Президент топшириғи амалда: Битирувчи талабалар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йил 28 июнь куни ўтказилган ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида вилоят, туман ҳокимларига ёз мавсумида мактаб, техникум, олийгоҳ, истироҳат боғларида меҳнат ярмаркаларини ўтказиш орқали вакант ўринларга камида 150 минг ёшларни ишга жойлаштириш вазифаси топширилган эди.
Улуғбек Қосимов: “Эртанги мўл ҳосил бугун амалга ошираётган агротехник тадбирларимизга боғлиқ”
Айни ёзнинг чилласи қишлоқ хўжалиги, хусусан, ғўза парваришида агротехник тадбирларни амалга ошириш учун муҳим палла ҳисобланади. Бу даврда ўғитлаш, тизимли равишда суғориш, ғўзани чилпиш ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш мавжуд ҳосилни сақлаб қолиш ва кўпайтиришда муҳим омил ҳисобланади.
Президент топшириғи – амалда: Қишлоқ маҳаллаларида БСКлар фаолияти йўлга қўйилмоқда
Жорий йил 10 июнь куни Президентимиз ҳузурида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қатор топшириқлар, жумладан, қишлоқ маҳаллаларида ҳам бошқарув сервис компаниялари фаолиятини ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган эди.
Президент топшириғи ижроси: Қизилсув дарёси бўйида ёшлар сайилгоҳи барпо этилмоқда
Куни-кеча Президентимиз ҳузурида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Сурхондарё тажрибаси асосида ёшлар саноат зоналарида саноат биноларини қуриш топшириғи ҳам берилганди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz