Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Тўра Боболов Пошхурт маҳалласида бўлди

Куни кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Шеробод тумани марказидан 45 км узоқликда жойлашган Пошхурт маҳалласидаги 33-сонли мактабда умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Учёғоч ва Пошхурт маҳаллалари нуронийлари, фаол хотин-қизлари ва ёшлар иштирок этди.

Учрашувда вилоят ҳокими Конституциявий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари, ташкилий-амалий тадбирлар, таклифларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнлари, Конституциявий қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва умумхалқ муҳокамасига қўйилиши ҳақида атрофлича маълумот берди.

Тадбирда нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари сўзга чиқиб, қонун лойиҳаси ҳақида фикр-мулоҳаза юритди. Маҳаллалари, хонадон ва ўз ҳаётларида содир бўлаётган ўзгаришларни алоҳида эътироф этиб, тинч, тўкин турмушдан мамнун эканликларини қайд этди. 

Тадбир доирасида маҳаллалар ёшлари ўртасида ташкил этилган миллий ўйинлар ҳамда шахмат-шашка мусобақалари ғолиблари пул мукофоти ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, вилоят ҳокими ушбу маҳаллалардаги “бешлик” фаолияти билан танишиб, ҳудуд шароитидан келиб чиқиб, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, махсус дафтарлардаги фуқаролар билан индивидуал ишлаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.