Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ёшлар билан мотивацион учрашувида йигит-қизлар вилоят ҳокимининг ўқувчилик, талабалик йиллари ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ қизиқарли саволларни ҳам ўртага ташлади.
– Мен табиатан кечиримли инсонман. Ҳеч кимга, ҳеч қачон қасдлашмайман. Сиполикни ёмон кўраман. Ҳамма нарса табиий бўлиш керак, деб ўйлайман,– деди Тўра Боболов. – Ҳокимликка келсак, бу лавозимнинг тоши жуда оғир. Вилоятдаги ҳар бир инсоннинг муаммосини ўзимнинг муаммом, деб биламан. Мен сизларга ҳеч қачон ёлғон гапирмасликни, кўнгилда гина-қудрат сақламасликни ва камида иккита чет тилини чуқур ўрганишни маслаҳат бераман. Ота-онанинг, устознинг ҳурматига етишни, миллий қадриятларимизни улуғлашни тавсия этаман.
Аввал хабар қилганимиздек, Сурхондарё йигит-қизларини ягона эзгу мақсад йўлида бирлаштирган фестиваль “Ёшлар ва сектор раҳбарлари” учрашуви лойиҳаси доирасидаги тадбирлар билан бошланди.
Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” жойлашган сўлим боғда вилоят ҳокими, биринчи сектор раҳбари Тўра Боболовнинг ёшлар билан мотивацион учрашувида биринчи секторга қарашли Денов, Қизириқ, Бандихон, Бойсун, Шеробод туманлари ёшлари ва талабалар ўз ғоя ва таклифларини илгари сурди.
Термизда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган Ёшлар фестивали Сурхондарё ёшларини ягона мақсад йўлида бирлаштирди
Термизда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган Ёшлар фестивали Сурхондарё ёшларини ягона мақсад йўлида бирлаштирди
Айни пайтда Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройи жойлашган боғда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган фестивал доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа ёшлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz