Расмий муносабат
Куни-кеча ижтимоий тармоқлар орқали Сурхондарё вилояти “Вақф” фонди томонидан оилаларга ёрдам кўрсатилиши эълон қилиниб, фуқаролар кутиб қолганлиги тўғрисида танқидий материал эълон қилинди.
Ҳолат юзасидан тегишли масъуллардан изоҳ олинди. Унга кўра вилоят “Вақф” фонди томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар олдиндан хатловдан ўтказилиб, рўйхатлари шакллантирилган оилаларнинг хонадонларига етказиб берилиши тушунтирилган. Мазкур ҳолатда айрим маҳаллалар телеграм гуруҳларида нотўғри маълумотлар тарқатилганлиги сабабли фуқаролар ўртасида тушунмовчилик юзага келган.
Сурхондарё вилояти “Вақф” фонди кўмакка муҳтож, рўйхатлари шакллантирилган оилаларнинг барчасига босқичма-босқич ёрдам кўрсатиб келина ётганлигини ҳамда бу борадаги ишлар давом эттирилишини маълум қилади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz