Азиз Ватан ҳимоячилари, қадрли юртдошлар!
Сизларни Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 33 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий табриклайман!
Ҳурматли Президентимиз бошчилигида мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз нуфузи халқаро майдонда кун саин юксалиб бораётгани ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг қалбига улкан ғурур бағишлайди.
Осойишта Ватанимизда буюк неъмат – тинчлик-хотиржамлик мангу барқарор бўлсин. Юртимизда ҳар бир инсон, ҳар бир оила орзу-умидларига эришиб, фарзандларининг роҳат-фароғатини кўриб юришига тилакдошман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга мустаҳкам соғлик, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Ҳар бирингизнинг оилангизга файзу барака, ҳаётингизда зафар ва улкан ютуқлар ёр бўлсин. Юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва фаровонлиги йўлидаги хизматингиз доимо муваффақиятли бўлсин!
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан посбонлари!
Улуғбек Қосимов,
Сурхондарё вилояти ҳокими
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz