Вилоят марказидан 300 чақирим олисдаги тоғли қишлоқлар аҳолисининг муаммолари ўрганилди

Шу кунларда вилоятимизда бўлиб турган Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят марказидан 300 чақирим, Сариосиё тумани марказидан қарийб 110 километр узоқликда жойлашган, тоғли “Чош”, “Карш” ва “Маланд” маҳаллаларида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди.

1392
0

Шўрчи туманида 500 иш ўрнига эга касаначилик ва тикувчилик лойиҳаси иш бошлади

“Индинем кластери” МЧЖ томонидан Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида умумий майдони 2,5 минг кв метр, йилига 12 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, лойиҳа қиймати 5,0 млрд сўмлик касаначилик ва тикувчилик лойиҳаси ишга туширилди. Натижада 500 та янги иш ўринлари яратилиб, уларга “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида турган, ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.

1435
0

Улуғбек Қосимов: "Бажарилаётган ҳар бир ишда сифат бўлиши керак"

Прездентимизнинг жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифида Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, кўчалар, кўп қаватли турар-жойларнинг ташқи қиёфасини замонавий кўринишга келтириш бўйича топшириқлар белгилаб берилган эди.

1501
0

Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати фестивали бўлиб ўтди

Термиз шаҳридаги "Болажон" боғида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивалда Термиз ва Хайраобод гарнизони ҳарбий қисмлари, "Ватанпарвар" ташкилотининг вилояти кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

1615
0

Сурхондарё вилояти делегациясининг қадимий Аютайя шаҳрига ташрифи тафсилотлари

Аввал хабар берганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари бошчилигидаги делегация Таиланд давлатида бўлиб, воҳанинг туризм салоҳиятини таништириш, ўзаро сайёҳларни жалб қилиш борасида турли учрашувлар, халқаро семинарларда иштирок этмоқда.

1159
0
Барчаси: 1709 та
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.