Сурхондарёда тиббиёт ходимлари шарафланди

Термиз шаҳридаги “Азизбек“ тантаналар саройида ўтказилган бу галги байрам тадбири ҳар йилгидан-да кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Унда шифокорлар, ҳамширалар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди.

Байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирди.

Президентимиз табригида таъкидланганидек, тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъмат. Фақат соғлом инсон ва халқ мислсиз ишларга қодир бўлади.

Шу маънода, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга, уларнинг ҳаётдан, бугунги давр ислоҳотларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

Буни Сурхондарё вилояти мисолида айтадиган бўлсак, воҳа аҳолиси учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида жорий 2021 йилда 12 та оилавий шифокорлик пункти 1 та оилавий поликлиника ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторни янада ривожлантириш мақсадида 2021 йил давомида 69 та тиббиёт муассасасининг фаолияти кенгайтирилиб, мавжуд хусусий муассасалар сони 286 тага етказилди. Уларнинг 71 таси стационар, 215 таси амбулатор йўналиш бўйича фаолият юритмоқда. Йил якунига қадар 14 та хусусий тиббиёт муассаса ташкил этилиб, уларнинг сони 300 тага етказилади.

Вилоят кардиология марказига 7,1 млрд. сўмлик 10 турдаги тиббий асбоб-ускуналар олиб келинди, Аритмологик комплекс тизими яратилди ва юракнинг мураккаб аритмияларини хирургик йўл билан даволаш йўлга қўйилди. Марказда академик В.Вохидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт маркази етук мутахассислари иштирокида вилоятда биринчи маротаба диагностик мақсадида 2021 йил 5-6 январ кунлари 25 нафар беморларда коронаграфия текшируви ўтказилди ҳамда кўрсатма бўйича юрак тож томирларига стентлаш амалиёти ўтказилди.

Бу жараённи вилоятда узлуксиз давом эттириш мақсадида 3 нафар врач Россия давлатида ва 8 нафар ўрта тиббиёт ходимлари Республика кардиология марказида малакаларини ошириб келди.

Республика онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиалига 590,0 минг. долларлик Гамма-терапевтик радиотерапия аппарати ўрнатилмоқда.

Шу билан бир қаторда вилоят перинатал маркази ва 5 та худудий перинатал марказлари 1,4 млн. долларлик, халқаро молия институтлари ҳисобидан вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 2,1 млн. (https://t.me/axborot_xizmati/9775) долларлик замонавий юқори технологияли аппарати келтирилди.

Вилоят марказидан узоқда жойлашган Узун, Сариосиё, Денов, Олтинсой ва Шўрчи туман аҳолисига ихтисослаштирилган малакали тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида Республикада биринчи маротаба туманларда баҳоси 4,5 млрд сўмлик ангиограф аппарати ва 1 дона Мултиспирал томограф аппарати Денов туман тиббиёт бирлашмасига келтирилди ва ўрнатилди. Бундан ташқари қиймати 1,5 млрд сўмлик 5 дона гемодиализ аппарати келтирилиб, мазкур туманлардаги 98 нафар беморларга гемодиализ хизматини кўрсатиш йўлга қўйилди.

Тиббиёт ходимлари байрами муносабати билан давлатимиз раҳбари фармони асосида соҳанинг бир гуруҳ фидойи ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида 4 нафар сурхондарёлик ҳам бор.Тадбирда вилоят ҳокими ана шу мукофотланганларга қимматбаҳо совғалар топширди. Шунингдек, тизимда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ соҳа ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсалик совғалари билан тақдирланишди.Тантанали тадбирда санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури намойиш этилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.