Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг Регламенти

Халқ депутатлари Сурхондарё

вилоят кенгашининг

2021-йил 5-августдаги

VI-33-66-8-0-K/21-сон қарорига

1-илова

 

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг

регламенти

 

I боб. Умумий қоидалар

1-модда. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши (бундан буён матнда вилоят Кенгаш деб юритилади) давлат ҳокимиятининг вакиллик органидир.

Вилоят Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, шунингдек ўз регламентига мувофиқ амалга оширади.

2-модда. Вилоят Кенгаш фаолияти масалаларни жамоа бўлиб ва эркин муҳокама қилишга, ошкораликка, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга асосланади.

3-модда. Вилоят Кенгаш ўз фаолиятининг асосий йўналишларини вилоят Кенгашнинг сессиясида (бундан буён матнда сессия деб юритилади) тасдиқланган иш режаси асосида белгилаб олади. Вилоят Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишларини ўз ичига оладиган иш режаси асосида вилоят Кенгашнинг доимий комиссиялари (бундан буён матнда доимий комиссиялар деб юритилади) иш режалари тузилади.

Вилоят Кенгашнинг иш режаси вилоят Кенгаш депутатлари (бундан буён матнда депутатлар деб юритилади), доимий комиссиялар, маҳаллий ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари, ҳудудда жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таклифлари, шунингдек ҳудудий вакиллик органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Вилоят Кенгашнинг иш режаси сессияда қабул қилинади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Вилоят Кенгаш иш режасининг бажарилиши унинг сессияларида, сессиялар оралиғида эса доимий комиссиялар мажлисларида муҳокама қилинади.

Вилоят Кенгашнинг иш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари, доимий комиссиялар, депутатларнинг таклифига биноан сессияда кўриб чиқилади. Ушбу масала юзасидан қарор вилоят Кенгаш регламентида белгиланган тартибда қабул қилинади.

Вилоят Кенгашнинг иш режаси бажарилишини ташкил этиш, шунингдек доимий комиссияларнинг иш режалари доимий комиссиялар томонидан ўз вақтида ижро қилиниши учун ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари масъул ҳисобланади.

4-модда. Ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари вилоят Кенгаш ишини ташкил этади, вилоят Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади, унинг сессияларида раислик қилади.

Ҳоким ўз фаолияти тўғрисида вилоят Кенгаш олдида ҳисобот беради.

Вилоят Кенгашнинг ваколат муддати – беш йил.

5-модда. Вилоят Кенгаш ҳудуд учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларининг амалга оширилишини, жойларда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқани, аҳолини тегишли ҳудудни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.

Вилоят Кенгаш ҳудудда ўзини ўзи бошқаришнинг ривожланишига кўмаклашади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб туради.

6-модда. Вилоят Кенгашнинг асосий ваколатларига:

ҳокимнинг тақдимига биноан ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режаси ва уни қуриш қоидаларини тасдиқлаш;

маҳаллий бюджетни (туман, шаҳар бюджетини) ҳокимнинг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш;

маҳаллий бюджетнинг (туман, шаҳар бюджетининг) тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳокимнинг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш;

ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш, ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимдан озод этиш, уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларини, шунингдек ҳокимнинг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини тинглаш;

Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳолларда ҳоким қарорларини тасдиқлаш;

вилоят Кенгашнинг Иш тартибини, доимий комиссиялар ва бошқа комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;

доимий комиссиялар ва муваққат комиссияларни, вилоят Кенгашнинг бошқа органларини тузиш, сайлаш ва тугатиш, уларнинг таркибини ўзгартириш, улар ишига доир ҳисоботларни тинглаш;

қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда депутатларнинг ваколатларини эътироф этиш ва муддатидан олдин тўхтатиш, уларни жавобгарликка тортиш учун розилик бериш;

маҳаллий ижро ҳокимияти бўлимлари, бошқармалари, бошқа таркибий бўлинмалари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисоботларини (ахборотларини), шу жумладан қонунларга риоя этилиши, вилоят Кенгаш қарорларининг ва доимий комиссиялар тавсияларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботларини (ахборотларини) эшитиш;

депутатларнинг сўровларини кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

ҳокимнинг ва қуйи маҳаллий Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш;

ҳокимнинг тақдимига биноан ҳокимлик таркибий тузилмаларини, унинг ходимлари штатлари ва иш ҳақи фондини тасдиқлаш киради.

Вилоят Кенгаш фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга, атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир ўз ваколатларига берилган масалаларни, ташкилий масалалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этади.

7-модда. Вилоят Кенгаш берилган ваколатлари доирасида умум манфаатини ифодаловчи тадбирларни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан шартномавий муносабатлар ўрнатишга ҳақлидир.

8-модда. Вилоят Кенгаш ўз фаолиятини сессиялар, доимий комиссиялар ва муваққат комиссиялар, вилоят Кенгашнинг бошқа органлари орқали, шунингдек депутатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва вилоят Кенгаш регламентида белгиланган тартибда ўз ваколатларини рўёбга чиқариш йўли билан амалга оширади.

 

II боб. Сессияни чақириш ва ўтказиш

9-модда. Вилоят Кенгашнинг асосий иш шакли сессиядир.

Сессия Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан вилоят Кенгаш ваколатига киритилган ҳар қандай масалани кўриб чиқишга ҳақли.

10-модда. Сессиялар ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари, у йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб, бироқ йилига камида икки марта чақирилади.

Сессиялар депутатларнинг камида учдан икки қисми ташаббуси билан ҳам чақирилиши мумкин.

11-модда. Сессия кун тартиби ҳоким – маҳаллий Кенгаш раҳбари, партиялар гуруҳлари, доимий комиссиялар ва депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда тайёрланади.

Сессия муҳокамасига киритилаётган энг муҳим ва долзарб аҳамиятга эга масалаларни тайёрлаш учун ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари томонидан тегишли тармоқлар мутахассислари ҳамда экспертларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этилиши мумкин. Ишчи гуруҳ масалани тайёрлаш вақтида сайловчилар, ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари, шунингдек тегишли ҳудуддаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олади.

Сессия муҳокамасига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда тегишли доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади, улар томонидан тайёрланган қарор лойиҳалари ва кун тартиби бўйича бошқа ҳужжатлар ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбарига ҳамда маҳаллий Кенгаш котибияти мудирига берилади.

Сессияда кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар сессия кун тартиби лойиҳасига уларни кўриб чиқиш навбати, ҳар бир масалани кўриб чиқиш учун тайёрлашга масъул бўлган доимий комиссиялар, маърузачилар (қўшимча маърузачилар), шунингдек бошқа маълумотлар киритилган ҳолда тузилади.

Сессия кун тартиби вилоят Кенгаш қарори билан тасдиқланади.

12-модда. Сессияни, шу жумладан навбатдан ташқари сессияни чақириш ҳақидаги қарор ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари томонидан қабул қилинади.

Сессия ўтказиладиган вақт, сана, жой ва кун тартиби депутатлар эътиборига сессия очилишидан камида етти кун олдин етказилади. Депутатларга танишиб чиқиш учун тегишли ҳужжатлар ҳам юборилади.

Сессияни чақириш тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши мумкин.

Сессиялар очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади.

Зарур ҳолларда вилоят Кенгаш ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бундай қарор, агар бу ҳақдаги таклиф ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари, доимий комиссиялар, партиялар гуруҳлари томонидан киритилган бўлса, қабул қилиниши мумкин. Ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисидаги қарор депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисмининг овози билан қабул қилинади.

Сессиялар ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши ҳам мумкин. Бунда депутатлар жойлардан туриб жамоавий ёки якка тартибда иштирок этишлари мумкин.

Видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган сессияни олиб бориш, кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш вилоят Кенгаш Регламентида белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.

Сессия видеоконференцалоқа режимида ўтказилганда овозларни ҳисоблаш ва овоз бериш натижаларини аниқлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун депутатлар орасидан саноқ комиссияси тузилади.

Видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган сессияларда овоз бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

сессияда раислик қилувчи томонидан масала овозга қўйилганлиги эълон қилинади;

марказий студияда ҳозир бўлган, жамоавий ва якка тартибда уланиш нуқтасидан иштирок этаётган депутатлар қўлларини кўтариб овоз берадилар, овоз бериш электрон тизим орқали ҳам амалга оширилиши мумкин;

раислик қилувчи «қаршилар» борми, «бетарафлар» борми деган саволлар билан мурожаат қилади, депутатлар бу саволларга ҳам қўлларини кўтариб жавоб берадилар;

сессияда иштирок этаётган барча депутатлар тасвири экранга чиқарилади, овоз бериш жараёнида барча депутатлар кўриниб туриши шарт;

овоз бериш натижаси саноқ комиссияси томонидан қайд этиб борилади;

сессияда иштирок этаётган барча депутатлар овоз бериб бўлганидан сўнг саноқ комиссияси томонидан раислик қилувчига овоз бериш натижалари тўғрисида маълумот берилади;

раислик қилувчи овоз бериш натижаларини эълон қилади.

13-модда. Агар сессияда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, у ваколатли ҳисобланади.

Депутатларни рўйхатга олиш сессия очилишидан олдин ва унинг ишидаги ҳар бир танаффусдан кейин амалга оширилади.

Агар сессияларни ўтказишга мўлжалланган бинода электрон овоз бериш тизимидан фойдаланиш кўзда тутилган бўлса, ҳар бир депутат учун доимий ўрин ажратилади.

14-модда. Сессиялар иши давлат тилида олиб борилади ва зарурат бўлганда вилоят Кенгашнинг қарори асосида бошқа тилларга синхрон таржима таъминланади.

15-модда. Сессияларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, шунингдек ҳудуддаги давлат органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситаларининг таклиф этилган вакиллари ҳамда бошқа шахслар иштирок этишлари мумкин.

Сессияга таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек вилоят Кенгашнинг регламентида белгиланган тартибга риоя қилишлари ва раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунишлари шарт.

Сессияга таклиф қилинадиган шахсларнинг сони ва таркиби ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари томонидан ҳал этилади.

Сессияда раислик қилувчи сессияда иштирок этаётган депутатлар сони, таклиф этилган шахслар таркиби тўғрисида депутатларга ахборот беради.

Сессияга таклиф қилинган шахслар учун мажлислар залида махсус жойлар ажратилади.

16-модда. Янги сайланган вилоят Кенгашнинг биринчи сессияси ҳоким томонидан сайловдан кейин кечи билан уч ҳафта муддат ичида чақирилади.

Биринчи сессия вилоят Кенгашнинг кекса депутатларидан бири томонидан очилади, у вилоят Кенгаш томонидан вилоят Кенгаш раҳбари тасдиқлангунга қадар сессияни бошқаради.

Сессияларда ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари, у йўқлигида эса вилоят Кенгаш қарорига ёки ҳоким топшириғига биноан депутатлардан бири раислик қилади.

17-модда. Депутатларнинг ваколатларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор янги сайланган вилоят Кенгашнинг биринчи сессиясида сайловни ўтказган сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ қабул қилинади.

Бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов ўтказилганида депутатнинг ваколатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор сессияда сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ қабул қилинади.

18-модда. Сессия ўз ишини кун тартибини тасдиқлашдан бошлайди.

Сессия кун тартибидаги масалалар раислик қилувчи томонидан бандма-банд ёки бутунлай овозга қўйилиши мумкин.

Сессиянинг кун тартиби бўйича таклиф ва мулоҳазалар депутатлар томонидан оғзаки ёки ёзма шаклда берилади ва сессияда раислик қилувчи томонидан уларнинг келиб тушиш тартиби бўйича эълон қилинади.

Сессия кун тартиби бўйича қарор депутатлар билдирган таклифларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

19-модда. Ҳар бир сессияни ўтказиш вақтида депутатлар орасидан сессия котиби сайланади ёки сессия котибияти тузилади.

Сессия котиби ёки котибияти:

сўзга чиқувчиларнинг рўйхатини олиб боради;

депутат сўровларини, депутатлардан тушадиган саволлар, маълумотномалар, хабарлар, аризалар, таклифлар ва бошқа материалларни рўйхатга олади;

сўзга чиқиш учун ёзилганларнинг рўйхати ва тушган материаллар ҳақида раислик қилувчига ахборот беради;

сессия ишига тааллуқли масалалар юзасидан депутатларга тушунтиришлар беради;

сессия якунлари юзасидан ахборот тайёрлайди;

баённома ёки стенограмма юритилишини ташкил этади.

Сессияда сессия котиби ёки котибияти томонидан тайёрланган ахборот тингланади.

20-модда. Сессияда баённома юритилади. Сессия баённомаси раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.

Сессия баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

маҳаллий Кенгашнинг номи, сессиянинг тартиб рақами (чақириқ доирасида);

сессияни ўтказиш вақти, санаси, жойи ва сессия кун тартиби;

ҳозир бўлган ва қатнашмаётган депутатлар сони, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг сони;

сессиянинг кун тартиби, сессия муҳокамасига киритилган ҳар бир масала юзасидан ҳар бир маърузачи ва қўшимча маърузачининг фамилияси ҳамда лавозими;

музокараларда сўзга чиққан, шунингдек маърузачилар ва қўшимча маърузачиларга сўровлар йўллаган ёки саволлар берган (ёзма ёки оғзаки шаклда) депутатларнинг фамилиялари, сайлов округларининг рақами ва лавозимлари;

қабул қилинган, «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб берилган овозлар сони кўрсатилган қарорлар рўйхати.

Баённомада сессия кун тартибига қўйилган масалаларнинг моҳияти очиб берилади, сессия давомида сўзланган нутқларнинг моҳияти қисқача баён этилади, шунингдек сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш якунлари қайд этилади.

Сессиянинг баённомасига депутатлар ва таклиф этилган шахсларнинг сессиядаги маърузалари матнлари, сессияда ҳозир бўлган ва қатнашмаётган депутатлар рўйхати, таклиф этилган шахслар рўйхати ва бошқа материаллар илова қилинади.

Сессия баённомаси сессия тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай тайёрланади ва сессия вақтида раислик қилган шахс ҳамда котиб томонидан имзоланади.

Сессия жараёни аудио, видео шаклда ёзиб олиниши ёки стенограммаси юритилиши мумкин.

Сессия баённомасининг асл нусхаси, аудио, видео ёзувлари, стенограммаси вилоят Кенгаш котибиятида сақланади.

Сессия баённомаси, аудио, видео ёзувлари, стенограммаси депутатларнинг талабига биноан танишиб чиқиш учун уларга берилиши мумкин.

Ёпиқ сессия баённомаси, аудио, видео ёзувлари, стенограммаси вилоят Кенгаш котибиятида «махфий ҳужжат» белгиси билан сақланади. Ёпиқ сессия баённомаси унга унга тааллуқли материаллар билан депутатларни таништириш бевосита вилоят Кенгаш котибиятида тилхат олиниб амалга оширилади.

21-модда. Сессияда раислик қилувчи:

сессия ишининг умумий боришига раҳбарлик қилади, вилоят Кенгаш регламентига риоя этилишини таъминлайди;

маърузачилар, қўшимча маърузачиларга ва музокараларда сўзга чиқувчиларга навбати билан сўз беради;

зарур ҳолларда сабабини тушунтириб, сўзга чиқиш тартибини ўзгартиради;

муҳокама қилинаётган масала юзасидан хоҳлаган пайтда сўзга чиқиши мумкин;

вилоят Кенгаш регламентида белгиланган тартибни қўпол равишда бузган депутат ёки иштирокчини тартибга чақиради;

депутатларнинг ёзма сўровлари, аризалари, таклифлари, фикр-мулоҳазаларини ўқиб эшиттиради;

депутатга депутат сўрови, савол, таклиф, фикр-мулоҳаза юзасидан сўзга чиқиш, шунингдек сессияни олиб бориш тартиби бўйича эътирозлар билдириш учун, қарор лойиҳаларига тузатиш, овоз бериш масаласи бўйича таклифлар киритиш учун унинг илтимосига кўра сўз беради;

муҳокама тугаганидан кейин қарорлар лойиҳаларини овозга қўяди ва овоз бериш натижаларини эълон қилади;

сессияда қабул қилинган қарорларни ва сессия баённомаларини имзолайди;

муҳокама жараёнида сўзга чиққан депутатлар ёки бошқа иштирокчилар фикрини бирон-бир тарзда баҳолаш ёхуд шарҳлашдан, шунингдек қарор қабул қилишда тазйиқ ўтказишдан ўзини тийиши лозим.

Сессияда раислик қилувчи:

вилоят Кенгаш регламенти талаблари қўпол равишда бузилган тақдирда депутатни огоҳлантиришга, такроран бузишга йўл қўйилганида эса, уни бутун сессия куни давомида сўздан маҳрум қилишга;

сессия ишига халақит бераётган таклиф қилинган шахсларни сессия залидан чиқариб юборишга ҳақли.

22-модда. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ва энг муҳим муаммоларни муҳокама этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари) ва вилоят Кенгашнинг қўшма мажлиси ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) ва вилоят Кенгашнинг қўшма мажлиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси (комиссияси)нинг раиси ва ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари ўртасида келишув бўйича ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) ва вилоят Кенгашнинг қўшма мажлиси кун тартибидаги масалалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) томонидан вилоят Кенгашнинг тегишли доимий комиссияси билан ҳамкорликда тайёрланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) ва вилоят Кенгашнинг қўшма мажлисини чақириш, уни ўтказиш вақти, санаси, жойи ва бошқа масалалар вилоят Кенгаш регламентига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси (комиссияси)нинг раиси ва ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари ўртасида келишув бўйича ҳал этилади.

 

III боб. Сессияда масалаларни кўриб чиқиш тартиби

23-модда. вилоят Кенгаш ўз сессияларида ваколатлари доирасида қонунийлик ва ҳуқуқий-тартиботни, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ҳамда уни ижро этиш, маҳаллий солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорларини белгилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади.

24-модда. Сессия муҳокамасига киритилган кун тартибидаги ҳар бир масала, жумладан маҳаллий бюджет тўғрисидаги ва унинг ижроси ҳақидаги ҳисобот, ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари ва унинг ўринбосарлари, ҳокимлик бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари фаолияти ҳақидаги ҳисоботлар тингланади ҳамда эркин муҳокама қилинади.

Муҳокама жараёни мазкур масала юзасидан ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари, унинг ўринбосарлари, доимий комиссиялар раисларининг маърузалари ва қўшимча маърузаларини, депутатларнинг маърузалари ва қўшимча маърузаларини тинглаш, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг фикр билдириши шаклида амалга оширилади.

Айрим ҳолларда муҳокама этилаётган масаланинг мазмунини ҳисобга олган ҳолда, сессия мазкур масаланинг мазмунига доир қисқача ахборотни тинглаб ёки доимий комиссиялар раислари ёхуд депутатларнинг тушунтиришлари билан чекланиб, уни муҳокама этмасдан қарор қабул қилиши мумкин.

25-модда. Сессияда раислик қилувчи томонидан маърузачилар ва қўшимча маърузачилар билан келишувга кўра, қоида тариқасида, маъруза учун – 30 дақиқагача, қўшимча маъруза учун – 20 дақиқагача ва якунловчи сўз учун 15 дақиқагача вақт белгиланади.

Музокараларда сўзга чиқувчи депутатларга 10 дақиқагача вақт берилади. Музокараларда такроран сўзга чиқиш учун, шунингдек сессия ишини олиб бориш тартиби, овоз бериш асослари, номзодлар бўйича сўзга чиқиш учун, аризалар, саволлар, таклифлар, хабарлар, маълумотлар учун 3 дақиқагача вақт берилади.

Сессияда ҳозир бўлган депутатлар кўпчилигининг розилиги билан раислик қилувчи сессия кун тартибига киритилган масалани муҳокама қилишнинг умумий вақтини, саволлар ва жавоблар учун ажратиладиган вақтни белгилаб қўйиши, сўзлаш вақтини узайтириши мумкин.

Сессияларда депутат айни бир масала бўйича музокараларда кўпи билан икки марта сўзга чиқиши мумкин.

Музокараларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин маърузачи ва қўшимча маърузачи якунловчи сўзни айтиш ҳуқуқига эга.

Агар сўзга чиқувчи ажратилган вақтдан ортиқ сўзласа ёки муҳокама этилаётган масала юзасидан фикр билдирмаётган бўлса, сессияда раислик қилувчи уни аввал огоҳлантириб, кейин сўздан маҳрум қилади.

 

IV боб. Сессияда қарорлар қабул қилиш ва
уларни эълон қилиш тартиби

26-модда. Сессияда қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Зарур ҳолларда вилоят Кенгаш қарорига асосан яширин овоз бериш ўтказилиши мумкин.

Электрон овоз бериш тизимлари ўрнатилган залларда очиқ ёки яширин овоз бериш электрон овоз бериш тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

27-модда. Депутат ўзининг овоз бериш ҳуқуқини шахсан амалга оширади.

Ҳар бир депутат бир овозга эга бўлади ва муҳокама қилинаётган масала юзасидан «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб овоз беради.

Овоз бериш вақтида ҳозир бўлмаган депутат кейинчалик овоз беришга ҳақли эмас.

Очиқ овоз бериш овозлар мутлақ кўпчиликни ташкил этган тақдирда овозларни санамасдан, агар фақат депутатлардан ҳеч бири бошқача тартибни таклиф этмаса ёки овозларни қайта санаб чиқишни талаб қилмаса, ўтказилиши мумкин.

28-модда. Сессияларда яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини ҳисоблаш учун депутатлар орасидан саноқ комиссияси сайланади.

Саноқ комиссияси ўз таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлайди. Саноқ комиссиясининг қарорлари комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

29-модда. Сессияда яширин овоз беришни бюллетенлардан фойдаланган ҳолда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, овоз бериш учун зарур ахборотга эга бўлган яширин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси назорати остида тайёрланади.

Яширин овоз бериш ўтказиладиган вақти ва жойи, уни ўтказиш тартиби саноқ комиссияси томонидан белгиланади.

30-модда. Яширин овоз бериш бюллетенлар ёрдамида ўтказилганида саноқ комиссияси ҳар бир депутатга биттадан бюллетень беради.

Бюллетенни тўлдириш депутат томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бюллетендаги ўзи ёқлаб овоз бераётган номзод фамилиясининг қаршисида ўнг томонда жойлашган бўш катакка «+» ёки «ü» ёхуд «х» қўйиш, қарор лойиҳасига оид бюллетенда эса, агар у тегишли қарорни ёқлаб овоз бераётган бўлса, «қаршиман» деган сўзни ўчириш, таклиф этилаётган қарорга (қарор вариантига) қарши овоз бераётган бўлса, «ёқлайман» деган сўзни ўчириш орқали амалга оширилади.

Белгиланмаган шаклдаги бюллетенлар, шунингдек депутатларнинг хоҳиш-иродасини аниқлашга имкон бермаган бюллетенлар депутатларнинг овозларини ҳисоблаб чиқиш вақтида ҳақиқий эмас деб топилади. Бюллетенга киритилган қўшимчалар овозларни ҳисоблаб чиқиш вақтида эътиборга олинмайди.

31-модда. Агар сессияда электрон овоз бериш тизими ёрдамида яширин овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, саноқ комиссияси овоз бериш бошланишидан олдин электрон тизимнинг созлигини текшириши ҳамда яширин овоз бериш учун депутатлар умумий сони бўйича карточкаларнинг тўлиқ комплектини рўйхатга олиши керак.

32-модда. Очиқ ёки яширин овоз бериш натижалари тўғрисида саноқ комиссияси баённома тузади, у комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.

Саноқ комиссиясининг маърузасига асосан вилоят Кенгаш яширин овоз бериш натижаларини тасдиқлаш тўғрисида очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилади.

33-модда. Сессияда қабул қилинган қарорлар раислик қилувчи томонидан имзоланган вақтдан эътиборан, агар ҳужжатнинг ўзида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кучга киради.

Вилоят Кенгаш томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар ҳудудда жойлашган барча давлат органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.

Вилоят Кенгаш қарорлари унинг доимий комиссияларига, ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмаларига, тегишли давлат органларига, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга, нодавлат нотижорат ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ва қуйи турувчи ҳокимликларга тарқатилади.

Сессияда қабул қилинган қарорлар, қоида тариқасида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, вилоят Кенгашнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади (ёпиқ қарорлар бундан мустасно).

 

V боб. Вилоят ҳокими – вилоят Кенгаш раҳбарини тасдиқлаш тартиби

34-модда. Вилоят ҳокими – вилоят Кенгаш раҳбарининг номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан вилоят Кенгашдаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

35-модда. Вилоят ҳокими – вилоят Кенгаш раҳбарининг номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани халқ депутатлари вилоят Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдимнома киритилган кундан эътиборан уч кун ичида кўриб чиқади.

36-модда. Вилоят ҳокими – вилоят Кенгаш раҳбари лавозимига номзодга депутатларнинг саволларига жавоб бериш учун 30 дақиқагача вақт ажратилади. Номзодни сессияда муҳокама қилиш учун 20 дақиқагача вақт ажратилади.

37-модда. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг вилоят  ҳокими – вилоят Кенгаш раҳбари номзодини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилиниб, кечи билан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

38-модда. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган вилоят ҳокими – вилоят Кенгаш раҳбарининг номзоди тасдиқланган ҳисобланади.

39-модда. Агар овоз бериш вақтида вилоят ҳокими – вилоят Кенгаш раҳбарининг номзодлари депутатлар умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур лавозимга номзодларни партия гуруҳлари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг бир ой ичида яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

40-модда. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тақдим этилган вилоят ҳокими – вилоят Кенгаш раҳбарининг номзодларини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вилоят ҳокими вазифасини бажарувчини тайинлаш, халқ депутатлари вилоят Кенгашини тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Бунда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.

 

VI боб. Туман (шаҳар) ҳокими – маҳаллий Кенгаш раҳбарини тасдиқлаш тартиби

41-модда. Туман (шаҳар) ҳокими – маҳаллий Кенгаш раҳбарининг номзоди вилоят ҳокими томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

42-модда. Туман (шаҳар) ҳокими – маҳаллий Кенгаш раҳбарининг номзодларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала вилоят ҳокими томонидан тақдимнома киритилган кундан эътиборан, қоида тариқасида, уч кун ичида кўриб чиқилади.

43-модда. Туман (шаҳар) ҳокими – маҳаллий Кенгаш раҳбари лавозимига номзодга депутатларнинг саволларига жавоб бериш учун 20 дақиқагача вақт ажратилади. Номзодни сессияда муҳокама қилиш учун 10 дақиқагача вақт ажратилади.

44-модда. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг туман (шаҳар) ҳокими – маҳаллий Кенгаши раҳбарининг номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилиниб, кечи билан уч кун ичида вилоят ҳокимига юборилади.

45-модда. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган туман (шаҳар) ҳокими – маҳаллий Кенгаш раҳбарининг номзоди тасдиқланган ҳисобланади.

 

VII боб. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенатининг аъзоларини сайлаш тартиби

46-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари (бундан буён матнда Сенат аъзолари деб юритилади) халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

47-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов якунлари эълон қилинганидан кейин уч кунлик муддатда Сенат аъзоларини сайлаш учун депутатларнинг қўшма мажлислари (бундан буён матнда қўшма мажлис деб юритилади) ўтказилишини эълон қилади.

Марказий сайлов комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшма мажлисларни ўтказиш вақти, санаси ва жойи кўрсатилган қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

48-модда. Қўшма мажлис очилиши олдидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари рўйхатдан ўтказилади.

Агар қўшма мажлисда, депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, у ваколатли ҳисобланади.

Қўшма мажлис ишида Марказий сайлов комиссиясининг вакили иштирок этиши шарт.

49-модда. Қўшма мажлисни Марказий сайлов комиссиясининг вакили очади. У мажлисда раислик қилувчининг номзоди бўйича таклиф киритади, бу номзод энг обрўли, катта тажрибага эга, ёши улуғ депутатлар орасидан танлаб олинади.

Қўшма мажлис иштирокчилари мажлиснинг кун тартибини ва иш регламентини тасдиқлайдилар.

Қўшма мажлис кун тартибига Сенат аъзоларини сайлаш тўғрисидаги масала киритилади.

50-модда. Қўшма мажлис ишини таъминлаш ва олиб бориш учун очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан уч кишидан беш кишигача бўлган ишчи ҳайъат тузилади. Турли маҳаллий Кенгашлар депутатлари орасидан ҳайъат аъзолигига номзодлар раислик қилувчи томонидан таклиф этилади.

51-модда. Маҳаллий Кенгаш депутатлари ваколатларини текшириш, тушган таклифларни ҳисобга олиш ва қўшма мажлис томонидан қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштириш учун уч кишидан иборат котибият тузилади.

52-модда. Қўшма мажлисда раислик қилувчи тақдимига мувофиқ очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича Маслаҳат кенгаши (бундан буён матнда Маслаҳат кенгаши деб юритилади) сайланади.

Маслаҳат кенгаши депутатлик фаолиятида катта тажрибага эга бўлган энг обрўли, ёши улуғ депутатлардан, қоида тариқасида, ҳар бир маҳаллий Кенгашдан бир нафар вакилдан сайланади.

53-модда. Маслаҳат кенгаши энг обрўли, ўз сайловчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланаётган, давлат ва жамият фаолиятининг турли соҳаларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган депутатлар орасидан Сенат аъзолигига номзодларни кўриб чиқади.

Яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун Сенат аъзолигига олти нафар номзод бўйича Маслаҳат кенгашининг таклифи Маслаҳат кенгашининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади. Яширин овоз бериш бюллетенига олти нафар Сенат аъзолигига номзод киритилади.

54-модда. Сайлов кунига қадар йигирма беш ёшга тўлган ва камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг депутати Сенат аъзолигига номзод бўлиши мумкин.

55-модда. Қўшма мажлисда Сенат аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида муҳокама ўтказилади.

Қўшма мажлисда иштирок этаётган ҳар бир депутат Сенат аъзолигига номзодга саволлар бериш, номзод хусусида ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.

Сенат аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида муҳокамадан кейин уни яширин овоз бериш бюллетенига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Таклиф этилган у ёки бу номзодлар рад этилган тақдирда, муҳокама этиш ва яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун бошқа номзодни фақат Маслаҳат кенгаши кўрсатиши мумкин.

Сенат аъзолигига номзодларни муҳокама қилиш қўшма мажлис қарорига биноан тугалланади.

Қўшма мажлисда иштирок этаётган депутатларнинг кўпчилик овозини олган Сенат аъзолигига номзод яширин овоз бериш бюллетенига киритилган ҳисобланади.

56-модда. Яширин овоз бериш учун бюллетеннинг намунаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

Яширин овоз бериш бюллетенида уни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтириш берилган бўлиши лозим. Бюллетеннинг олд томонида ўнг юқори бурчакда муҳр ва камида икки нафар саноқ комиссияси аъзосининг имзоси бўлиши керак.

57-модда. Яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун қўшма мажлисда иштирок этаётган депутатлар орасидан тўққиз нафаргача аъзодан, шу жумладан, комиссия раиси ва котибидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади.

Саноқ комиссиясининг таркибига Сенат аъзолигига номзод сайланиши мумкин эмас.

Саноқ комиссияси:

Сенат аъзоларини сайлаш бўйича овоз беришни ташкил қилади ва ўтказади;

қўшма мажлис иштирокчиларига яширин овоз беришни ўтказиш вақти, жойи ва тартибини эълон қилади;

яширин овоз бериш бюллетенларини уларга Сенат аъзолигига ҳар бир номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исмини алифбо тартибида киритиш йўли билан, туғилган санаси, лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойини кўрсатган ҳолда тайёрлайди;

овоз берувчиларнинг рўйхатини аниқлайди, уларга яширин овоз бериш бюллетенларини беради;

яширин овоз бериш бюллетенларининг олд томонига муҳр қўяди ва яширин овоз бериш бюллетенида саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари бўлишини таъминлайди;

овозларни санаб чиқади ва яширин овоз бериш натижалари тўғрисида баённома тузади;

яширин овоз бериш натижаларини қўшма мажлис тасдиғига киритади.

58-модда. Яширин овоз бериш бошланишидан олдин саноқ комиссиясининг раиси яширин овоз беришни ўтказиш тартибини эълон қилади, саноқ комиссияси аъзолари ҳозирлигида сайлов қутисини текширади ва муҳрлайди.

Сайлов қутиси унинг ёнига овоз берувчилар албатта яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасидан ўтиб борадиган қилиб жойлаштирилади.

Қўшма мажлисда иштирок этаётган депутат саноқ комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда овоз берувчилар рўйхатига имзо чекади, шундан кейин унга яширин овоз бериш бюллетени берилади.

Яширин овоз бериш бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида ўзи ёқлаб овоз бераётган Сенат аъзолигига номзодларнинг фамилиялари қаршисида ўнг томонда жойлашган бўш катакка «+» ёки «ü» ёхуд «х» қўйиш йўли билан тўлдирилади.

Овоз берувчи тўлдирилган яширин овоз бериш бюллетенини кўринарли жойда туриши лозим бўлган сайлов қутисига ташлайди.

Бузиб қўйилган яширин овоз бериш бюллетени овоз берувчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

Яширин овоз бериш жараёни тугаллангандан кейин фойдаланилмаган, шунингдек бузиб қўйилган яширин овоз бериш бюллетенлари уларга махсус штамп қўйиш йўли билан бекор қилинади, шундан сўнг улар муҳрланади ва алоҳида сақланади.

59-модда. Овозларни санаб чиқиш саноқ комиссияси аъзолари томонидан яширин овоз бериш натижалари аниқлангунга қадар танаффуссиз амалга оширилади.

Сайлов қутисидаги яширин овоз бериш бюллетенларига асосан саноқ комиссияси овоз беришда иштирок этган депутатларнинг умумий сонини, Сенат аъзолигига ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини, ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сонини аниқлайди.

Овоз берувчилар томонидан сайлов бюллетенига қўшимча ёзиб қўйилган фуқароларнинг фамилиялари бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

Белгиланмаган намунадаги яширин овоз бериш бюллетенлари, овоз бериш вақтида битта ҳам катакка «+» ёки «ü» ёхуд «х» қўйилмаган бюллетенлар, шунингдек олд томонида муҳр ва саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари бўлмаган бюллетенлар ҳақиқий эмас, деб топилади.

Овоз бериш натижаларига кўра овоз беришда қатнашган депутатлар овозининг эллик фоизидан ортиғини олган Сенат аъзолигига номзодлар сайланган, деб ҳисобланади.

Яширин овоз бериш натижалари бўйича баённома тузилиб, у саноқ комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади. Баённоманинг қаламда тўлдирилишига ва унга ҳеч қандай тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.

Саноқ комиссияси раисининг маърузаси бўйича қўшма мажлисда яширин овоз бериш натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, у қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомасида акс эттирилади.

Қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомаси икки нусхада тузилиб, раислик қилувчи томонидан имзоланади.

Баённоманинг қаламда тўлдирилишига ва унга бирорта тузатиш киритилишига йўл қўйилмайди.

Агар овоз беришда яширин овоз бериш бюллетенига киритилган номзодлардан кимдир сайланмаган бўлса, бўш қолган ўринларга Сенат аъзоларини қўшимча сайлаш учун янги сайлов тайинланади.

Сенат аъзоларини қўшимча сайлаш бўйича қўшма мажлис асосий сайлов ўтказилганидан сўнг икки кун ичида ўтказилади. Қўшма мажлиснинг ўтказилиш вақти, санаси ва жойи қўшма мажлис қарори билан белгиланади.

60-модда. Сайланган Сенат аъзоларини рўйхатдан ўтказиш учун қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомаси икки кунлик муддатдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссиясига топширилади.

Қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомасининг иккинчи нусхаси ва Сенат аъзолари сайловини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари архивларида сақланади.

 

VIII боб. Ҳокимнинг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий
ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини
вилоят Кенгаш томонидан эшитиш тартиби

61-модда. Ҳоким ҳар йили вилоят Кенгашга ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисобот тақдим этади.

Ҳокимнинг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи вилоят Кенгашнинг ҳудуднинг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида эшитилади.

62-модда. Ҳокимлик аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси ҳокимнинг ҳисоботига доир материалларни ҳоким ҳисоботини эшитишга ўн кун қолгунга қадар вилоят Кенгаш котибиятига тақдим этади.

63-модда. Ҳисоботда ҳоким ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан:

ҳудуд иқтисодиётининг барқарор ўсишини, унинг тармоқлари ривожланишини таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, экспорт ҳажмини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;

қонун ҳужжатларини, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни бажариш;

ижтимоий соҳани ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, уй-жойлар қуриш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш сифатини яхшилаш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ривожланишига оид бошқа масалаларни ҳал қилиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

64-модда. Ҳоким ҳисоботи бўйича вилоят Кенгаш қарори лойиҳаси юзасидан нуқтаи назарни шакллантириш ва таклифлар олиш мақсадида ҳокимнинг ҳисоботига доир материаллар олинган куни вилоят Кенгаш котибияти томонидан тегишли доимий комиссияларга, вилоят Кенгашдаги партия гуруҳларининг вакилларига ва депутатларга юборилади.

65-модда. Ҳоким ҳисоботини эшитиш тўғрисидаги масалани тайёрлаш ва сессия муҳокамасига киритиш тегишли доимий комиссия томонидан амалга оширилади. Зарурат бўлганда ушбу доимий комиссия ҳоким ҳисоботини эшитиш тўғрисидаги масалани атрофлича тайёрлаш учун бошқа доимий комиссияларни ҳам жалб этиши мумкин.

66-модда. Ҳоким ҳисоботи бўйича материалларни умумлаштириш учун тегишли доимий комиссия томонидан соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этилиши мумкин.

Ҳоким ҳисоботига доир материалларни умумлаштириш натижалари бўйича тегишли доимий комиссия томонидан вилоят Кенгашдаги партия гуруҳларининг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда доимий комиссия хулосаси ва вилоят Кенгаш қарори лойиҳаси тайёрланади.

67-модда. Ҳокимнинг ҳисоботини эшитишда вилоят Кенгаш қарорига асосан депутатлардан бири сессияга раислик қилади.

68-модда. Ҳокимнинг ҳисоботини эшитиш учун маърузачи билан келишилган ҳолда камида 30 дақиқа берилади.

Ҳокимнинг ҳисоботи бўйича масъул доимий комиссия хулосасининг мазмунини ва вилоят Кенгаш қарори лойиҳасининг асосий қоидаларини баён этиш мақсадида доимий комиссия раисига 15 дақиқагача вақт берилади.

Партия гуруҳлари вакилларига ва депутатларга маърузачига савол бериши учун 3 дақиқагача, ҳисобот бўйича музокаралар учун 10 дақиқагача вақт берилади.

69-модда. Вилоят ҳокимининг ҳисоботини эшитишга ушбу вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, вилоят ижро ҳокимияти органлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари таклиф этилади.

Туман (шаҳар) ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли сайлов округларидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат бошқаруви органларининг вакиллари, вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ижро ҳокимияти органлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари таклиф этилади.

Ҳокимнинг ҳисоботини эшитишга ҳудудда жойлашган бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.

70-модда. Вилоят ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Туман (шаҳар) ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгашининг мажлисларида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

71-модда. Ҳокимнинг ҳисоботини муҳокама қилиш якунлари бўйича, шунингдек доимий комиссия хулосаси ва партия гуруҳлари фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда вилоят Кенгашнинг қарори қабул қилинади. Қарорда ҳоким ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ишининг самарадорлигига комплекс баҳо берилади, уларнинг ишини такомиллаштиришга доир тавсиялар ва таклифлар, шунингдек қарор амалга оширилишининг бориши устидан назоратни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

72-модда. Ҳокимнинг ҳисоботи бўйича қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш масъул доимий комиссия зиммасига юклатилади.

73-модда. Ҳокимнинг ҳисоботи бўйича вилоят Кенгаш қарори ва ҳокимнинг ҳисоботи маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий нашрларида ҳамда веб-сайтларида эълон қилиниши шарт.

74-модда. Масъул доимий комиссия ҳокимнинг ҳисоботи бўйича вилоят Кенгаш қарори ижро этилишини мониторинг қилади ва қарорда белгиланган муддатларда вилоят Кенгашни хабардор қилади.

 

IX боб. Маҳаллий давлат бошқаруви органлари
раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини вилоят
Кенгаш томонидан эшитиш тартиби

75-модда. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига кўра вилоят Кенгаш маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиб боради.

76-модда. Маҳаллий давлат бошқаруви органи томонидан ҳисобот (ахборот)га доир материаллар вилоят Кенгашнинг тегишли доимий комиссиясига имзоланган ҳамда электрон шаклда тақдим этилади.

77-модда. Тегишли доимий комиссия ҳисобот (ахборот)ни комиссия мажлисида маҳаллий давлат бошқаруви органи раҳбари иштирокида муҳокама қилади ҳамда доимий комиссиянинг хулосаси ва вилоят Кенгаш қарори лойиҳасини тайёрлайди.

78-модда. Ҳисобот (ахборот)ни эшитиш тўғрисидаги масалани тайёрлаш ва сессия муҳокамасига киритиш тегишли доимий комиссия томонидан амалга оширилади.

79-модда. Ҳисобот (ахборот) бўйича материалларни пухта тайёрлаш мақсадида тегишли доимий комиссия томонидан соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этилиши мумкин.

80-модда. Сессияда маҳаллий давлат бошқаруви органи раҳбарининг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш учун маърузачи билан келишилган ҳолда 20 дақиқагача вақт берилади.

Ҳисобот (ахборот) бўйича масъул доимий комиссия хулосасининг мазмунини ва вилоят Кенгаш қарори лойиҳасининг асосий қоидаларини баён этиш мақсадида доимий комиссия раисига 10 дақиқагача вақт берилади.

Депутатларга маърузачига савол бериши учун 3 дақиқагача, ҳисобот бўйича музокаралар учун 5 дақиқагача вақт берилади.

81-модда. Ҳисобот (ахборот) бўйича вилоят Кенгаш қарори ва ҳисобот (ахборот) маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий нашрларида ҳамда веб-сайтларида эълон қилиниши мумкин.

 

X боб. Сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни
танлаб олиш ва тақдим этиш

82-модда. Йигирма беш ёшга тўлган, қоида тариқасида, олий маълумотга, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган ҳамда камида охирги беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси ўзининг мажлисида Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни дастлабки тарзда танлаб олади ва тақдим этади, материалларни кўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар тайёрлайди, маъқуллаш ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тақдим этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқади.

Марказий сайлов комиссияси таркибига кириш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида қарор қабул қилинган номзодлар алифбо тартибида овоз бериш учун рўйхатга киритилади ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида муҳокама ўтказилади ва муҳокамада депутатлар Марказий сайлов комиссияси аъзолигига кўрсатилган номзодга саволлар беришга ҳақли.

Муҳокама натижалари бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгашининг номзодни Марказий сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинади ҳамда кўриб чиқиш учун Олий Мажлис палаталарига юборилади.

Қарор халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

83-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов бўйича округ сайлов комиссияларига номзодлар йигирма бир ёшга тўлган, қоида тариқасида, олий маълумотга, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан танлаб олинади ва тақдим этилади.

Округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиясининг мажлисида дастлабки тарзда муҳокама этилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли доимий комиссиясининг мажлисида қўмита (комиссия) раисининг ташаббуси билан округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли доимий комиссияси материалларни кўриб чиқади, номзодлар бўйича хулосаларни ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлайди. Дастлабки тарздаги муҳокама натижаларига кўра, ушбу масалани маъқуллаш ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш тўғрисидаги тегишли қўмита (доимий комиссия)нинг қарори қабул қилинади.

Округ сайлов комиссияси таркибига кириш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида қарор қабул қилинган номзодлар алифбо тартибида овоз бериш учун рўйхатга киритилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида муҳокама ўтказилади ва муҳокамада депутатлар округ сайлов комиссияси аъзолигига кўрсатилган номзодларга савол беришга ҳақли.

Муҳокама натижалари бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгашининг номзодни округ сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинади ҳамда тасдиқлаш учун Марказий сайлов комиссиясига юборилади.

Қарор халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

84-модда. Халқ депутатлари вилоят Кенгашларига сайловлар бўйича вилоят ва округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролари орасидан танлаб олинади ҳамда тақдим этилади.

Вилоят ва округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиянинг мажлисида дастлабки тарзда муҳокама этилади.

Доимий комиссия мажлисида комиссия раисининг ташаббусига кўра вилоят ва округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг тегишли доимий комиссияси материалларни кўриб чиқади, номзодлар бўйича хулосалар ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг номзодларни вилоят ва округ сайлов комиссиялари аъзолигига тавсия этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлайди. Дастлабки тарздаги муҳокама натижалари бўйича ушбу масалани маъқуллаш ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши навбатдаги сессиясининг кун тартибига киритиш тўғрисидаги доимий комиссиянинг қарори қабул қилинади.

Вилоят округ сайлов комиссиялари таркибига кириш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида қарор қабул қилинган номзодлар алифбо тартибида овоз бериш учун рўйхатга киритилади.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг сессиясида муҳокама ўтказилади ва муҳокамада депутатлар вилоят ва округ сайлов комиссиялари аъзолигига кўрсатилган номзодларга саволлар беришга ҳақли.

Муҳокама натижалари бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг номзодни вилоят сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинади ҳамда тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашига юборилади.

Муҳокама натижалари бўйича қабул қилинган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг номзодни округ сайлов комиссиялари аъзолигига тавсия этиш тўғрисидаги қарори эса, тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашига ўтказиладиган сайловлар бўйича вилоят комиссиясига юборилади.

Қарорлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

85-модда. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига сайловлар бўйича туман (шаҳар) сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролари орасидан танлаб олинади ҳамда тақдим этилади.

Туман (шаҳар) сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан танланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўриб чиқиш натижалари бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг туман (шаҳар) сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги қарорини дастлабки тарзда кўриб чиқиб, уни халқ депутатлари тумун (шаҳар) Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритишни тавсия этади.

Тегишли доимий комиссия раисининг ахбороти бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига сайловлар бўйича сайлов комиссияси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

XI боб. Доимий ва муваққат комиссиялар

86-модда. Вилоят Кенгаш сессияга киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун ўз ваколатлари муддатига жамоатчилик асосида фаолиятни амалга оширувчи доимий ва муваққат комиссиялар тузиши ҳамда улар таркибига ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Доимий ва муваққат комиссиялар раислигига ҳамда аъзолигига номзодлар сессияга ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари томонидан тақдим этилади.

Доимий комиссия раислигига номзод бўйича овоз бериш алоҳида ўтказилади.

Доимий ва муваққат комиссиялар аъзолари депутатлар орасидан сайланади.

Доимий ва муваққат комиссиялар аъзолигига номзодларни сайлаш номзодларнинг ҳар бирини алоҳида ёки комиссиянинг бутун таркибни ялпи муҳокама қилиш йўли билан амалга оширилади, овоз беришда қарор ҳар бир номзод бўйича алоҳида ёки комиссия бутун таркиби бўйича депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

87-модда. Доимий комиссиялар сони ва таркиби сессияда белгиланади. Вилоят Кенгаш таркибида, қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:

маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича;

таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича;

ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича;

саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича;

аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича;

регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

Зарур ҳолларда вилоят Кенгаш томонидан янги доимий комиссиялар тузилиши ва илгари ташкил қилинган доимий комиссиялар тугатилиши, доимий комиссиялар таркибига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Доимий комиссиялар фаолияти вилоят Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади.

88-модда. Доимий комиссиялар ўз мажлисларида раис ўринбосарлари ва котибларини сайлайди.

Депутат битта доимий комиссия аъзоси этиб сайланади. Фақат Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия аъзолари бошқа битта доимий комиссия аъзолари бўлиши мумкин.

Доимий комиссия таркибига кирмаган депутат унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.

Ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари ҳамда вилоят Кенгаш котибияти мудири, доимий комиссиялар таркибига сайланиши мумкин эмас.

Доимий комиссиялар маҳаллий Кенгаш олдида масъул ва унга ҳисобдордир.

89-модда. Доимий комиссиялар ўз фаолиятини вилоят Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширади.

Доимий комиссиянинг ташаббуси билан доимий комиссиянинг иш режасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Доимий комиссиянинг иш режасидаги ўзгартиришлар навбатдаги сессияда тасдиқланади.

90-модда. Доимий комиссиялар ўз фаолиятини мажлис шаклида амалга оширади.

Доимий комиссияларнинг мажлислари, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.

Доимий комиссияларнинг қўшма мажлислари улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилади.

91-модда. Вилоят Кенгаш аниқ вазифаларни бажариш учун депутатлар орасидан муваққат комиссия тузиши мумкин.

Муваққат комиссия тузиш тўғрисидаги қарор сессияда қабул қилинади.

Муваққат комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни бажарганидан сўнг ўз фаолиятини тугатади.

Муваққат комиссиянинг вазифалари вилоят Кенгаш қарори билан белгиланади.

92-модда. Доимий ва муваққат комиссияларнинг ҳудуддаги давлат органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларга юбориладиган қарорлари тавсия хусусиятига эга бўлади ва улар томонидан кўриб чиқилиб, кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёки кўрилган чора-тадбирлар ҳақида бир ойлик муддатда хабар қилиниши шарт.

 

ХII боб. Депутатлик фаолиятини амалга ошириш шакллари

93-модда. Ҳар бир депутат сессия, доимий ва муваққат комиссиялар ишида ташаббускорлик ва фаоллик билан қатнашиши лозим. Депутат ўз ваколатларини ишлаб чиқаришдан ёки хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда амалга оширади.

94-модда. Партия гуруҳлари сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатларнинг таъсис йиғилишларида ўз партияларининг сиёсатини уюшган ҳолда ўтказиш учун камида уч нафар депутат бирлашган тақдирда тузилади. Партия гуруҳлари партия гуруҳи раҳбарининг тегишли аризаси ва таъсис ҳужжатларига асосан вилоят Кенгаш томонидан рўйхатга олинади.

Партия гуруҳлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сессия кун тартибини шакллантиришда иштирок этиш;

сессия кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда партия гуруҳи вакилига кафолатланган тарзда сўз берилиши;

ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбарига, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликнинг бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари бошлиқларига, шунингдек ҳудудда жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига сўровлар билан мурожаат этиш;

доимий ва муваққат комиссиялар раислигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;

сессияда муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фикрини депутатлар орасида тарқатиш;

туман (шаҳар) ҳокимининг, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг қониқарсиз фаолияти тўғрисида вилоят ҳокимига хулоса тақдим этиш;

халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳлари вилоят ҳокими – вилоят Кенгаш раҳбарининг лавозимига тасдиқланган шахсларнинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган хулосалар тақдим этиш ташаббуси;

депутатлар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.

Партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш вилоят Кенгаш котибияти томонидан таъминланади.

95-модда. Депутат сессияда кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади.

Депутат:

доимий ҳамда муваққат комиссияларга сайлаш ва сайланишга;

сессияда кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;

сессия муҳокамасига киритилаётган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва улар юзасидан таклифлар киритишга, сессия кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва моҳияти юзасидан таклифлар ва мулоҳазалар киритишга;

вилоят Кенгаш томонидан сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдиришга;

музокараларда иштирок этишга, маърузачи, қўшимча маърузачи ва сессияда раислик қилувчига саволлар беришга;

депутат сўрови билан мурожаат этишга;

ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан маълумот беришга;

сессияда раислик қилувчига сессияда муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифи ёки мулоҳазасининг матнини топширишга;

таркибига ўзи кирган маҳаллий Кенгаш органининг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини сессияда баён қилишга ёки бу ҳақда вилоят Кенгаш раҳбарига ёзма шаклда маълум қилишга;

вилоят Кенгашга ҳисобдор бўлган ёки унинг назорати остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини сессияларда эшитиш тўғрисида таклиф киритишга;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижро этилиши, шунингдек вилоят Кенгаш қарорларининг бажарилиши юзасидан текширишлар ўтказиш тўғрисидаги масалалар бўйича таклиф киритишга;

сессия баённомаси (стенограммаси) билан белгиланган тартибда танишишга ҳақли.

Депутат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

96-модда. Депутат:

сессия самарали ишлашига кўмаклашиши, сессия вақтини тежаши;

вилоят Кенгаш регламентига риоя қилиши ва сессияда раислик қилувчининг талабларини бажариши;

сессияда фақат раислик қилувчининг рухсати билангина сўзга чиқиши;

Депутатлик одоби қоидаларига риоя қилиши;

сессияда иштирок этиши ва унинг ишида фаол қатнашиши;

ўзи таркибига сайланган доимий ёки муваққат комиссия мажлисларида иштирок этиши;

вилоят Кенгаш регламентида белгиланган тартибда овоз беришда шахсан иштирок этиши шарт.

Депутат сессияда, ўзи таркибига кирган доимий ёки муваққат комиссия мажлисида иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбарига, вилоят Кенгаш котибияти мудирига, сессияда раислик қилувчига ёхуд доимий ёки муваққат комиссия раисига олдиндан хабар қилиши шарт.

97-модда. Депутат ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақли.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига, агар унда бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай жавоб юборишлари шарт.

Судларнинг раислари, прокурорлар, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарларига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги аниқ ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.

Депутат сўровлари бўйича ахборот сессияда ёки доимий ёхуд муваққат комиссиялар мажлисида муҳокама қилиниши мумкин.

98-модда. Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишли ҳудуд прокурори ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан вилоят Кенгаш томонидан қоида тариқасида ўн кун ичида кўриб чиқилади. Сенатор этиб сайланган депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномаси вилоят Кенгаш томонидан сессияда кўриб чиқилади.

Вилоят Кенгашнинг депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори тегишли прокурорга дарҳол юборилади.

Вилоят Кенгашнинг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади.

99-модда. Депутат Депутатлик одоби қоидаларига қатъий риоя этиши лозим. Депутатнинг ўз мақомидан фуқаролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди.

Депутатлик одоби қоидалари бузилган тақдирда депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала вилоят Кенгаш томонидан ёхуд унинг топшириғига кўра Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия томонидан кўриб чиқилиши мумкин.

 

ХIII боб. Вилоят Кенгаш ва депутатлар фаолиятига
хизмат кўрсатишни таъминлаш

 

100-модда. Вилоят Кенгаш, доимий комиссиялар ва депутатлар фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вилоят Кенгаш котибияти томонидан таъминланади.

101-модда. Вилоят Кенгаш котибияти ўз фаолиятини маҳаллий Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган низом асосида олиб боради.

102-модда. Маҳаллий ҳокимлик депутатлик фаолиятини олиб боришлари учун депутатларга, шунингдек вилоят Кенгаш котибиятига хоналар, техник воситалар, алоқа воситалари ажратади, маълумотлар базаларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиб беради.

 

ХIV боб. Якунловчи қоидалар

103-модда. Вилоят Кенгаш регламенти, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар вилоят Кенгаш қарори билан тасдиқланади.

Вилоят Кенгаш регламентига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар доимий комиссиялар, партия гуруҳлари, депутатлар томонидан киритилиши мумкин.

Вилоят Кенгаш регламентига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала сессия кун тартиби лойиҳасига киритилади ҳамда биринчи навбатда кўриб чиқилади.

104-модда. Вилоят Кенгаш регламентида назарда тутилмаган вилоят Кенгаш фаолиятига доир масалаларни сессияда кўриб чиқиш тартиб-таомиллари сессияда депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, баённома тарзида расмийлаштирилади ва қабул қилинган кундан эътиборан амал қилади.

 

 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг

2021 йил 31 июлдаги ____-сессиясининг

________-сонли қарорига 2-илова

 

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг

доимий комиссиялари тўғрисидаги

 

НИЗОМ

 

I боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, халқ депутатлари вилоят Кенгаши (бундан буён матнда вилоят Кенгаш деб юритилади) регламенти асосида ишлаб чиқилган ва вилоят Кенгашнинг доимий комиссияларини шакллантириш ва ишини ташкил қилиш тартибини, улар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда ваколатларини белгилайди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ вилоят Кенгаш сессияси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вилоят Кенгаш қарорлари ҳаётга татбиқ этилишига кўмаклашиш, ўз ваколатлари доирасида назорат вазифаларини амалга ошириш учун вилоят Кенгаш ўз ваколати муддатига вилоят Кенгаш депутатлари орасидан вилоят Кенгашнинг доимий комиссияларини (бундан буён матнда доимий комиссиялар деб юритилади) сайлайди.

  1. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида, шунингдек вилоят Кенгаш регламенти ҳамда доимий комисиялари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади.
  2. Доимий комиссиялар вилоят Кенгаш сессиясида (бундан буён матнда сессия деб юритилади) вилоят Кенгаш депутатлари орасидан раис ва аъзолардан иборат таркибда сайланади. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
  3. Вилоят Кенгаш депутати фақат битта доимий комиссия аъзоси этиб сайланиши мумкин (Регламент ва депутатлик одоби масалалари комиссияси бундан мустасно).

Доимий комиссия таркибига кирмаган вилоят Кенгаш депутати унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.

Ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари ҳамда вилоят Кенгаш котибияти мудири доимий комиссиялар таркибига сайланиши мумкин эмас.

  1. 5. Доимий комиссиялар раислигига ва аъзолигига номзодлар сессияга ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари томонидан тақдим қилинади.

Доимий комиссия раислигига номзод бўйича овоз бериш алоҳида ўтказилади.

Доимий комиссиялар аъзолигига номзодларни сайлаш номзодларнинг ҳар бирини алоҳида ёки доимий комиссиянинг бутун таркибини ялпи муҳокама қилиш йўли билан амалга оширилади, овоз беришда қарор ҳар бир номзод бўйича алоҳида ёки доимий комиссиянинг бутун таркиби бўйича вилоят Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

  1. 6. Доимий комиссиялар ўз мажлисларида очиқ овоз бериш йўли билан доимий комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан раис ўринбосарларини ва котибларини сайлайди.
  2. 7.Доимий комиссияларнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.
  3. Доимий комиссиялар вилоят Кенгаш олдида масъул ва ҳисобдордир.
  4. Вилоят Кенгаш депутатининг доимий комиссиядаги ваколатлари унинг илтимосига кўра, шунингдек унинг ўз вазифаларини бажаришга имкон бермайдиган ҳолатлар муносабати билан муддатидан илгари тугатилиши мумкин.

Доимий комиссия раисининг таклифи бўйича доимий комиссия таркибидаги ўзгартиришлар сессияда кўриб чиқилади.

  1. Доимий комиссиялар сони, уларнинг номланиши ва таркиби сессияда белгиланади.

Вилоят Кенгаш таркибида, қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:

маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича;

таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича;

ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича;

саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича;

аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича;

регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

Зарур ҳолларда вилоят Кенгаш томонидан янги доимий комиссиялар тузилиши ва илгари ташкил қилинган доимий комиссиялар тугатилиши, доимий комиссияларнинг таркибига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

 

II боб. Доимий комиссиялар фаолиятининг
асосий йўналишлари

  1. Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия:

маҳаллий бюджет лойиҳасини, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни, шунингдек маҳаллий бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни дастлабки тарзда кўриб чиқади, бошқа доимий комиссияларнинг фикрларини ўрганади, хулосалар тайёрлайди, мазкур масалалар юзасидан сессияда маърузалар ва таклифлар билан чиқади;

иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳудудий стратегик йўналишларини ишлаб чиқишда иштирок этади, ўз ваколатлари доирасида таклифлар киритади ва ижроси устидан депутатлик назоратини амалга оширади;

ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, хусусий ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларни янада ривожлантириш учун зарур инфратузилмани шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун мутахассисларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишларни доимий ўрганиб боради ва депутатлик назоратини амалга оширади;

бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалаларини ўрганади, улар бўйича тавсиялар тайёрлайди;

маҳаллий бюджет ижроси, бюджетдан ташқари ва мақсадли фондлар маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби устидан назоратни амалга оширади;

маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромад захиралари ва манбаларини аниқлаш бўйича иш олиб боради;

маҳаллий бюджет харажатларининг қонунчиликда белгиланган қисмининг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида иштирок этади ва ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга оширади;

маҳаллий бюджет қўшимча маблағларининг белгиланган тартибда тақсимланишида иштирок этади, ушбу масала юзасидан сессияга таклифлар киритади, маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назоратни амалга оширади;

маҳаллий солиқлар ва маҳаллий бюджетга тушадиган бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш масалаларини кўриб чиқади ва хулосалар беради;

тегишлилигича маҳаллий бюджетга ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда хулосалар беради;

ҳудуднинг эксперт салоҳиятини ошириш, инвестициялар ва туризм масалалари бўйича ривожлантириш дастурлари лойиҳаларининг ишлаб чиқилишида иштирок этади, уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади ва назорат қилиб боради;

ҳудуднинг экспорт салоҳияти ўсишига тўсқинлик қиладиган тизимли муаммоларни ўрганади, унинг экспорт салоҳиятини ошириш, шу жумладан, қонунчиликка тегишли ўзгартишлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудий инвестиция дастурлари бажарилишини таҳлил қилиб боради, инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатади;

ҳудудга инвестиция жалб этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлайди, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли ижро органига киритади;

ҳудуднинг туризм салоҳиятини таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш, шу билан бирга ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

маҳаллий Кенгашлар ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси фаолияти самарали йўлга қўйилишини таъминлайди ҳамда мувофиқлаштириб боради;

ҳокимликнинг тузилиши, штатлари ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари тақдимномасини дастлабки тарзда кўриб чиқади;

Вилоят Кенгашнинг режалаштириш ва бюджет-молиявий фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни кўриб чиқишда қатнашади;

аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасидаги устувор йўналишларни белгилашда иштирок этади, соҳага оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширади;

ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;

ҳокимлик бўлимлари ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботини (ахборотини) эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда вилоят Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

  1. Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия:

вилоят Кенгаш томонидан режалаштирилаётган дастурларни, шунингдек вилоят, туман, шаҳар ҳудудида (кейинги ўринларда ҳудуд деб юритилади) қонунийликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

қонунчилик, суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижроси устидан тизимли назоратни амалга оширади;

ҳудудда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганади ҳамда ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

коррупция кўринишларининг намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига мунтазам равишда ахборот киритиб боради;

ўз ваколатига тааллуқли бўлган вилоят Кенгашнинг дастурлари ва ҳоким қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашади ва хулосалар беради;

ҳокимлик бўлимлари ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек суд, прокуратура, мажбурий ижро бюроси, ички ишлар, адлия органлари раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича дастлабки тарзда комиссия мажлисларида ҳисоботларини (ахборотларини) эшитади, улар бўйича якуний хулоса тайёрлайди ҳамда мазкур масалани сессия муҳокамасига киритади;

ҳоким – вилоят Кенгаш раисининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияси эса тегишли вилоят ҳудудида жойлашган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;

оммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади, тегишли ҳудудда жамоат тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудда қонунийлик ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилиши масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек тегишли давлат органларига сўровлар юборади ва доимий комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилади;

ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;

ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда вилоят Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

  1. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия:

ҳудудни таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича ривожлантириш дастурлари лойиҳаларининг ишлаб чиқилишида иштирок этади;

ҳудудни таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича ривожлантириш дастурлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек уларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларни дастлабки тарзда кўриб чиқади, бошқа доимий комиссиялар билан биргаликда хулосалар тайёрлайди, мазкур масалалар юзасидан сессияда маъруза ва қўшимча маърузалар билан чиқади;

ҳокимлик бўлимлари ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботини (ахборотини) эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

ҳудуддаги таълим муассасаларининг шароити, моддий-техник таъминотини таҳлил қилган ҳолда, уларни яхшилаш бўйича таклифларни шакллантиради ва тегишли манзилли дастурларга киритиш юзасидан таклифлар беради;

таълим тизимининг ҳолатини таҳлил ва назорат қилади, таълим сифатини янада яхшилаш, мактаблар, лицейлар, коллежлар, касб-ҳунар мактаблари, техникумлар ва олий ўқув юртларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бўйича тавсиялар киритади;

таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия жараёни қатнашчиларини соғломлаштириш ва моддий рағбатлантириш масалаларини ҳал қилишга кўмаклашади, таълим соҳаси ходимларининг ижтимоий масалаларини ҳал қилиш учун пул маблағлари ажратилиши ташаббуси билан чиқади;

мактаб директори лавозимига тавсия қилинган номзодларни ўрганади ва хулосалар беради, шунингдек директорликка маъқулланган номзодларнинг уч йиллик дастурлари бажарилишини назорат қилиб боради, зарур ҳолларда уларнинг фаолиятига баҳо беради;

кадрлар тайёрлашни яхшилаш, ҳудуднинг интеллектуал салоҳиятини сақлаб қолиш мақсадида вилоят Кенгашнинг олий ўқув юртлари билан ҳамкорлиги масалаларини дастлабки тарзда ўрганади ва уни кучайтириш бўйича таклифлар киритади;

ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олиш, уларнинг муайян касб эгаси бўлишини, бандлиги таъминланишини таҳлил қилиб бориш ва яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

жисмоний тарбия ва спорт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, спортни ривожлантириш, шунингдек аҳоли турар жойларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун шароитлар яратиш масалаларини ўрганади;

маданият муассасалари тармоғини ривожлантиришга кўмаклашади, уларнинг ёшларни эстетик тарбиялашдаги ролини ошириш бўйича таклифлар киритади;

анъанавий халқ ижодиёти марказлари, аҳолининг миллий-маданий анъаналари, бадиий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун шароитлар яратишга кўмаклашади;

тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, маҳаллий даволаш-профилактика муассасаларини, шу жумладан, табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудуднинг “тиббий харитаси” шакллантирилиши, ундан келиб чиққан ҳолда, аҳолига зарур ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши бўйича назорат олиб боради;

ҳудудда аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлик ҳолатини таҳлил қилади, аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

бюджет маблағлари ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг хайрия бадаллари ҳисобидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини белгилашда иштирок этади;

ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, кўп болали оилалар ҳамда кекса фуқароларнинг уй-жой ва моддий-маиший шароитларини яхшилаш бўйича қонун ҳужжатларида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;

ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда вилоят Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

  1. Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия:

ёшлар сиёсатини амалга ошириш, хотин-қизлар ва гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади, дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

вилоят Кенгаш ҳузуридаги “Ёшлар гуруҳи” ҳамда “Ёшлар парламенти вакиллари мактаби” ташкил этилишини, уларнинг фаолияти самарали йўлга қўйилишини таъминлайди ҳамда мувофиқлаштириб боради.

ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини намоён этиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин топишлари учун зарур шарт шароитларни яратиш, ёш кадрлар заҳирасини шакллантириш, уларни тайёрлаб бориш ва босқичма-босқич турли раҳбарлик лавозимларига тавсия этишда иштирок этади.

ҳудудда ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва Олий Мажлис палаталарининг Сенатининг тегишли қўмиталарига тақдим этади;

ёшларни ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади, ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;

ёшларнинг ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, уларнинг жамиятдаги фаол иштирокини таъминлашда иштирок этади;

ёшларни оилага тайёрлаш, соғлом оилани шакллантириш, «Соғлом оила – соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган давлат сиёсатини олиб бориш, жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни, тинч-тотувлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги ишларни ташкил этишда фаол иштирок этади;

ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш борасидаги ишларни ташкил этишда иштирок этади, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ёш оилаларни ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашдаги муаммоларни таҳлил қилади ва бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этади, бу соҳадаги ишлар самарадорлигини оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

хотин-қизларни камситиш, уларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш, эрта никоҳ ва мажбурий никоҳнинг олдини олиш ҳамда бартараф қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳокимлик бўлимлари ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини (ахборотларини) эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганлар устидан васийлик ва ҳомийлик бўйича ишларни назорат қилади;

Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудий чора-тадбирлар дастурларининг ижро этилиши юзасидан вазирлик, идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ахборотини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиб бориш;

ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;

ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда вилоят Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

  1. Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия:

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатишни ривожлантириш қисмини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда тайёрлашда қатнашади;

ҳудуднинг бош режаси ва қурилиш қоидалари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади;

коммунал соҳа, транспорт ва алоқа ҳолатини ўрганади, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, жамоат транспортини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;

ҳокимлик бўлимлари ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини (ахборотларини) эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

савдо, умумий овқатланишни ташкил этиш, истеъмол бозори фаолияти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

бозорлар ишини оптималлаштириш, саноат ва озиқ-овқат молларини реализация қилиш, ҳудудда савдо ярмаркаларини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритади;

ёқилғи-энергетика таъминоти, сув таъминоти, оқова сувларни четга чиқариб юбориш ва тозалаш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш масалаларини кўриб чиқади;

ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;

ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда вилоят Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

  1. Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссия:

аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича дастурларни дастлабки тарзда кўриб чиқади ва тайёрлашда қатнашади;

ердан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта ишлов бериш, табиий муҳитни яхшилаш бўйича ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-хўжалик шароитлари масалаларини кўриб чиқади;

деҳқон ва фермер хўжаликлари, саноат корхоналари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларини ўрганади ва уларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритади;

табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан cамарали фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларини самарали ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритади;

ҳудуддаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилашда, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда иштирок этади;

сув объектлари ҳолатини сақлаш ва яхшилаш, уларга зарарли таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан таклифлар киритади;

зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ экологик экспертиза ўтказиш бўйича таклифлар киритади;

ҳокимлик бўлимлар ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини (ахборотларини) эшитади, тавсиялар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;

ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда вилоят Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

  1. Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия:

маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштиради ҳамда доимий мониторинг қилади;

ахборот сиёсати, маҳаллий давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашга оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади, шу жумладан, маҳаллий давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг очиқликни таъминлаш борасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботларини (ахборотларини) эшитади;

ахборот сиёсати, маҳаллий давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашга оид мавжуд қонунчилик базасини таҳлил қилган ҳолда, уни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

ахборот сиёсати, маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлашга доир масалалар юзасидан ўрганишлар олиб боради;

жойларда аҳоли, жумладан, ахборот хизмати соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бевосита мулоқот қилиш орқали ахборот сиёсати ҳамда маҳаллий давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш масалаларига оид ҳақиқий аҳволни ўрганади ҳамда бу борада аниқланган долзарб масалаларни депутатлик назорати доирасида ҳал этиш чораларини кўради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ахборот сиёсати ҳамда маҳаллий давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқади;

ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга, давлат тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;

ўз ваколатига тааллуқли бўлган вилоят Кенгаш дастурлари ва ҳоким қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашади ҳамда хулосалар беради;

ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш юзасидан таҳлиллар олиб боради ва тегишли таклифлар тайёрлайди;

ҳудуддаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади, зарур ҳоллатда ҳолатни яхшилаш бўйича таклифлар киритиб боради;

ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда вилоят Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

 

  1. Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия:

вилоят Кенгаш депутатининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шу жумладан, уни чақириб олиш тўғрисидаги, вилоят Кенгаш депутатини жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга тегишинча вилоят, туман, шаҳар прокурорининг тақдимномаси бўйича розилик бериш ҳақидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади ва вилоят Кенгаш томонидан кўриб чиқишга тайёрлайди;

вилоят Кенгашнинг доимий ва муваққат комиссиялари, бошқа органларини ташкил қилиш ва тугатиш ҳақидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;

вилоят Кенгашнинг топшириғига мувофиқ вилоят Кенгаш депутати томонидан қонун ҳужжатлари, ахлоқ нормалари ва Депутатлик одоби қоидаларини бузиш фактлари бўйича материалларни кўриб чиқади ҳамда мазкур масала бўйича хулоса тақдим қилади;

вилоят Кенгашнинг регламенти лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, шунингдек унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

вилоят Кенгашнинг доимий ва муваққат комиссиялари тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

Депутатлик одоби қоидалари лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун сессияга киритади, шунингдек унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

сайловчиларнинг вилоят Кенгаш депутатлари томонидан Депутатлик одоби қоидаларини бузиш билан боғлиқ шикоятларини кўриб чиқади;

вилоят Кенгаш депутатлари, бошқа шахслар томонидан вилоят Кенгашнинг регламенти нормаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади ва уни бузиш ҳолатлари мавжуд бўлганда уларни бартараф қилиш чораларини кўради;

ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зарур ҳолларда вилоят Кенгаш қарорлари лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

 

III боб. Доимий комиссиялар ишини ташкил этиш

  1. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини сессияда тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширадилар. Доимий комиссиянинг иш режаси вилоят Кенгашнинг иш режаси билан белгиланган ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

Доимий комиссиянинг ташаббуси билан доимий комиссиянинг иш режасига тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Доимий комиссиянинг иш режасидаги ўзгартишлар навбатдаги сессияда тасдиқланади.

  1. Доимий комиссиялар ўз ишларини масалаларни биргаликда, эркин муҳокама қилиш ва ҳал этиш, ошкоралик ҳамда доимий комиссиялар аъзоларининг кенг ташаббускорлиги асосида ташкил этадилар.
  2. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини мажлис шаклида амалга оширадилар.

Доимий комиссияларнинг мажлислари, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.

Доимий комиссиянинг мажлислари раис, раис йўқлигида эса раис ўринбосарининг ташаббуси билан, шунингдек комиссия аъзолари кўпчилиги томонидан чақирилиши мумкин.

Доимий комиссияларнинг қўшма мажлислари улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилади.

  1. Доимий комиссиялар мажлисларида иш давлат тилида олиб борилади.
  2. Доимий комиссияларнинг мажлислари, башарти уларда доимий комиссия таркибининг ярмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.

Доимий комиссия аъзоси мажлисда иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда доимий комиссия раисига олдиндан хабар қилиши шарт.

  1. Доимий комиссиялар мажлислари кун тартиби лойиҳасига доимий комиссиялар иш режаларидаги масалалар, вилоят Кенгаш қарорларида белгиланган масалалар, шунингдек доимий комиссиялар аъзолари томонидан таклиф қилинган масалалар киритилади.

Кун тартиби лойиҳаси ва мажлисни олиб бориш тартиби доимий комиссия раиси томонидан эълон қилинади ва муҳокама қилингандан сўнг тасдиқланади.

  1. Доимий комиссия мажлисларида баённомалар юритилади.

Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

доимий комиссиянинг номи, мажлиснинг тартиб рақами;

мажлис ўтказиладиган вақт, сана ва жой;

ҳозир бўлган ва қатнашмаётган доимий комиссия аъзоларининг сони, шунингдек таклиф этилган шахслар сони;

мажлиснинг кун тартиби, мажлисда кўриб чиқиш учун киритилган ҳар бир масала юзасидан ҳар бир маърузачи ҳамда қўшимча маърузачининг фамилияси ва лавозими;

кун тартибига мувофиқ муҳокама қилинаётган масалаларнинг моҳияти;

«ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб берилган овозлар сони кўрсатилган, қабул қилинган қарорлар рўйхати.

Мажлис баённомасига мажлисда ҳозир бўлган ва қатнашмаётган доимий комиссия аъзолари рўйхати, таклиф этилган шахслар рўйхати, маърузалар матнлари ва бошқа материаллар илова қилинади.

Доимий комиссия мажлисининг баённомаси мажлис тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай расмийлаштирилади. Баённома доимий комиссия раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс ва доимий комиссия котиби томонидан имзоланади.

  1. Доимий комиссия мажлисини самарали олиб бориш учун, қоида тариқасида, маъруза учун 20 дақиқагача, қўшимча маъруза учун 10 дақиқагача, музокараларда сўзга чиқувчиларга 5-7 дақиқагача, ахборот ёки маълумот бериш учун эса 3 дақиқагача вақт берилади.
  2. Доимий комиссияларнинг мажлислари очиқ ўтказилади. Доимий комиссия ёпиқ ёки сайёр мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, шунингдек ҳудудда жойлашган давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситаларининг таклиф қилинган вакиллари ва бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.

Мажлисга таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек улар раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунишлари шарт.

Мажлисга таклиф қилинаётган шахсларнинг сони ва таркиби доимий комиссия раиси томонидан ҳал этилади.

Мажлисда раислик қилувчи мажлисга таклиф қилинган шахслар таркиби ва сони тўғрисида доимий комиссия аъзоларини хабардор қилади.

  1. Доимий комиссиялар масалаларни тайёрлаш ва уларни пухта ишлаб чиқиш учун вилоят Кенгаш депутатларидан, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, мутахассислар ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳлар тузишга ҳақли.
  2. Доимий комиссиялар ўзларига тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш вақтида тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва бир хил мажбуриятларга эгадирлар.
  3. 30.Доимий комиссияларнинг аъзолари доимий комиссиялар фаолиятида иштирок этишлари, уларнинг қарорларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашишлари, доимий комиссияларнинг топшириқларини бажаришлари шарт. Доимий комиссиялар аъзолари ҳар чоракда доимий комиссия раисига доимий комиссия иш режасида назарда тутилган тадбирларнинг ижро этилиши бўйича ўз фаолияти якунлари ва депутатлик вазифаларини бажариш натижалари тўғрисида ёзма ҳисоботлар тақдим этадилар.

Доимий комиссиялар аъзолари ўз ваколатларини ишлаб чиқариш ёки хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда амалга оширадилар. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари доимий комиссиялар аъзоларини улар ўз депутатлик вазифаларини бажарадиган вақтда, уларнинг иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда, ишдан озод қилишлари шарт. Депутатлик вазифаларини бажараётган вақтда доимий комиссиялар аъзоларининг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

  1. Доимий комиссиянинг аъзоси кўриб чиқилаётган масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади, уларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва қарорлар қабул қилишда, шунингдек вилоят Кенгашнинг, доимий комиссиянинг қарорлари бажарилишини ташкил этишда иштирок этади. Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга ва муҳокама қилинаётган масала юзасидан «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб овоз беради. Доимий комиссия мажлисида иштирок этаётган доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси муҳокама қилинаётган масала бўйича овоз беришда иштирок этишга мажбур.
  2. Доимий комиссия аъзосига доимий комиссия томонидан кўриб чиқилаётган барча масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этиш учун шароит яратиб берилади, унга зарур ҳужжатлар ёки бошқа материаллар олдиндан юборилади. Доимий комиссия аъзолари доимий комиссия мажлиси ўтказиладиган вақт, сана, жой ва кун тартиби тўғрисида камида бир кун олдин хабардор қилинади.

Доимий комиссия аъзолари доимий комиссия томонидан жойларда кўриб чиқилиши лозим бўлган масалаларни ҳоким – вилоят Кенгаш раҳбари, доимий комиссия раисининг топшириғига биноан ёки ўз ташаббуси билан ўрганади, ушбу масала юзасидан давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролардан келган таклифларни умумлаштиради, уларни доимий комиссия мажлисида муҳокама қилади ва таклифлар киритади.

  1. Бир нечта доимий комиссияларга тааллуқли масалалар доимий комиссиялар томонидан биргаликда тайёрланиши ва кўриб чиқилиши мумкин.

Доимий комиссияларнинг қўшма мажлисларини доимий комиссиялар раислари ўзаро келишув асосида олиб борадилар.

Доимий комиссия ўзи кўриб чиқаётган масалалар юзасидан бошқа доимий комиссияларнинг фикрини сўраб олиши мумкин.

Бошқа доимий комиссияларнинг илтимосига биноан доимий комиссия ўзига тааллуқли масалалар бўйича ушбу доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилаётган масалаларни тайёрлашда иштирок этиши мумкин.

  1. Айни бир масала бўйича доимий комиссияларнинг фикри турлича бўлган тақдирда улар келишмовчиликларни бартараф этиш чораларини кўрадилар. Агар муросага келинмаса, ушбу масалани тайёрлашга масъул бўлган доимий комиссиянинг қарори узил-кесил ҳисобланади.
  2. Доимий комиссияларда барча масалалар доимий комиссия аъзолари умумий таркибининг кўпчилик овози билан ҳал этилади.

Бир нечта доимий комиссияларнинг қўшма мажлислари ўтказилганда қарор ҳар бир доимий комиссияда кворум мавжуд бўлган ҳолда мажлисда қатнашаётган доимий комиссиялар аъзолари умумий таркибининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

  1. Доимий комиссиялар кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан тавсиявий хусусиятга эга бўлган қарорлар қабул қилади ёки вилоят Кенгаш қарорлари лойиҳалари бўйича ўзларига тааллуқли масалалар юзасидан хулосалар беради.
  2. Доимий комиссияларнинг қарорлари, хулосалари ва баённомалари доимий комиссия раиси томонидан имзоланади.

Доимий комиссиялар томонидан қабул қилинган қўшма қарорлар, улар томонидан биргаликда тайёрланган хулосалар, шунингдек қўшма мажлисларнинг баённомалари уларнинг раислари томонидан имзоланади.

  1. 38.Доимий комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорлар тегишли давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва манфаатдор шахсларга юборилади.
  2. Доимий комиссияларнинг қарорлари қайси давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларга нисбатан қабул қилинган бўлса, улар томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Доимий комиссия қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, кўриб чиқиш натижалари ёки кўрилган чоралар ҳақида доимий комиссияларга бир ой муддатда хабар қилиниши лозим. Доимий комиссиялар қарорларини кўриб чиқиш якунлари доимий комиссиялар мажлисларида, зарур ҳолларда эса сессияларда кўриб чиқилади. Заруратга қараб, доимий комиссия мажлисида унинг қарори ижро этилиши муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

  1. Доимий комиссия қарорлари бажарилишининг бориши юзасидан назорат доимий комиссия раиси ёки қарорда кўрсатилган доимий комиссия аъзоси томонидан амалга оширилади.

 

IV боб. Доимий комиссияларнинг ваколатлари

  1. 41. Доимий комиссиялар сессиялар кун тартибига доир таклифларни шакллантиришда иштирок этадилар.
  2. 42. Доимий комиссиялар ўзларига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслардан ҳужжатлар, ёзма хулосалар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни сўраб олишга ҳақли.
  3. Доимий комиссиялар ҳудудда жойлашган давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларини ўз мажлисларига таклиф этиши ҳамда уларнинг вилоят Кенгаш қарорлари ва доимий комиссиялар тавсияларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини (ахборотини) тинглаш ҳуқуқига эга.

Доимий комиссиялар тегишли органлар ва ташкилотларни кўриб чиқиладиган масалалар хусусида олдиндан хабардор қиладилар.

  1. 44.Доимий комиссиялар ўрганиб чиқиш учун ўзларига берилган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш якунлари юзасидан вилоят Кенгашга ўз қарорлари ёки хулосаларини тақдим этадилар.
  2. 45.Вилоят Кенгашнинг топшириғига биноан, доимий комиссиялар вилоят Кенгаш депутатлари билдирган таклифлар, танқидий мулоҳазалар ва сўровларнинг амалга оширилишини назорат қиладилар.
  3. 46.Доимий комиссия раиси:

зарур материаллар тайёрланишини ташкил этади, доимий комиссия мажлисини чақиради, мажлис ҳақида доимий комиссия аъзолари ва бошқа иштирокчиларни хабардор қилади;

доимий комиссия мажлисларида раислик қилади;

доимий комиссиянинг иш режаси лойиҳасининг тайёрланишини ташкил этади;

доимий комиссия аъзолари, шу жумладан, доимий комиссия раиси ўринбосари ва доимий комиссия котиби ўртасида ишларни тақсимлайди ҳамда улар фаолиятини йўналтиради;

доимий комиссия аъзоларига топшириқлар беради, уларга доимий комиссиянинг фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;

доимий комиссия аъзоларини ишчи гуруҳларнинг ишида қатнашиш, шунингдек доимий комиссиянинг бошқа топшириқларини бажариш учун таклиф қилади;

давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини, мутахассислар ва олимларни доимий комиссия ишида иштирок этиш учун таклиф қилади;

сессияларда, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан бўладиган муносабатларда доимий комиссия номидан вакиллик қилади;

доимий комиссия фаолияти тўғрисида ярим йиллик ва йиллик ҳисобот тайёрлайди ва сессияда ҳисобот беради;

доимий комиссия қарорларининг ижро этилиши юзасидан ишларни ташкил этади;

вилоят Кенгашга, ҳокимга – вилоят Кенгаш раҳбарига уларнинг топшириқлари бажарилиши юзасидан ахборот беради;

доимий комиссия аъзоларини улар томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилганлиги ва тавсиялари кўриб чиқилганлиги тўғрисида хабардор қилади;

бошқа доимий комиссиялар билан биргаликда ишлар олиб борилишини ташкил қилади;

доимий комиссия мажлиси қарорлари, хулосалари ва баённомаларини имзолайди;

ўз ваколати доирасида бошқа вазифаларни амалга оширади.

  1. 47. Доимий комиссия раиси ўринбосари доимий комиссия раисининг топшириғига кўра унинг айрим вазифаларини бажаради, доимий комиссия раиси йўқлигида ёки унинг ўз вазифаларини амалга оширишга имкони бўлмаган ҳолларда раис вазифасини бажаради.
  2. Доимий комиссия котиби:

доимий комиссия иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди;

доимий комиссия иш режасининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

доимий комиссия иш юритуви учун жавоб беради, вилоят Кенгаш котибиятига ҳужжатларни сақлаш учун ўрнатилган тартибда топширади;

доимий комиссия мажлиси баённомасини юритади ва уни имзолайди;

доимий комиссия фаолияти билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради.

 

V боб. Якунловчи қоидалар

  1. Доимий комиссиялар фаолиятини ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли вилоят Кенгаш котибияти томонидан таъминланади.
  2. Тегишли вилоят Кенгаш котибияти доимий комиссияларни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари, шунингдек доимий комиссиялар фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари билан таъминлайди.
  3. Доимий комиссиялар тўғрисидаги низомни қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари юзасидан қарорлар сессияда вилоят Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

 

25994
0
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.