Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сариосиёда амалга оширилаётган ишлар ҳамда янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманига ташриф буюрди. Ташриф дастурига кўра маҳалла “еттилиги”, корхоналар фаолияти, янги лойиҳалар тақдимоти, қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Дастлабки манзилда “Гулобод” маҳалласининг “еттилиги” фаолияти билан танишган вилоят раҳбари, уларнинг амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари юзасидан ахборотини тинглади. Маҳаллада аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш яхши йўлга қўйилганлиги қайд этилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, тикувчилик цехи ҳамда хусусий клиника фаолияти билан ҳам танишилди. Хотин-қизларни иш билан банд қилган ушбу лойиҳани ривожлантириш учун кўмак кўрсатиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга харидор топишда ёрдамлашиш вазифалари топширилди. “Mehrdod medical sentr” хусусий клиникаси фаолияти ва яратилган шароитлари билан танишув давомида тадбиркорнинг таклиф ва муаммолари тингланди. Мутасаддиларга клиника фаолиятини кенгайтириш учун зарур кредит маблағларини ажратиш топшириғи берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари мутасаддилар билан Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишди. Мутасаддиларга дарё ўзанларидан фойдаланишга мораторий жорий этилганлигини инобатга олиб, аэропорт ҳудуди атрофида жойлашган тошни саралаш корхоналарини кўчиришга кўмак кўрсатиш, тадбиркорларга тоғолди ва адирликлардаги тошлардан фойлаланиш бўйича тавсиялар бериш вазифаси топширилди. Шунингдек, автошоҳбекат лойиҳасини қуриш учун кредит ажратиш масаласини ҳал этиш вазифаси юкланди.

Кейинги манзилда вилоят раҳбари туманда эшик ва ромлар ишлаб чиқариш фаолиятини олиб бораётган “Imzo” франшиза фабрикасида ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Ойига 30 турдаги 15 минг квадрат метр эшик ва ром ишлаб чиқариш қувватига эга мазкур фабрикада 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.

Вилоят раҳбари туманнинг “Лутфкор” маҳалласида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида турар жойлар қурилишини кўздан кечирди. Мутасаддиларга қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш, белгиланган муддатда хонадонларни фойдаланишга топшириш вазифаси юкланди. Шу ернинг ўзида Узун тумани марказини янги кўринишга келтириш бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишилди. Ишлаб чиқилган лойиҳаларни шаҳарсозлик нормаларига мослаштириш бўйича эътирозлар билдирилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Ташрифнинг кейинги манзилида “Шоқишлоқ” маҳалласида “еттилик” фаолияти билан танишилди. Маҳаллада “Жамоатчилик кенгаши” тузилган бўлиб, ҳомийлар билан қийналган оилаларга кўмак кўрсатиш, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасидан унумли фойдаланган ҳолда инфратузилмани яхшилаш ишлари амалга оширилганлиги эътироф этилди.

Хусусан, маҳалладаги оилавий шифокорлик пункти ҳам “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида қурилган. Вилоят раҳбари тиббиёт маскани билан танишиб, патронаж хизмати кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи ҳамда аҳоли муаммоларини тинглади. Масъулларга аҳоли томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ташриф якунида туман марказидаги маҳаллалар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивини ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда канализация тармоқларини қуриш ишлари билан танишилди. Лойиҳани кўздан кечириш давомида масъулларга камчиликлар кўрсатилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.