Афғонистон чегарасида Термиз халқаро савдо маркази очилди. Ҳудудга пресс-тур ташкил этилди.

Аввалроқ Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX лойиҳаси тақдимотида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосарлари, қатор ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий ишбилармон доира вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Тақдимотдан сўнг, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва "Сурхон Саноат Қурилиш" корхонаси ҳамкорлигида тадбир ишчирокчилари учун халқаро савдо марказига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур иштирокчилари лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида фаолиятига расман старт берилган иккита савдо блоки ва ундаги савдо дўконлари ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари, шунингдек, қурилиши давом эттирилаётган ишлаб чиқариш майдони, логистика маркази, халқаро тиббиёт маркази, меҳмонхона ва ётоқхона, ресторанлар ва умумий овқатланиш шохобчалари, шунингдек, сунъий сув ҳавзаси бўлган дам олиш масканларининг қурилиши жараёнлари билан танишишди.

Тадбир давомида масъуллар ҳар бир объект бўйича атрофлича маълумотлар беришиб, халқаро савдо маркази ҳудудида яратиладиган шарт-шароитлар, тадбиркорлар учун имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.