Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали молия бўлими тадбиркорнинг 1 миллиард 169 миллион сўм пулини ўзлаштириб олди мазмунидаги мурожаат эълон қилинди. Мазкур мурожаат юзасидан Сурхондарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-189-сон қарорига мувофиқ Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида вилоятнинг Бойсун, Бандихон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманларидан ўтувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш доирасида бузилишга тушган обектлар учун 6,3 млрд сўм компенсация маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлашган республика жамғармаси ҳисобидан ажратилиши белгиланган.
Юқоридаги қарорга асосан “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлашган республика жамғармаси”дан маблағ ажратилиши бўйича тегишли ҳужжатлар жамланиб, Республика кузатув кенгашига тақдим этилди.
Шунга кўра Республика кузатув кенгашининг йиғилиш баённомаси тузилиб, тегишли вазирлик ва идоралардан имзолатилди, ҳамда ушбу ҳужжат бугунги кунда Вазирлар Маҳкамаси девонхонасида рақамланиш жараёнида турибди.
Олтинсой тумани ҳудудидаги йўл кенгайиши муносабати билан бузилишга тушган “Али Умар қизи” хусусий фирмасига тегишли нотурар жой объекти 1 167,7 млн сўмга баҳоланган бўлиб, тегишли ҳужжатлар Республика кузатув кенгашига тақдим қилинган.
Республика кузатув кенгашининг йиғилиш баённомасига асосан марказлашган республика жамғармасидан маблағ ажратилгандан сўнгра компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилишини маълум қилинади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz