Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Жарқўрғон ва Шўрчи туманларида қурилиш соҳасидаги ишлар ўрганилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда турар-жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ҳамда ушбу йўналишдаги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш мақсадида Жарқўрғон ва Шўрчи туманларига ташриф буюрди.

Дастлаб, Жарқўрғон туманида спорт объектлари фаолиятини йўлга қўйиш, уларга малакали мураббийларни жалб этиш орқали маҳаллаларда спортни оммалаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Жумладан, икки қаватли бўш объектнинг иккинчи қаватида ташаббускор томонидан ташкил этилган спорт мажмуасида яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Вилоят раҳбари бу каби лойиҳаларни оммалаштириш, ташабускорларни қўллаб-қувватлаш лозимлигини қайд этди.

Шундан сўнг, тумандаги 2-сонли мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларининг бориши, ўқув биноси ва синф хоналарини таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига умумтаълим мактабларида рус ва инглиз тилига ихтисослаштирилган синфлар ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсияларини берди. Мутасаддиларга мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш, таъмирлаш ишларини қисқа муддатда якунлаш вазифаси қўйилди.

Жарқўрғон туманидаги ўрганиш ишлари давомида туризм ва ёшлар кўчаларини ташкил этиш ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивида мини стадион, болалар майдончалари ва бошқа объектларнинг лойиҳа тақдимотлари билан танишилди. Тақдимот билан танишган вилоят раҳбари 24/7 режимда фаолият кўрсатувчи туризм ва ёшлар кўчалари бўйича ўзининг тавсияларини берди. Массивда танлаб олинган лойиҳаларга асосан ижтимоий соҳа объектлари, мини стадион ва болалар майдончаларини қуриш, турар жойлар атрофини ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.

Ҳудудларга ташриф Шўрчи туманида давом этди. Дастлаб, туманнинг Ғармақўрғон маҳалласида 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш ишлари кўздан кечирилди. Ҳозирда бинонинг иккинчи қаватида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят раҳбари лойиҳани сифатли амалга ошириш, муддатида якунлаш ҳамда объект атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш вазифасини топширди.

Ташриф якунида Шўрчи тумани кўп тармоқли марказий шифохонасини реконструкция қилиш, 150 ўринли қўшимча бино қуриш ишларининг бориши билан танишилди. Қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирган вилоят раҳбари беморларнинг даволаниши учун зарур шароитларни яратиш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар ўрнатиш ҳамда марказлашган ҳолда барча хоналарда кислород консентратори аппаратлари билан таъминлаш вазифаларини белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.
https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
https://jdih.unila.ac.id/vagrant/config/https://jdih.unila.ac.id/frontend/sdana/https://jdih.unila.ac.id/vendor/sgacor/https://simple.setjen.kemendagri.go.id/application/core/