Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
– Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини қўшиб юбориш орқали уларнинг негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети (кейинги ўринларда – Университет) ташкил этилди;
– Университетда муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади;
– Университетда 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади;
– йирик ишлаб чиқариш корхоналари Университетнинг Илғор муҳандислик мактабига саноат ҳамкори сифатида бириктирилади;
– Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади;
– Университет Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Қарорнинг тўлиқ матни: https://uza.uz/uz/posts/termiz-davlat-muhandislik-va-agrotexnologiyalar-universitetini-tashkil-etish-chora-tadbirlari-togrisida_617705
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz