МУРОЖАТ ВА ИЖРО: Сариосиё тумани маҳаллаларида “Street workout” жиҳозлари ўрнатилмоқда
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг 2020 йил 10 декабрь куни сариосиёлик ёшлар билан ўтказган учрашувида йигит-қизлар туманда “Street workout” иншоотларини қуриш таклифини ўртага ташлашганди.
Ёшларнинг таклифи инобатга олиниб, шу кунларда Сариосиё туманидаги барча маҳаллаларнинг белгиланган ҳудудларида Street workout жиҳозлари ўрнатилмоқда.
Маълумот учун, Street workout - бу кўча гимнастикаси бўлиб, ўз танангизни ривожлантириш бўйича машқлардир. У очиқ спорт майдончаларида, кўпчиликка маълум бўлган турник, брусь, швед деворлари ва бошқа иншоотларда турли машқларни бажаришни ўз ичига олади. Бу спорт турида асосий эътибор вазн билан ишлаш, куч ва чидамлиликни оширишга қаратилган.
Ушбу спорт турини вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ривожлантириб, кенг оммага татбиқ қилиш мақадида жорий йилнинг апрель ойига қадар яна 460 та маҳаллада “Street workout” иншоотларини қуриш режалаштирилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz