Республика ишчи гуруҳи оммавий сайёр қабулининг учинчи куни Сариосиё туманида бўлиб ўтмоқда
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларнинг муаммо ва таклифлари асосида жойлардаги масалаларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхан Худайбергенов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарёда оммавий қабуллари давом этмоқда.
Бугунги оммавий қабулларда Сариосиё ва Узун тумани фуқаролари ўзларининг маммолари юзасидан Президент Администрацияси вакиллари, ўттизга яқин вазирлик ва идоралар, шунингдек, ҳудудий секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишмоқда.
Қабуллар Сариосиё тумани "Шоҳжаҳон" маҳалласидаги Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникуми биносида бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳам қатнашмоқда. Ҳозирга қадар вилоят ҳокимига мурожаат қилиш учун 267 нафар фуқаро рўйхатга олинди ҳамда уларнинг 117 нафарининг мурожаатлари тингланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz