БМТнинг Ўзбекистон ва Афғонистондаги доимий вакиллари Сурхондарёда бўлди
Жорий йилнинг 11 май куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Ўзбекистоннинг Қобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шадмонов билан БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Роли Астхана ҳамда Афғонистондаги доимий вакили Рамиз Алакбаров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Самимий рухда ўтган учрашувда Т.Боболов вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий, географик имкониятлари ҳамда ўзига хос инвестициявий хусусиятлари, қўшни Афғонистон давлати билан фаол ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўз юритди. Томонлар ўзаро қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашиб, ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.
Учрашувдан сўнг, делегация аъзолари Афғонистон фуқароларини ўқитиш таьлим маркази, “Termiz Cargo Center” халқаро логистика маркази ҳамда Термиз археология музейида бўлишди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz