Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ичимлик суви ўчирилаётган ҳудудларга махсус техникалар ёрдамида сув етказиб берилади

“Хўжаипок” ТИСИЧ ва Тарқатиш бўлимини электр энергияси билан таъминловчи 35/6 кВ нимстанцияда режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги 7 та туманнинг ушбу магистрал қувур орқали ичимлик суви билан таъминланадиган ҳудудларида бугун, 24-июл куни соат 09:30 дан 17:00 гача сув таъминоти вақтинча ўчирилади:

– Олтинсой тумани;

– Қумқўрғон тумани;

– Бандихон тумани;

– Қизириқ тумани;

– Шеробод тумани;

– Музработ тумани;

– Ангор тумани.

Сув таъминоти вақтинча ўчирилаётган ҳудудлар аҳолисига заруратга кўра ичимлик суви махсус техникалар ёрдамида етказиб берилади.

«Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.