Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сапаров Илҳом Очилович Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.

15232
0

Қизириқда аҳоли муаммолари ўрганилди

Қизириқ туманида вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Унда Қизириқ, Шеробод, Музробот, Жарқўрғон туманлари ва Термиз шаҳридан келган 170 нафардан зиёд фуқаронинг турли масалаларга доир мурожаатлари эшитилди.

16350
433

Сурхондарёда ёшларнинг муаммоларини вилоят ҳокимининг секторлардаги ишончли ёш вакиллари аниқламоқда

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар раҳбарлари ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва ғоялари, дуч келаётган муаммоларини тинглади. Секторлар ва мутасадди раҳбарлар иштирокида ёшлар ўртага ташлаган масалалар ечимини излади.

15475
0
Сурхондарёда тадбиркорлар сони 30 фоизга ошади

Бу ҳақда вилоят ҳокими Тўра Боболов Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда бюджет тушумларини кўпайтириш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича маҳаллий кенгашлар депутатлари ва тадбиркорларга мурожаатида маълум қилди.

16331
0

Тўра Боболов: “Ёшлар ҳаётига лоқайд раҳбар учун жазо қаттиқ бўлади”

Президентимиз раислигида жорий йил 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида вилоятда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш 30 фоизни ташкил этиб, бу республикадаги энг паст кўрсаткич экани, Ангор туманида “1+1” лойиҳасига атиги 82 нафар ишсиз ёшлар қамраб олингани, ёшлар ўртасидаги жиноятнинг ошгани жиддий танқид қилинди.
Учрашувда вилоят раҳбари мазкур видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритди. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да мамлакатимиз келажаги бўлган ўғил-қизларнинг сифатли таълим олиши, иш билан таъминланиши ва муносиб турмуш кечириши учун кўрсатилаётган эътибор хусусида фикр алмашди.

16574
0
Барчаси: 1488 та
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.