ОТБ Сурхондарё вилоятидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлашга кредит ажратмоқда

Осиё тараққиёт банки Сурхондарё вилоятидан ўтувчи 111 километрлик автомобиль йўлларини таъмирлаш учун 183,8 млн доллар миқдорида кредит маблағларини ажратади .

Ушбу кредит маблағлари «4П105 “Дарбанд – Бойсун – Элбаён” автомобиль йўлининг 5−7 км ва 4П100 “Мангузар – Жарақўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов” автомобиль йўлининг 128−174 км қисмларини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга оширишга сарфланади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил (4 йил имтиёзли даврини инобатга олган ҳолда 2022−2027 йиллар) этиб белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.