Термиз шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилиб, янги ташаббусга старт берилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун воҳамизда қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар ва лойиҳалар билан танишиш мақсадида ташрифини Термиз шаҳридан бошлади. Дастлаб, "Тинчлик" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Сурхондарё сув таъминоти" АЖга қарашли "Шимолий дарвоза" сув ишлаб чиқариш иншоотига ташриф буюрилиб, ҳудудда Термиз давлат университети томонидан ташкил этилаётган қуёш панеллари станцияси лойиҳаси билан танишилди.
Шунингдек, сув ишлаб чиқариш иншооти фаолияти ҳам кўздан кечирилиб, ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш қамрови ва барқарорлигини ошириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Шундан сўнг, "Навбоғ" кўчасини 24/7 режимда ишловчи туризм кўчасига айлантириш лойиҳасининг биринчи босқичига старт берилди. Соҳанинг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда хизмат кўрсатиш ва савдо нуқталари ҳамда туризм объектларини замонавий лойиҳалар асосида барпо этиш, кўчани барча зарур шароитларга эга манзилга айлантириш лозимлиги таъкидланди.
Кейинги манзилда янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган "ИТ парк" биносида яратилган шароитлар билан танишилди. Мутасаддилар ёшларни ахборот технологиялари соҳасида етук мутахассислар қилиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, дастурий таъминотлар яратиш ҳамда экспортини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан ахборот берди.
Вилоят раҳбари "Сурхон соҳили" маҳалласида жойлашган эски бозор ўрнида қурилиш моллари савдосига ихтисослашган савдо мажмуаси қуриш ҳамда ҳудуддаги 2 гектар майдонда саноат зонасини ташкил этиш лойиҳа таклифлари билан танишди. Мутасаддиларга лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ҳамда сотувчи ва харидорлар учун зарур шароитларни яратиш вазифалари топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz