Термиз туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди
Ҳокимлик янгиликлари / 2023-04-15
Аввал хабар берилганидек, Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласида 55,5 гектар, шундан 28,5 гектар “Янги Ўзбекистон” массиви, 27,0 гектар “Янги Ўзбекистон” боғини ўз ичига олган янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/1f208c7eaedae40bbfadb.jpg)
![](https://telegra.ph/file/071b9ffffe1fe1120ea3c.jpg)
Бугун ушбу лойиҳага старт берилди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, қурилиш ишларининг тамал тошини қўйиб берди.
“Янги Ўзбекистон” массивида жами 74 та кўп қаватли, 6 280 та хонадонли турар-жойлар, шунингдек, 2 640 ўринли 2 та мактаб, 420 ўринли 2 та боғча, 200 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиника ҳамда маҳалла маркази ҳам қурилиши белгиланган.
![](https://telegra.ph/file/7b48a1fbbb4c9c9831aa0.jpg)
![](https://telegra.ph/file/df94970c1fe027254f382.jpg)
Термиз туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивининг биринчи босқичида 18 та кўп қаватли, 1 980 та хонадонли турар-жойлар қурилади.
Интерактив хизматлари
Барча хизматлар
>
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?
Фойдали манзиллар
Боғланиш
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
Меню
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.