Сурхондарёда Ватан ҳимоячилари куни байрами кенг нишонланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Сурхондарё вилоятида ҳам катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда.

Хусусан, байрам тантаналари Термиз шаҳридаги Хотира майдонига Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, офицер, сержант ва ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни хотирасини йод этиш тадбирлари билан бошланди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳридаги "Санъат саройи" мажмуасида тантанали тадбир ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими – Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Улуғбек Қосимов иштирок этиб, йиғилганларни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.

Тантанали тадбирда Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда хизмат қилаётганларнинг бир гуруҳи вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қуролли Кучлар оркестр ва ансамбль жамоалари ҳамда вилоят Маданият бошқармаси санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури осойишта юрт посбонларига байрам кайфиятини улашди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.