Тўра Боболов эҳтиёжманд оилаларга 800 минг сўмдан ажратилган моддий ёрдам ва Янги йил совғаларини етказди
Вилоят ҳокими Тўра Боболов Термиз туманининг Орол маҳалласида бўлиб, “Темир дафтар”га рўйхатга олинган оилалар ҳолидан хабар олди. Вилоят раҳбари хонадон эгаларига Президентнинг Янги йил табригини ўқиб эшиттириб, моддий ёрдам пули ва байрам совғаларини топширди.
Сурхондарёда 2021 йил фаоллари тақдирланди
Сурхондарёда 2021 йилда жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, ёшларга ибрат бўлиб келаётган нуронийлар, илм-фан, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ воҳадошларимизни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги "Тадбиркорлар қабули" бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, вилоят прокурори ўринбосари, Термиз шаҳар ва барча туманлар биринчи ўринбосарлари, иқтисодий корхоналар ва алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Таxиатош туманини ривожлантиришда Сурхондарё вилояти тажрибаси қўлланилади
Президент топшириғи билан Республика вилоятлари Қорақалпоғистондаги барча туманларга бириктирилган бўлиб, Сурхондарё вилоятига Тахиатош туманини ўз тажрибаси асосида ривожлантиришга кўмаклашиш белгиланган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz