Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Авф этилганлар ижтимоий ҳаётга йўналтирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Рамазон ҳайит” байрами муносабати билан “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига Сурхондарё вилоятидан ҳам 7 нафар шахс жазони ижро этиш муассасалардан озод этилиб, яшаш манзилларига қайтганди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокими Тўра Боболов афв этилганларни қабул қилиб, уларга халқимизга хос бағрикенглик фазилатини намоён этган Президентнинг ишончини оқлаб, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга афв этилганларни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини тиклаш, ишга жойлаштириш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.