Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Бойсунда ишлаб чиқариш ва саноат зонаси лойиҳалари билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ҳудудларга ташрифи Бойсун туманида давом этди. Вилоят раҳбари косметика ва дори маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш материалларига ихтисослаштирилган саноат зонаси ташкил этиш лойиҳалари билан танишди.

Дастлаб, “Generation pharma services” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ташкил этилаётган қўй жунидан ланолин субстанцияси ажратиб олиш лойиҳаси билан танишилди. Қиймати 2,5 млн доллар бўлган ушбу лойиҳага 2,3 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинган. Йилига 1,2 минг тонна қўй жунини қайта ишлаб, 84 тонна ланолин ишлаб чиқарувчи корхонада 20 та янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, корхона томонидан яна бир лойиҳа тақдимот қилинди. Лойиҳанинг қиймати 3 млн доллар бўлиб, унинг барчаси тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади. Вилоят раҳбари лойиҳани амалга ошириш учун барча шароитлар мавжудлиги, хомашё учун доривор ўсимликлар шу ернинг ўзида етиштирилиши маҳсулотнинг таннархи арзон бўлишини таъминлашини қайд этди.

Шундан сўнг, туманнинг Инкабод маҳалласида ташкил этилаётган қурилиш материалларига ихтисослаштирилган кичик саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Лойиҳаинг бориши юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланди. Умумий майдони 11 гектар бўлган, 18 та лойиҳа амалга оширилувчи саноат зонасида 230 та иш ўрни яратилади. Вилоят раҳбари ишларни жадаллаштириш, лойиҳаларни муддатида ишга тушириш вазифасини топширди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.
https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
https://aktasidangma.gkjw.or.id/aset/js/sgacor/https://perpustakaan.poltekkesjkt2.ac.id/wp-content/plugins/https://tendik.unand.ac.id/images/https://aktasidangma.gkjw.or.id/vendor/sgacor/https://tendik.unand.ac.id/images/sgacor/