Мавлуда Қобулова “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб тайинланди
Мавлуда Қобулова “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб тайинланди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раисининг буйруғига асосан Қобулова Мавлуда Умаржоновна жорий йилнинг 4 майидан умуммиллий ҳаракатнинг вилоят бўлинмаси раҳбари лавозимига тайинланди.
М.Қобулова Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент педиатрия медицина институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – врач-педиатр. Илмий унвони – тиббиёт фанлари номзоди, доцент. Халқ депутатлари Сурходарё вилояти Кенгаши депутати.
Меҳнат фаолияти давомида 1977-1989 йилларда Денов тумани марказий шифохонаси ҳамшираси, катта ҳамшираси, 1995-1998 йилларда Денов тумани марказий касалхонаси туғруқ бўлими врач-интернаси, врач неонатологи, бош неонотологи, врач-статисти, 1998-2003 йилларда Тошкент педиатрия медицина институти ассистенти, доценти, ўқув-услубий бўлими бошлиғи, 2003-2004 йилларда Денов тумани Ҳазорбоғ шифохонаси бош врачи, 2004-2005 йилларда Денов тумани марказий шифохонаси бош врачи ўринбосари, 2005-2020 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.
2020 йилдан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун: Президент фармонига мувофиқ, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими маслаҳатчиси ҳисобланади.

Музработ туманидаги “Янги диёр” маҳалласида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Таган бобо Раҳмонбердиев хонадони бугун меҳмонлар билан янада гавжум.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сектор раҳбарлари, ҳарбийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари мазкур хонадонда бўлиб, отахонга иззат-икром кўрсатди.

10683
0

Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Шеробод туманида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Ҳусан Қулсахатов (“Хўжақия” маҳалласи) ҳамда Кенжа Иламанов (“Галагузар” маҳалласи) хонадонларида ҳам бўлиб, Президентимизнинг уларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

11671
0

Сурхондарёда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган ота-боболаримизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш тадбирлари давом этмоқда.
Сурхондарёда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган ота-боболаримизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш тадбирлари давом этмоқда.

Навбатдаги ана шундай тадбирлар Қизириқ туманида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Хонимқул Қаршиев (“Боғистон” маҳалласи) ҳамда Аби Ҳакимов (“Кармаки” маҳалласи) хонадонида бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Жарқўрғон туманининг
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Жарқўрғон туманининг "Лойқанд" маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзи Абдуллаев хонадонида бўлиб, Президентимизнинг совға-саломларини улашди. Ватанимиз тинчлиги, юртимиз ободлиги учун жанг майдонларида кўрсатган жасоратлари билан танишди.

Барчаси: 1575 та
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.