугунги кунда қабрлари обод қилинган, Сурхондарё вилоятининг муҳим зиёратгоҳларидан ҳисобланади.
|
57.
|
Хўжа Хасан Илғорий мақбараси
|
Олтинсой тумани
|
|
ХЎЖА ХАСАН ИЛҒОРИЙ – 582-630 йилларда яшаб ўтган пайғамбар сахобалардан бири. У Исломни тарғиб қилишда катта куч сарфлаган. Ислом илмининг билимдонларидан бири сифатида бир қанча жангларда Муҳаммад Пайғамбарларимизга ёрдам берган, ўта довюраклиги ва ботирлиги туфайли у жангларда жасорат кўрсатган. Хотираси кучли бўлиб, ҳар қандай маълумотни ёдида сақлаб қолган. Исломга оид рисолалар ҳам битган. Шунинг учун унга Хўжа Хасан ёнига Илғорий (тез илғовчи, англовчи, зийрак) деган таҳаллус берилган.
Ривоят қилишларича, хазрати Али Ибн Абу Толиб Ўрта Осиё халқларини забт этиш ва уни ислом динига киритиш учун қаттиқ жанглар олиб борган кезларда, орадан 1 йил ўтса ҳам Алидан дарак бўлмаган. Шунда пайғамбаримиз кўзларига ёш олиб, уни ўлик тириклигини ҳам билмадик деб сахобаларига гапирганлар. Шунда Хўжа Хасан Илғорий пайғамбаримизга таъзим қилиб, хазрати Алидан хабар олиб келиш учун йўлга чиқишга рухсат сўрайди. У Алини қидириб топиб, у билан бирга жанг қилади. Аммо у оғир яраланиб, ҳозирги зиёратгоҳда ётиб қолади. Қайтиб кетишга кўзи етмагач бир кабутарни ушлаб, унга нома битиб, Алининг тириклиги ҳақида маълумот беради. Пайғамбаримиз номани олиб: “Биз учун бегона юртларда ҳокинг қолди. Илоҳо зиёратгохга айлансин” деб дуо қиладилар. Ана шундан кейин бу манзил зиёратгоҳга айланади. Бу зиёратгоҳнинг асл номи Хўжа Хасан Илғорий бўлсада халқ хабар етказган кабутар номини ҳам қўшиб айтадиган бўлишган. Кейинчалик бу жой каптархона зиёратгоҳи деб аталиб кетган.
Бу ерда икки қабр бор бўлиб биринчиси Хўжа Хасан Илғорийга тегишли, унинг узунлиги 3-4 метр, эни 2 метр, баландлиги 1,5 метрни ташкил этади. Қабрнинг теппасида тоғ эчкиси ёки кийик шохи қўйилган. Икки шох ўртасида ўша қора тош жойлаштирилган. Қабр олдига кичкина эшикча бўлиб, остига тупроқ солинган. Зиёратчилар ўша тупроқдан олиб яраларига малҳам қиладилар.
Иккинчи қабр аввал Халифага тегишли бўлиб, биринчи қабрдек ўрнатилган. Ҳажм жиҳатдан биринчи қабрдан анча кичик. Зиёратчиларнинг айтишича, шу лой қуриб битгунча яра ҳам тузалиб кетади.
Зиёратгоҳ бошига 2 та тут дарахти бор. Иккиси ҳам икки томонга шохлаган. Кимки қўрққан бўлса ёки чилла тушган бўлса, мана шу тутни уч марта зиёрат қилиб уч марта орасини айланиб ўтиб, Қуръон оятларидан тиловат қилиб ўзига нажот изласа нажот топади. Бу тутларнинг экилганига ҳам 1100-1200 йил деб тахмин қилинади.
Зиёратгоҳ тупроғи асосан турли яралар, тери касалликлари, пес ва бошқа яраларга даводир. Чин ихлос қилиб, ҳар қандай ярага тупроқ лойларидан суртсалар у тузалмай қолмайди ва албатта шифо бўлади.
Кимда-ким сурункали яра, қўтир, сўгал, чипқон сизловуқ, тошма тери касаллиги билан оғриса чилла тушган бўлса, шу ерда даво топади.
Зиёратгоҳда илгари ноиб тайинланмаган, бу жойнинг биринчи ноиби Мелиқул Халифа бўлиб, у киши 1946-1966 йилларда ноиблик қилган. Иккинчи ноиб Хидир Худойбердиев (1966-1970 йиллар) бўлган. Ҳозирда учинчи ноиб Абдуқодир Мелиқулов ноиблик қилмоқда.
|
58.
|
Сўфи Оллоёр мақбараси
|
Олтинсой тумани
|
18 аср
|
СЎФИ ОЛЛЛОЁР тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир ҳисобланади. У 1644 йилда Каттақўрғоннинг Минглар қишлоғида туғилиб, 1724 йилда Олтинсой тумани Вахшивор қишлоғида вафот этган. Бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган, араб ва форс тилларини ўрганган. Бухоро хони Абдулазизхон томонидан бож маҳкамасида тўра этиб тайинланган. Дарвешона феъл, шоирона кўнгил соҳиби бўлган Сўфи Оллоёр бу лавозимдан тезда истефо бериб, ўз даврининг машҳур шайхи Наврўзга шогирд тушган, тариқад талабларини бажариб, шайхлик мартабасига кўтарилган, валиуллоҳ (каромат соҳиби) бўлиб етишган.
Туркий ва форсий тилларда ижод қилган Сўфи Оллоёр ижодининг асосий йўналиши ислом маърифатини кенг халқ орасида ёйиш ва тасавуфнинг инсоний камолот билан боғлиқ ғояларини тарғиб-ташвиқ қилишдан иборат. У “Маслак ул-муттақин” (“Тақвадорлар маслаги”), “Мурод ул-орифин” (“Орифлар муроди”), “Махсан ул-мутеъин” (“Итоаткорлар хазинаси”) асарларини форсий, “Сабот ул-ожизин” (“Ожизлар саботи”), “Фавз ун-нажот” (“Нажот тантанаси”) маснавийларини туркий тилда яратган.
Асарларида ислом аҳкомлари, тариқат талаблари, инсоний комиллик шартларини бирма-бир таърифлаб берган. Унинг диний-тасаввуфий руҳдаги панду ҳикматга йўғрилган асарлари нафақат Туркистон, балки Қашқар, Волга бўйи, Астрахан, Булғор, Оренбург ва бошқа минтақаларда яшовчи халқлар орасида ҳам кенг тарқалган. Сўфи Оллоёр асарлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган, уларга бағишлаб шарҳлар ёзилган, луғатлар тузилиб, у қўллаган тасаввуфий истилоҳ-тимсоллар кенг шарҳланган.
Сўфи Оллоёр 1713 йилда Вахшивор қишлоғида масжид қурдирган. Масжиднинг умумий тарҳи (14,0х16,2 м), хонақоҳ (11,1х9,7 м), икки томонлама айвон ҳамда қўшимча хоналардан иборат. Девори синчли пахсадан, томи тўсинли. Хонақоҳдаги меҳроб равоғи анча чуқур, равоққа бўртма чизиқлар қилинган. Айвондаги устун, хонақоҳдаги устун ўйма рангли нақшлар билан безатилган. Устун ва дераза панжаралари қайта таъмирланган. Масжид 1967 йилда санъатшунос олим Л.И.Ремпель томонидан ўрганилган. Унинг томонидан айвондаги устунлардан бирига битилган масжиднинг қачон қурилганлиги ҳақидаги сана топиб ўқилган. 1977 йил З.А.Аршавская томонидан ўрганилган.
|
59.
|
Хўжаипок зиёратгоҳи
|
Олтинсой тумани
|
|
- – Термиз-Денов туристик йўналишида жойлашган ҳам табобат ҳам зиёрат маскани ҳисобланади. Хўжаипок номи Абдураҳмон ибн Анд хазратларига берилган нисбат. Ушбу ғор Кенаги тоғ этакларида жойлашган. Ғорнинг узунлиги мутахассислар томонидан тўлиқ ўрганилмаган. Ғорнинг юза қисмидан қайнаб чиқадиган шифобахш булоқ суви 45 метрлан, кичик ер ости дарё сувидан оқиб чиқади. Ғордан секундига 200 литр сув оқиб чиқади. Сув таркиби Симашка номли илмий текшириш маркази лабораторияси томонидан текшириб кўрилганда натрий, калий, кальций, гидрокарбонат натрий, кремний кислотаси, азот, темир, алюминий ва бошқа микроэлементлардан иборатлиги аниқланган. Ғорнинг 1 литр суви таркибида 10-11 млгр. олтингугурт мавжуд бўлиб, тери, ошқозон-ичак, артрит, асаб касалликлари, акушер-гинекологик касалликларига даво. Ғор ичида табиий ванналар ҳам мавжуд. Ғордан келадиган сувни шифобахшлигини одамлар қадимдан билганлар ва ундан фойдаланганлар.
|
60.
|
Сангардак шаршараси
|
Сариосиё тумани
|
-
|
САНГАРДАК ШАРШАРАСИ – Термиз шаҳридан 205 км масофада Сариосиё туманида жойлашган. Шаршара сувлари тоғнинг 150 метр баланд қисмидан оқиб тушади ва унинг сув томчилари ерга урилиб, майда заррачалар ердан кўтарилиб ҳавода туман ҳосил қилади. Буни кўриб киши нафақат завқланади, балки томчилар оҳангидан ҳосил бўлган мусиқа кишини оҳанграбодек ўзига тортади. Дарё бўйларида ёввойи ўсимликлардан: анжир, узим, тамариска, арча ва бошқа дарахтлар ўсади.
Сангардар шаршараси айниқса, баҳор, ёз ва куз мавсумларида чиройли кўринади. Сангардакдан 30 км масофада Хондиза дам олиш маскани жойлашган бўлиб, у ерда ёзнинг иссиқ кунларида ҳам салқин ҳаво ҳукм суради. Дам олиш маскани ноёб ўсимликлар ўсадиган кўркам табиат қўйнида жойлашган, аҳолининг севимли маскани ҳисобланади.
Сангардак ва Хондиза йўлида Нелу қишлоғида диаметри 22 метр бўлган кўп йиллик чинор ўсади. Чинор остида тиниқ сувли булоқ бўлиб, унда маҳаллий номи “Маринка” бўлган захарли балиқлар яшайди.
Шаршаралар қадимги скандинавия халқлари учун бошқа дунёга ўтиш жойи ҳисобланган. Уларга сиғинишган, шаршаралар ёнида қурбонликлар келтиришган ва илоҳий маросимлар ўтказишган. Ҳозирда шаршараларга табиий ҳолат сифатида қаралсада, шаршаралар аввалги замонлардагидек ўз жозибаси билан одамларни ўзига тортиб келмоқда. Сабаби, шаршаралардан оқиб турувчи сув инсонни дархол тинчлантиради ва бир зумда стресларни олади.
Маълумотларгақараганда, Сангардак шаршарасини ҳосил қилувчи булоқнинг манбаи қоялар ичидаги кўлда жойлашган. Бу шаршара “Шаршарамозор” номи билан ҳам машҳур бўлиб, ҳар йили мавсум бошланди дегунча зиёратчилар билан гавжум бўлади. Унинг атрофида кишини ҳайратга соладиган даражада сержило камалак ҳосил этади. Шаршаранинг ўнг томонида, ундан 200 метр баландликда бир йилда бир марта, фақат жавзо ойида тоғ бағридан сув оқа бошлайди. Бу ой тугаши билан тоғ бағридан оқаётган сув ҳам тўхтайди. Доим барчани ҳайратга солувчи бу жумбоқли ҳолат ҳалигача ўрганилмаган. Булоқни маҳаллий аҳоли “Жавзо суви” деб ҳам номлашган. Бундан ташқари, Сангардак тоғларида яна кўплаб булоқлар мавжуд бўлиб, улар сангардак булоғи, қора булоқ, сирсой булоқ, ширин булоқ каби номлар билан аталиб келинади. Булоқ суви тоғ ёнбағирларидаги турли гиёҳ илдизларини ювиб чиқади ва у инсон организми учун фойдали хусусиятга ҳам эгадир.
|
61.
|
Тўпаланг дарё сув омбори
|
Сариосиё тумани
|
|
ТЎПАЛАНГ СУВ ОМБОРИ — Амударёнинг ўнг ирмоғи. Номи тожикча “Қизил дарё” (тож.сурх-қизил, дарё).
Жанубий Ҳисор тоғ тизмаларидан оқиб тушувчи Қоратоғ ва Тўпалангдарё сувларининг қўйилиши натижасида ҳосил бўлади. Дарёнинг узунлиги 175 км, ҳовуз майдони 13 500 км² ни ташкил этади. Июндан август ойигача дарё сувга тўлади. Ўртача сувнинг сарфланиши 6 км масофада, Мангузар бошидан 65,8 м³/с ташкил этади. Дарёда жануби-Сурхон сув омбори ҳам жойлашган.
|
62.
|
Оқостона бобо мақбараси
|
Узун тумани
|
10-11 асрлар
|
ОҚОСТОНА БОБО МАҚБАРАСИ – Сурхондарё вилояти Узун тумани Телпакчинор қишлоғидаги меъморий ёдгорлик (10 аср охири – 11 аср бошлари). Мақбара чорси хонали (ташқи ўлчами 9х8,7 м., ичкиси 5,65х5,80 м.), тарзларига ғиштлар мавж шаклида терилган. Шимоли-шарқий тарзидаги равоқ орқали кирилади. Унинг 2 ёнига ишланган гулдастадан фақат жанубий қисмидагиси сақланган. Пойгумбази ғўласимон, юқориси қубба билан якунланган. Гумбаз ости бағаллари 8 қиррали, чуқур равоқлар ишланган.
Оқ Остона бобо мақбараси бир хонали иншоот бўлиб, ўзининг режавий-композицион ечимида лўнда. У лойиҳа бўйича тўртбурчак (ташқи тарафи бўйича 9 м га яқин), билинар-билинмас найзадор гумбаз билан ёпилган. Дафн бўлмасининг марказига йирик сағана қўйилган. Мақбара ички қисми ихчам: ўқ бўйича тўртта чуқур равоқдор тахмонлар бурчакли, режада ўн икки қиррали. Чоракталик қилиб кесилган куйдирилган ғиштдан шахмат тартибидаги устунлардан қурилган.
Гумбазга ўтиш қуббасимон ўйиқли қабариқсимон равоқдаги тромплар ёрдамида амалга оширилади. Деворларни кўтаришда асосий қурилиш маҳсулоти сифатида куйдирилган ғишт лой қоришмаси билан кўтарилган, томлар қурилишида эса ганчдан фойдаланилган.
Оқ Остона бобо – кубовий ҳамда шарсимон шаклларни уйғунлаштирган бир хонали, пештоқсиз иншоот.
Оқ Остона бобо ташқи томондан ҳам, худди ички қисмдаги каби қўш ғишт билан қопланган, аммо 11- асрга оид кўплаб ёдгорликларга хос бўлган тик чоклар декоратив жиҳатдан тўлдирилмаган.
15 асрда жануби-шарқий томондаги девори қайта қурилган. 19 аср охирида уста Худойберди ярим шикастланган гумбазни қайта тиклаган, бинонинг шарқий томонидан қўшимча кириш хонасини қурган.
Мақбара фақат хотира иншооти, у маълум бир тарихий шахс дафн этилган жой эмас. Мазкур хотира қадамжо биноларини тиклаш ислом динига хос бўлган одатий ҳол. Маҳаллий урф-одат, расм-русум тадқиқ қилинаётган иншоотни Муҳаммад пайғамбарнинг (с.а.в.) яқин сафдошларидан бўлган, кейинчалик Исломда авлиёлар қаторига қўшилган Абу Ҳурайро номи билан билан боғлайди. Ушбу нақлга кўра, Оқ Остона бобо мақбараси авлиёнинг қабридан олинган бир сиқим тупроқ кўмилган жойда қурилган.
|