Тўра Боболовнинг Денов тумани фуқаролар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда

Денов тумани "Янги Ҳазорбоғ" маҳалласи ҳудудидаги 14 - болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида "Инсон қадри учун" тамойили асосида бўлиб ўтаётган учрашувда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарлари иштирок этмоқда.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида ташкил қилинган учрашувда айни вақтда қадар 100 га яқин фуқаролар ташриф буюрган.

“Янги Ҳазорбоғ” маҳалласида яшовчи Маҳбуба Нодирова вилоят ҳокимидан ногирон фарзандини даволанишида молиявий ёрдам сўради. Бунга жавобан мутахассислар хулосасини тингланиб, даволаниши учун зарур маблағ ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

“Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчи Нодира Омонова ҳам вилоят ҳокимига мурожаат этиб, уй-жой олиши учун кредит ажратилишида кафиллик масаласи ҳал бўлмаётганлиги ва юрак нуқсони билан туғилган фарзандининг нафақа пулини ололмаётганини маълум қилди. Фуқаронинг мурожаати инобатга олиниб, иккала масалани ҳал этиш бўйича масъулларга муддат белгиланди.

Очиқ мулоқот давом этмоқда. Сайёр қабул тафсилотлари билан кейинроқ таништирамиз.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.