“Европа тинчлик институти” таҳлил маркази делегацияси Сурхондарёда бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов “Европа тинчлик институти” таҳлил маркази катта маслаҳатчиси Патрик де Вриес бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Самимий рухда ўтган учрашувда Т.Боболов вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий, географик имкониятлари ҳамда ўзига хос инвестициявий хусусиятлари, қўшни Афғонистон билан фаол ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўз юритди.

Томонлар Афғонистон бўйича минтақавий мулоқотни ривожлантириш, дунё ҳамжамияти эътиборини Афғонистон масаласига қаратиш, “Европа тинчлик институти” таҳлил маркази билан мулоқотни кенгайтириш каби масалаларда ўзаро фикр алмашиб, ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.