Хорижий ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ўтказилди
Бугун, 4 март куни Германия, Австрия, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Россия, Белорусия, Афғонистон ва Тожикистон сингари ҳамкор давлатларнинг вилоятимизда фаолият юритаётган 70 нафардан ортиқ ишбилармон доира вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди.
Учрашувда хорижий шерикларнинг ўз фаолиятларини амалга оширишда юзага келаётган айрим муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, истиқболда савдо-иқтисодий, молиявий-инвестицион ва бошқа соҳалар тараққиёти билан боғлиқ ҳамкорлик таклифлари атрофлича муҳокама этилди.
Хусусан, ўрнатилган тартибда уларга ер участкаларини ажратиш, божхона ва банк хизматларидан фойдаланишда юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш, истиқболли тижорат таклифларини қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Албатта, “2019 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да вилоят иқтисодиётини жадал ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, муҳим ижтимоий дастурларни амалга ошириш, энг асосийси, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилашда замонавий ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ва инвестициялар ҳажмини изчил кўпайтириб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Хорижий ишбилармон доира вакиллари билан ўтказилган учрашув якунида мавжудларига қўшимча равишда 12 миллион долларга тенг тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига яна 8 та лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
773 изоҳ