Республика ишчи гуруҳининг сўнгги иш куни вилоятнинг Бойсун туманида ўтмоқда

Президент топшириғига биноан тузилган Республика ишчи гуруҳининг Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтаётган оммавий қабулининг олтинчи куни воҳа марказидан 170 км узоқликдаги Бойсун туманининг "Ўрта Мачай" маҳалласи ҳудудидаги оилавий поликлиника боғида бўлиб ўтмоқда.

Қабулда Бойсун тумани ҳамда яқин ҳудудларда жойлашган туманлардан ташриф буюрган фуқаролар ўзларининг муаммолари юзасидан Республика ишчи гуруҳи таркибидан ўрин олган Халқ қабулхоналари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, ўттизга яқин вазирлик, қўмита ва ташкилотлар раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишмоқда.

Оммавий қабулда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов ҳам иштирок этмоқда ва аҳоли мурожаатларини масъуллар иштирокида тинглаб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш чоралари кўриляпти.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.