Хушхабар: Сурхондарёлик пиллакорлар республикада биринчилардан бўлиб шартнома режасини бажаришди
Сурхон воҳасининг миришкор пиллакорлари 33 минг 794 қути ипак қуртидан 1 минг 960 тоннадан ортиқ “кумуш тола” ҳосилини йиғиб, республикада биринчилардан бўлиб, шартнома режасини ортиғи билан бажаришди.
Хушхабар: Сурхондарё вилоятининг 2 та тумани пиллакорлари шартнома режасини ортиғи билан бажарди
Кеча, 15 май куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари пиллакорлари республикада биринчилардан бўлиб шартнома мажбуриятларини ортиғи билан бажардилар. Қабул пунктларига ушбу туманлардан жами 428 тоннадан ортиқ “кумуш тола” етказиб берилди.
Ижро интизоми танқидий-таҳлил қилинди, қатор масъулларга кескин чоралар кўрилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ҳудудларга ташриф давомида белгилаб берилган топшириқлар ижроси, шунингдек, “Ijro.gov.uz” тизими орқали ижро учун юборилган топшириқларнинг бажарилиши, ижро интизомида барча даражадаги раҳбарларнинг масъулиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Навбатдаги “Ҳокимлик соати” ўтказилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, 4 ва 5-тоифадаги туманларнинг иқтисодий фаоллик ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда вилоятда бандлик дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz