Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Бандихон туманида «Сайхунобод тажрибаси»ни жорий этиш ишлари билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бандихон туманида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, ғўза ва ғалла парвариши ишлари билан танишди. Бу борадаги ишлар кўздан кечирилиб, масъулларнинг ахборотлари тингланди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ муддатлар билан вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари туманнинг Бирдамлик маҳалласида “Сайхунобод тажрибаси” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда маҳалла “еттилиги” фаолияти билан танишди. Хонадонларда бўлиниб, томорқадан самарали фойдаланиш, кўчаларни ободонлаштириш ҳолати кўздан кечирилди. Уйма-уй юриш давомида аҳоли билан мулоқот қилиниб, уларнинг муаммолари тингланди. Мурожаатларни ҳал этиш бўйича туман раҳбарлари ҳамда маҳалла “еттилиги”га топшириқлар берилди.

Шунингдек, масъулларга бир ҳафта муддатда маҳаллада “Сайхунобод тажрибаси” асосидаги ишларни намунали ташкил этиш, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш, ички кўчаларни асфалтга тайёрлаш ишларини якунлаш ҳамда вилоят раҳбарига тақдимот қилиш топширилди.

Кейинги ҳафта берилган топшириқлар ижроси кўздан кечирилиши белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.