Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоғи керак

Куни кеча Термиз шаҳар ҳокимлигида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида шаҳардаги ободонлаштириш ва тозалик ишларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда шаҳарнинг айрим марказий кўчаларида, турли соҳа объектлари ҳудудида, баъзи маҳаллаларида озодалик, саранжом-саришталик кўзга ташланмаётганлиги, атроф-муҳит ободончилигида хунук манзара касб этиб келаётган чиқиндиларни ўз вақтида ташиб чиқаришда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги танқид қилинди.

Мутасаддиларга ҳар бир кўча ва йўлаклар, турар жойлар, кўп қаватли уйлар атрофлари, бозорлар, истироҳат боғларининг тозалиги ва озодалигини сақлаш, ободонлаштириш тадбирларига аҳолини кенг жалб этиш, уларнинг уй ва ҳовлилар атрофини тозалаш ва атроф-муҳитга бўлган шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунга мувофиқ, поклик ва саранжомликни ўзига шиор деб билган  шаҳарликлар, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари бугун эрта тонгдан ўзи яшаб, ўзи ишлаб турган ҳудуд ободлиги ва озодалигига ҳисса қўшишга киришдилар.

Мазкур тозалик тадбирлари Термиз шаҳар ҳудудида жорий йилнинг 5 июнь кунига қадар давом этади.

Маълумот учун, бутун жаҳон жамияти эътиборини атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига қаратиш мақсадида 1972 йилдан бошлаб 5 июнь - Бутунжаҳон атроф муҳит куни сифатида нишонланади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.