Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз шаҳри ва Жарқўрғон туманида қурилиш соҳасидаги ишлар ўрганилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Термиз шаҳри ва Жарқўрғон туманидаги қатор объектлар ҳамда тақдимотлар билан танишди. Дастлаб, Термиз шаҳри Мангузар маҳалласида мукаммал таъмирдан чиқарилаётган 20-сонли мактабда қурилиш ишларини кўздан кечирди. Мактабни сифатли ва ўз вақтида таъмирланишини янги ўқув йили бошлангунга қадар якунлаб, фойдаланишга топшириш лозимлиги қайд этилди.

Шундан сўнг, Боғишамол маҳалласида намунали тарзда ташкил этилган замонавий чиқинди йиғиш пункти фаолияти билан танишилди. Чиқиндиларни турига қараб саралаган ҳолда йиғиш учун алоҳида контейнерлар ташкил этилган ҳамда пункт етарли шароитлар билан таъминланган. Вилоят раҳбари ушбу тажриба асосида бошқа ҳудудларда ҳам замонавий чиқинди йиғиш пунктларини ташкил этиш бўйича масъулларга вазифа юклади. 

Мутасаддиларга аҳолининг чиқинди топширишдан манфаатдорлиги ҳамда ўзи яшаётган ҳудуд тозалигига дахлдорлигини ошириш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш вазифаси юкланди.

Термиз шаҳридаги ўрганишлар давомида Ат-Термизий шоҳ кўчасининг 2,7 км қисмини тўлиқ таъмирлаш, замонавий кўринишга келтириш лойиҳаси тақдимоти билан ҳам танишилди. Масъуллар ўз йўналишлари бўйича, хусусан, йўл бўйлаб ичимлик суви ва оқова сув тармоғини таъмирлаш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ҳамда бошқа объектларнинг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари юзасидан ахборот берди. Вилоят раҳбари лойиҳани тизимли амалга ошириш, эски қувурларни олиб чиқиш, янги йўлнинг сифатли қурилиши ва узоқ муддат аҳолига хизмат қилишига эътибор қаратишга чақирди. Бу борада назорат ишларини олиб бориш топширилди.

Шунингдек, 300 ўринли тиббиёт кластерини ташкил этиш ишларининг бориши ҳам кўздан кечирилди. Аввалги ташрифларда ҳудуд инфратузилмаси ва ободонлаштирилишини таъминлаш бўйича берилган топшириқдар ижроси ўрганилди.

Шаҳар бўйлаб ўрганиш ишлари якунида оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган Темир йўлчи маҳалласида амалга оширилган ишлар билан танишилди ҳамда ҳудудларда танлаб олинган 15 та маҳаллада ишларни якунлаб, фойдаланишга топшириш тадбири онлайн ўтказилди. Шунингдек, маҳалада ташкил этилган бошқарув сервис компанияси фаолияти билан ҳам танишилди. Ҳудудлардаги маҳаллаларда ташкил этилган БСКлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича сектор раҳбарларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Вилоят раҳбари ўрганиш ишларини Жарқўрғон туманида давом эттириб, автошоҳбекатда янгидан йўлга қўйилаётган 2 та ички ва 1 та туманлараро автобус йўналишлари тақдимоти билан танишди. Ушбу йўналишларни ташкил этиш учун 14 та янги автобус келтирилган бўлиб, ички йўналишларнинг йўлга қўйилиши натижасида 10 та маҳалла аҳолиси, 10 та мактаб ва 28 та боғча учун жамоат транспорти хизмати яхшиланади.

Туманга ташриф якунида Қораёнтоқ маҳалласида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган ишлар, ҳудудларни ободонлаштириш, массивга борувчи йўлни таъмирлаш тадбирлари билан танишилди ҳамда тегишли вазифалар белгилаб берилди.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.
https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
https://aktasidangma.gkjw.or.id/aset/js/sgacor/https://perpustakaan.poltekkesjkt2.ac.id/wp-content/plugins/https://tendik.unand.ac.id/images/https://aktasidangma.gkjw.or.id/vendor/sgacor/https://tendik.unand.ac.id/images/sgacor/