Сурхондарё вилояти тадбиркорларининг муаммоли масалалари кўриб чиқилди
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш учун Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди.
Ташрифнинг асосий вазифаси тадбиркорлар билан мақсадли ишлаш тизимини ташкил қилиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича узлуксиз мулоқотни йўлга қўйиш орқали инвестициялар, саноат ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.
ИИБ ходимларига янги уйлар топширилди
Жорий йилнинг 21 апрель куни Термиз шаҳридa вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари учун қуриб битказилган янги уй-жойлар фойдаланишга топширилди. Шаҳарнинг “Меҳробод” маҳалласи ҳудудида барпо этилган беш қаватли, икки ва уч хонали 15 та хонадон вилоят ИИБ ходимларига узоқ муддатли имтиёзли кредитлар асосида берилди. Шунингдек, дастлабки бадал маблағларининг вазирлик томонидан тўлаб берилгани ходимларга катта енгиллик яратди.
Тожикистон Республикасидан “Катта Ҳисор” канали орқали Сурхондарё вилояти экин майдонларига сув етказилади
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига илк ташрифи самараси ўлароқ, Сурхондарё вилоятида сув танқислигини юмшатиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларига кафолатли сув етказиб бериш мақсадида қўшни Тожикистон Республикасида жойлашган “Варзоб” дарёсидан сув олувчи “Катта Ҳисор” каналида 2019-2021 йиллар давомида каналнинг 50,8 км қисмида 530 минг.м3 тупроқ, 600 м3 бетон, 2,7 минг.м3 тош ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz