Ҳудудларда ишсиз фуқароларга такрорий экин учун ер майдонлари ажратиш ишлари Қумқўрғон туманида давом эттирилди. Тумандаги “Амузанг ғаллакори” фермер хўжалиги даласида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туман сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги масъуллари, нуронийлар ва фермер хўжалиги ишчилари ҳамда фуқаролар билан учрашув ўтказди.
Ғалладан бўшаган ер майдонлари кам таъминланган, “дафтарлар”да турган ва ишсиз 15 нафар фуқарога шудгорланган, экин экишга тайёр ҳолда, ҳосилдор уруғлар билан бирга 20 сотихдан ажратиб берилди. Шунингдек, фермер хўжалигининг илғор дала ишчилари, сувчилар ва култиваторчиларга маиший техникалар топширилди. Фермер хўжалиги томонидан кам таъминланган оилаларга 200 килограмдан буғдой берилди.
Жарқўрғон туманида “Исроил Искандар нур” фермер хўжалигида 20 нафар кам таъминланган, “дафтарлар”да киритилган ва ишсиз фуқароларга ғалладан бўшаган майдонлар, шудгорланган, экин экишга тайёр ҳолда, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экин уруғлари билан бирга 20 сотихдан ажратиб берилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, фуқаролар билан учрашув ўтказди.
Термиз шаҳридаги бугунги ўрганиш ишлари “Боғзор”, “Маърифат” ва “Дўстлик” маҳаллаларида олиб борилди. Ушбу маҳаллаларда дастурга мувофиқ 5,1 км йўлларни асфальтлаш, 1,5 км қисмида бетон қоплама ётқизиш, қарийб 4 км пиёдалар йўлаги барпо этиш, 4,1 км ичимлик ва оқова сув тармоғини тортиш, маҳалла биноси ва кўп қаватли турар-жойларни таъмирлаш, фасад қисмини бўяш, болалар ва “Workout” майдончаларини ташкил этиш белгиланган.
Ҳозирги кунда 2,4 км асфальт, 1,1 км бетон қоплама ётқизиш, 3,8 км пиёдалар йўлаги қуриш, 1,9 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилган. Кўп қаватли турар-жойларнинг том қисмини таъмирлаш, фасадини бўяш, болалар ва “Workout” майдончаларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Хабар берганимиздек, Президентимизнинг жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифида белгилаб берган топшириқларига асосан Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимининг доимий назоратида бўлган ушбу топшириқ ижроси, шаҳарнинг барча маҳаллаларида белгиланган дастурга асосан давом этмоқда.
Бугун ҳам вилоят раҳбари Термиз шаҳрининг 9 та, “Меҳробод”, “Гулираъно”, “Гулистон”, “Боғишамол”, “Алпомиш”, “Катта боғ”, “Юлдуз”, “Жайхун” ва “А.Авлоний” маҳаллаларида бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва мавжуд муаммоларни ўрганди. Дастурга кўра, ушбу маҳаллаларда 10,3 км асфальт ва 8 км бетон қоплама ётқизиш, 7 км пиёдалар йўлаги қуриш, 8,6 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz