Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда инклюзив таълим, ижтимоий хизматлар ва ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

Термиз Карго марказида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Европа Иттифоқи,  Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида вилоятда инклюзив таълим, ижтимоий хизматлар ва ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш дастури бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Анжуманда лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган барча ташкилот вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 Айтиш керакки, лойиҳа 2023 йилнинг якунига қадар давом этади. Лойиҳа доирасида маҳаллалардаги болалар, ёшлар, оилалар учун кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни такомиллаштириш мақсад қилинган. Шу мақсадда Европа Иттифоқи томонидан 1 млн. 600 минг евро ажратилган бўлиб, тахминан 35000 кишини қамраб олиш режалаштирилган. Ижтимоий хизмат ходимларининг салоҳиятини кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Маълумот учун, ЮНИСЕФ фаолиятида дунё болаларининг ҳуқуқ ва фаровонлиги таъминлашни ўз олдига мақсад қилган. Ушбу мажбуриятни амалий ҳаракатларга айлантириш учун жаҳоннинг 190 мамлакати ва ҳудудларида фаолият олиб боради. Бу билан ижтимоий жиҳатдан яккалаб қўйилган, алоҳида этибор ва ёрдамга муҳтож болаларнинг манфаатларини илгари суради.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.